Kitob
Kitob
Дуо ҳамда Қуръони карим ва суннатда келган руқя орқали муолажалар
Муаллиф Аллоҳга муҳтож «Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Унга ўша (исм)лар ила дуо қилингиз ва Унинг исмлари борасида ҳақдан оғадиганларни тарк қилингиз. Яқинда қилган амалларига яраша жазоланурлар» [Аъроф сураси: 180]. Аллоҳ, Ал-Аввал, Ал-Аахир, Аз-Зооҳир, Ал-Баатин, Ал-Ъалийй, Ал-Аълаа,
Бахтли ҳаёт учун фойдали воситалар
Аллома шайх Абдураҳмон ибн Носир Саъдий раҳимаҳуллоҳнинг «Бахтли ҳаёт учун фойдали воситалар» номли китоби чуқур иймон нуқтаи назаридан ҳақиқий бахтга элтувчи сабабларни баён қилади; у ўқувчига иймон, солиҳ амал, Аллоҳни зикр қилиш, қаноат, неъматлар ҳақида тафаккур, эҳсон, таваккал, сабр ҳамда ишларни тўғри баҳолаш ва ўлчовини билиш орқали қалб хотиржамлигига етакловчи йўл-йўриқни кўрсатади. Ҳаётнинг турли ўзгаришларига қарамай хотиржам, муътадил ва бахтли ҳаёт йўлининг расмини чизиб беради.
Уч асос ва унинг далиллари
Бу китоб мусулмон банда ўрганиши лозим бўлган асосларни баён қилади: Раббини, Ислом динини ва пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниш. Шунингдек, ушбу асосларнинг иймонни мустаҳкамлаш ва солиҳ амалларни тўғри бажаришдаги аҳамиятига алоҳида урғу беради. Буларнинг барчаси Қуръон ва суннат далиллари асосида тушунтирилади.
Уммат учун муҳим дарслар
Шайх Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳнинг «Уммат учун муҳим дарслар» номли китоби — қисқа, аммо жуда фойдали рисола бўлиб, муаллиф уни омма мусулмонлар фойдаланиши учун илмий заҳира сифатида ёзган. Диннинг асослари, устунлари, тавҳид, иймон ва Ислом, шунингдек, таҳорат ва намоз аҳкомлари, ислом одоблари, ширк ва гуноҳлар хавфидан огоҳлантириш каби мавзуларни ўз ичига олган. Китоб содда ва тушунарли услубда, Қуръон ва суннат асосида ёзилиб, ундан ҳар бир мусулмонга тўғри ақида ва ибодатни янада яқинлаштириш кўзланган
Исломий эътиқод рисоласи
Китобда иймоннинг асослари — Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ва тақдирга иймон келтиришни баёнлайди. Шунингдек, китоб мусулмон ишониши ва амал қилиши лозим бўлган асосий қоидаларни тушунтиради ҳамда Ислом ақидасини чуқур англаш орқали Аллоҳ билан алоқани мустаҳкамлашнинг аҳамиятини таъкидлайди.
Аёллардан келадиган табий қонларга оид рисола
«Аёллардан келадиган табий қонларга оид рисола» шайх, аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин раҳимаҳуллоҳ томонидан, аёллардаги табиий қонлар — ҳайз, истиҳоза ва нифос масалаларини пухта илмий таҳлил қилиб ёзилган рисоладир. Муслима аёл бу масалаларда ҳотиржам бўлиши ва ҳидоят топиши учун Қуръони карим ва саҳиҳ суннатга таянилган ҳолда, уламоларнинг сўзлари жуда пухта баён қилинган ва ҳолатлар орасидаги нозик фарқлар тушунтирилган.
Ислом ҳақида муборак Қуръон ва набавий суннатда келганидек, баён қилинган қисқача илмий асар.
Ислом Исломга қисқача таъриф берган бу муҳим китоб унинг асосларини, таълимларини ва гўзалликларини асл манбалардан - муборак Қуръон ва набавий суннатдан - олиб баён қилади. Бу китоб барча мусулмон ва ғайри динларга мўлжалланган бўлиб, уларнинг тиллари, яшаб ўтган замонлари ёки маконлари ва уларнинг қандай аҳволда бўлишликларидан қатъий назар, ислом динини уларга баён қилишга мўлжанланган. Бу китоб Қуръони Карим ва набавий суннатдан бўлган далилларни ўз ичига олгандир. 1- Ислом дини бу - Аллоҳнинг барча инсонларга юборган илоҳий, абадий рисолати бўлиб, раббоний рисолатларнинг энг охиргисидир!…
Мусулмон учун фойдали рисола.
Бу китоб қисқача лекин кифоя қиладиган даражада Ислом динининг асосларини ўз ичига олган. Китоб ўқувчига тўғри ибодат асосларини ҳамда Аллоҳ ва Унинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, Охират куни ва тақдирга иймон келтириш маъноларини баёнлаб берган. Китоб Ислом неъмати ҳамда Аллоҳ таолони исм-сифатлари билан танишнинг аҳамияти билан бошланади. Сўнгра Исломнинг беш рукни, иймон арконлари, эҳсон тушунчаси ҳамда унинг мўмин кишининг ҳаётидаги асари ҳақидаги суҳбатга кўчади. Китоб фақат Қуръон ва суннатдаги далилларга таяниши билан ажралиб туради. Бу эса китобни мусулмонларга диннинг…
الأذكار التي تقال صباحًا ومساءً
الأذكار التي تقال صباحًا ومساءً كتبها بخط يده فضيلة الشيخ العلامة محمد بن صالح العثيمين من صحيح الأذكار الثابتة عن النبي -صلى الله عليه وسلم-
Ислом – барча пайғамбарларнинг дини
Ислом – бу оламнинг яратувчиси ва бошқарувчиси – Аллоҳга итоат этиш, Унга муҳаббат ва улуғлаш ила бўйсунишдир. Исломнинг асоси — Аллоҳга бўлган иймондир. Яъни, фақат Аллоҳ яратувчи эканига, ундан бошқа барча нарса махлуқ эканига, ҳақиқий маънода фақат Унгагина ибодат қилиш лозимлигига ишонишдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Зот гўзал исмлар ва энг улуғ сифатларга эгадир. У мутлақ комил бўлган Зот бўлиб, унда ҳеч қандай нуқсон йўқ. У на туғган ва на туғилган, Унга тенг ва ўхшаш ҳеч ким йўқ. У ўз махлуқотларидан ҳеч бирига сингиб кирмайди ва уларга ўхшаш жисмга айланмайди. Ислом – Аллоҳ таолонинг…
Ислом дини оламлар Рабби Аллоҳ таолонинг дини.
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. Раббинг ким? Бу, борлиқдаги энг улуғ ва инсон жавобини билиши керак бўлган, энг муҳим савол. Раббимиз осмонлару ерни яратиб, осмондан ёмғирни ёгдирган ва у орқали бизга ва биз озуқаланадиган ҳайвонларга дарахт ва меваларни ўстириб қўйган Зотдир. У Зот бизни, ота-боболаримизни ва барча нарсани яратди. Куну ва тунни яратди, тунни уйқу ва роҳат учун, кундузни эса ризқ талаб қилиш ва яшаш учун қилиб қўйди. У Зот қуёш, ой, юлдузлар, денгизларни бизга бўйсундурди. Яна У Зот бизга ҳайвонларни гўшидан еб ва жунию сутидан фойдаланишимиз учун бўйсундириб…
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларининг кўриниши
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларининг кўриниши» номли ушбу китобда марҳум шайх Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқиш тартибларини тушунарли, содда ва аниқ услубда баён қилганлар. У зот бу китобда саҳиҳ ҳадислар ва далилларга асосланган равишда Пайғамбаримизнинг намозларини қандай ўқиган бўлсалар, шу тарзда баёнлаганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга тўлиқ иқтидо қилишга чақирган ҳолда, хусусан, энг улуғ ибодат бўлмиш намознинг таҳоратдан бошлаб, салом бергунга қадар барча қисмлари — фарзлари, суннатлари ва тартиблари…
Қуръон ва суннат асосида ҳаж, умра ва зиёратга оид масалаларнинг таҳлили ва изоҳи
Китоб ҳаж, умра ва зиёрат аҳкомларини Қуръон ва суннат асосида баён қилади. Ҳаж ва умранинг фарз ва вожиб амаллари, эҳромда тақиқланган нарсалар ҳамда Масжиди набавийни зиёрат қилиш одоблари тушунтирилган ва ушбу ибодатлардаги бидъатлардан огоҳлантирилган.
Сафар одоби ва аҳкомлари
Оламларнинг Рабби Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин! Пайғамбарларнинг энг охиргиси Муҳаммадга, У зотнинг аҳли-оилаларию асҳобларининг барчасига Аллоҳнинг салавоти ва саломи бўлсин! Аммо баъд: Бу китоб - сафар одоблари ва аҳкомлари ҳақида мухтасар рисола. Бу рисолада мусофир кўпинча муҳтож бўладиган нарсаларни баёнладик. Аллоҳ таолодан бу ишимизни холис Ўзининг юзи учун қилишини ва барча мусулмонларга бу китоб орқали манфаат беришини сўраймиз. Биринчи: Сафар одоблари
Умранинг сифати ва аҳкомлари ҳақида мухтасар рисола
Оламлар Рабби Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Набийимиз Муҳаммадга, аҳли оилалари ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин! Аммо баъд: Бу рисола - умранинг сифати, аҳкомлари ва одоблари ҳақида мухтасар қўлланма бўлиб, унда умра қилмоқчи бўлган киши кўпроқ муҳтож бўладиган маълумотларни баёнлашга ҳаракат қилдик. Аллоҳ таолодан бу ишимизни холис Ўзининг юзи учун қилишини ва барча мусулмонларга бу китоб орқали манфаат беришини сўраймиз.
Умранинг сифати
Шайх Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳнинг «Умранинг сифати» номли рисоласи умра ибодатини тушунарли ва содда услубда баён қилади. Бу китоб мусулмонга умрани хотиржамлик ва осонлик билан адо этишида амалий қўлланма бўлиб хизмат қилади. Унда умранинг ҳар бир босқичига оид машҳур дуо ва зикрлар ҳам келтирилган.
Закот ва рўза ҳақида қисқача рисола
Ушбу китоб закот ва рўза фарзларини баён этади, уларнинг ҳукмлари ва фойдаларини тушунтиради, Аллоҳнинг бандалари устидан бўлган ҳақларини эслатади. Шунингдек, закотнинг аҳкомлари ва закот бериладиган мол турлари, Рамазоннинг фазилатлари, рўзанинг аҳкомлари ва одобларини шарҳлаб беради. Китоб илмий услуб, шаръий асос ва тарбиявий йўл-йўриқни ўзида жамлаган.
Бу оламни, мени ким ва нима учун яратди?
«Бу оламни, мени ким ва нима учун яратди?» номли китоб коинот ва инсоннинг пайдо бўлиш манбаси ҳақида сўз олиб боради. Унда коинот тасодифан ёки ўз-ўзидан пайдо бўлмагани, аксинча, уни буюк яратувчи — Аллоҳ яратиб, ундаги ҳаёт ва коинотни аниқ қонунлар асосида бошқариши айтилган. Китобда Аллоҳнинг сифатлари, пайғамбарлар ва илоҳий китобларга иймон келтиришнинг аҳамияти баён этилган. Шунингдек, Ислом – ҳақ дин экани, у барча пайғамбарлар рисолатини ўзида жамлагани ҳамда дунё ва охиратда ҳақиқий бахтга етишиш учун иймон келтириш керак эканига чақиради.
Мен мусулмонман
Ушбу мақола Ислом тушунчаси, мусулмоннинг ким экани ва ҳақиқий мусулмон қандай бўлиши кераклигини баён қилган. Шунингдек, Исломнинг гўзал жиҳатлари, чиройли одоб-ахлоқлари, аёлнинг Исломдаги ўрни, қариндош, қўшни ва жамият ҳақлари ҳақида ҳам сўз юритган. Мақолада Исломнинг ҳар қандай фазилатга буюриши ва фақат ҳаром ишлардан қайтариши баёнлаб берилган.
Ислом элчиси –Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам
«Ислом элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам» номли китоб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларини ёритади — насаблари, болалик даврлари, муборак никоҳлари, ваҳийнинг бошланиши ва У зотга юборилган охирги рисолат ҳақида сўз юритилади. Китобда Пайғамбарликнинг мўъжизалари ва У зотнинг ростгўйлигига далолат қилувчи аломатлар баён этилади. Шунингдек, У зот келтирган шариат ва унинг инсон ҳуқуқлари ҳамда қадр-қимматини сақлашдаги аҳамияти тушунтирилади. Китобда Пайғамбаримизнинг душманлари томонидан берилган гувоҳликлар ҳам келтирилиб, у зотнинг юксак хулқлари…
Азондаги сўзларнинг маънолари
«Азондаги сўзларнинг маънолари» китоби азон сўзларини иймоний жиҳатдан шарҳлаб, унинг ақидавий ва тарбиявий жиҳатларини ёритиб беради. Унда азон намозга чақирувчи шунчаки бир нидо эмас, балки тавҳид ва нажотга бўлган кундалик даъват экани баён қилинади. Китоб азон сўзлари ва уларнинг маъноларини, яъни Аллоҳни улуғлашдан бошлаб, тавҳид ва рисолатга гувоҳлик бериш, намоз ва нажотга чақириқ, сўнгра такбир ва тавҳид билан якунлашгача – батафсил таҳлил қилади. Қалбларни уйғотиш ва Аллоҳ билан алоқани янгилаш учун азоннинг маънолари билан руҳий мақсадларини боғлайди ва таъсирли услубда изоҳлайди.