صفة الوضوء والصلاة (مرئي)
PROJ-187
Қандай таҳорат оламан?
М
Овоз
1
Азон овози ..
2
«Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсангиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари билан (қўшиб) ювинглар, бошларингизга масҳ тортинглар ва оёқларингизни тўпиқлари билан (қўшиб) ювинглар!».
[Моида сураси: 6]
3
Таҳоратсиз намоз, ниятсиз таҳорат, ихлоссиз ният йўқ. Ниятнинг ўрни тил эмас, қалбдир!
4
Бисмиллаҳ ..
Таҳоратнинг бошида «бисмиллаҳ» деб айтиш машруъ. Шу билан таҳоратимизни бошлаймиз. Сўнгра иложи бўлса оғзимизни мисвок билан тозалаймиз.
5
Қўлларни уч маротаба ювамиз. Бармоқлар учидан бошлаб кафт ва билак туташган бўғингача ювамиз..
6
Икки кафтни кетма кет икки билаккача ювамиз.
7
Ўнг кафт билан бошлаб, уни уч марта ювамиз. Сўнгра чап кафтни уч марта ювамиз.
8
Аввал ўнг қўлни сўнгра чап қўлни ювиб, сўнгра яна ўнгни ва чапни ювса ҳам бўлади.
9
Сув бармоқлар орасига кирганидан ишонч ҳосил қилиш лозим.
10
Сўнгра оғизни чайқаш ва бурунга сув олишга ўтамиз..
11
Оғизни чайқаш – оғизга сув олиб у билан оғиз ичини чайиб сўнгра уни чиқариб ташлаш демакдир.
12
Бурунни чайқаш - бурунга сув тортиб сўнгра чап қўл билан чиқариб ташлаш.
13
Рўзадор бўлмаса ёки зарардан қўрқмаса, муболаға ила чайқаш суннатдир..
14
Оғиз ва бурунни чайқашда икки услуб бор:
15
Васл услуби – қўлга сув олиб ярми билан оғиз чайиб, қолган ярмини бурунга тортиш...
Сув билан оғиз чайиб уни чиқариб ташлаймиз. Сўнгра ўнг қўлимиз билан бурунга тортган сувни чап қўлимиз билан чиқариб ташлаймиз...
Шу тарзда уч марта сув олиш билан уч маротаба ювамиз.
16
Бўлиш услуби - оғиз чайишга алоҳида бурун қоқишга алоҳида сув олиш билан бўлади. Қўлга сув олиб барчасига оғиз чайқаймиз. Сўнгра иккинчи маротаба сув олиб бурунга тортамиз ва чап қўл билан қоқиб ташлаймиз..
17
Оғиз ва бурун чайишдан кейин юзимизни ювамиз..
18
Юзнинг чегараси узунлигига одатда соч чиқадиган жойдан жағнинг остигача, кенглигига эса икки қулоқ юмшоқ ўринининг орасигача бўлган жойлар.
19
Шу билан бирга юздаги ҳар бир толани ювиш лозим. Масалан, юпқа соқол, мўйлаб, икки қош, киприклар ҳамда остки лаб остидаги туклар..
20
Юзни ювишнинг икки усулуби бор:
21
Биринчи: икки қўл билан сув оламиз сўнгра одатда соч чиқадиган ўриндан жағнинг остигача ва ўнг қулоқдан чап қулоққача ювамиз. Агар соқол қалин бўлса, сувни соқол остига киргизиш ва соқол ораларига бармоқларни киргизиб сув юргизиш суннат.
Шу тарзда уч маротаба ювамиз. Уч марта ювиш комил ҳисобланади. Икки марта ёки бир марта ювиш ҳам жоиз. Бир марта ювиш вожиб.
22
Иккинчи: Сувни фақат ўнг қўлга олиб юзга олиб борамиз сўнгра икки қўл билан юқоридаги услубга ўхшаб ювамиз.. Буни ҳам уч маротаба такрорлаймиз..
23
Таҳоратда аъзолар орасидаги тартиб ва уларни узлуксиз ювиш вожиб. Яъни, бирор аъзони ўз ўрнидан олдин ёки кеч ювмаслик ва бир аъзодан кейинги аъзога кечиктирмай ўтиш лозим..
24
Юзни ювиб бўлгач икки қўлни ювишга ўтамиз.
25
Ювиш вожиб бўлган икки қўлнинг чегараси: бармоқлар учидан икки тирсакгача, яъни, икки тирсак ҳам қўшиб ювилади.
26
Аввало ўнг қўлдан бошлаб бармоқлар учини ювамиз ва икки қўл бармоқларини бир бирига киргизиш билан ораларини ювамиз. Сўнгра сувни тирсаккача етказамиз.
27
Сўнгра чап қўлга ўтиб, уни ҳам бармоқ учидан тирсаккача бармоқлар ораси билан ювамиз..
28
Энди бошга масҳ тортишга ўтамиз.. Қўлни янги сув билан намлаб оламиз. Сўнгра икки намланган қўлларимизни бошнинг олди қисмига қўйиб орқага қараб юргизамиз. Сўнгра бошлаган жойимизга қайтарамиз.. Бошнинг чегарасида сочи йўқ ва сочи бор одамнинг фарқи йўқ.
29
Бошга масҳ тортгандан қолган сувга икки қулоқга масҳ тортамиз. Масҳ бир маротаба тортилади.
30
Қулоққа масҳ тортишнинг сифати: икки кўрсаткич бармоқларни қулоқ ичига киргизиб бош бармоқ билан қулоқ орқасига масҳ тортиш. Шу билан қулоқнинг ички ва ташқи қисмига масҳ тортган бўлади.
31
Сўнгра оёқларни ювишга ўтамиз. Ювилиши вожиб бўлган икки оёқ чегараси: бармоқ учларидан то икки ошиққача. Оёқ ортини ювиш ҳам вожибдир.
32
Аввало ўнг оёқни ювиш билан бошлаймиз ва бармоқлар орасига сув киргизамиз. Пошна ва оёқ устини ювишга яхши эътибор берамиз.
33
Сўнгра ўнг оёқни ювгандай чап оёқни ҳам ювамиз. Бармоқлар орасига сув киргизшни унутмаймиз. Пошна тўлиқ ювилганига ва икки ошиққа сув етганига қаттиқ эътибор қаратамиз.
34
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шариика лаҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расулуҳу», — деб айтиш. Маъноси: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ ва Унинг шериги йўқлигига ҳамда Муҳаммад алайҳиссалом Унинг қули ва пайғамбари эканига гувоҳлик бераман.
35
Таҳоратдан кейин зикр ва дуо қилиш суннат. Юқоридаги зикрга қуйидаги зикрни қўшиш сунннат:
36
«Аллоҳуммаж-ъалнии минат-тавваабиина важъалнии минал-мутатоҳҳириин.
37
ёки
«Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдик, ашҳаду аллаа илаҳа иллаа анта, астағфирука ва атуубу илайк». Маъноси: «Раббим, Сен барча айбу нуқсондан поксан. Сенинг ҳамдинг билан тасбеҳ айтаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга ҳеч бир барҳақ маъбуд йўқ. Сендан гуноҳларимни кечиришингни сўрайман ва Сенга тавбалар қиламан».
М
Экрандаги ёзув
1
Қандай таҳорат оламан?
2
«Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсангиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари билан (қўшиб) ювинглар. Бошингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари билан (қўшиб) ювинглар!».
[Моида сураси: 6-оят]
3
Икки кафтни ювиш
4
Оғиз ва бурунни чайқаш
5
Васл услуби
6
Алоҳида ювиш услуби
7
Юзни ювиш
8
Биринчи
9
Иккинчи
10
Ният ва "Бисмиллаҳ"ни айтиш.
11
Икки кафтни ювиш
12
Оғиз чайиш
13
Бурун қоқиш
14
Юзни ювиш
15
Икки қўлни тирсак билан бирга ювиш
16
Бош ва икки қулоққа масҳ тортиш
17
Икки оёқни ошиқлари билан ювиш
18
Икки қўлни ювиш
19
Бошга масҳ тортиш
20
Бошни бошланиши – пешона бурилган жой ва одатда соч ўсадиган ўрин...
21
Бошнинг охири – орқа соч ўсган жойнинг охири..
22
Қулоққа масҳ тортиш
23
Икки оёқни ювиш
24
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Оёқ товонига дўзахдан вайл бўлсин. Таҳоратни тўллиқ олинглар».
Абу Довуд ривояти.
25
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шариика лаҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расулуҳу», — деб айтиш. Маъноси: Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқ ва Унинг шериги йўқлигига ҳамда Муҳаммад алайҳиссалом Унинг қули ва пайғамбари эканлигига гувоҳлик бераман.
Муслим ривояти.
26
«Аллоҳуммаж-ъалнии минат-тавваабиин важъалнии минал-мутатоҳҳириин».
Термизий ривояти
27
Ўқилиши: «Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдик, ашҳаду аллаа илаҳа иллаа анта, астағфирука ва атуубу илайк». Маъноси: «Раббим, Сен барча айбу нуқсондан поксан. Сенинг ҳамдинг билан тасбеҳлар айтаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга ҳеч бир барҳақ маъбуд йўқ. Сендан истиғфор сўрайман ва Сенга тавбалар қиламан».
Имом Насоий «Кун ва тун амаллари» китобида ривоят қилган.
Намозни қандай ўқийман?
Такбиридан таслимгача намоз..
М
Овоз
1
Намозга иқомат айтилмоқда..
2
Иқомат овози давом этмоқда..
Намоз ўқиётган инсон биринчи ният қилмоғи лозим. Ниятнинг ўрни қалбдир.
3
Қиблага юзланамиз! Агар имом ёки ёлғиз ҳолингизда намоз ўқиётган бўлсангиз, олдингизга сутра (тўсиқ) қўйинг.
4
Аллоҳу акбар..
Эҳром такбири. Бу билан биз намозга кирамиз. Тил билан нутқ қилиши шарт..
5
Такбир пайтида қўлларимизни елка баробарида кўтарамиз ва панжаларимизни ички қисмини қиблага юзлантирамиз..
ёки:
Қўлларимизни мазкур шаклда қулоқ баробарича кўтарамиз..
6
Такбирдан сўнг икки қўлимизни кўкрак устига ёки кўкракнинг ости киндикнинг устги қисмига ёки киндик остига қўямиз. Буларнинг барчаси тўғри..
Ўнг қўлимизни чап кафтимизнинг устига қўямиз
Ёки ўнг қўлимиз билан чап кафтимиз устини ушлаймиз..
Ёки ўнг қўлимиз билан чап билагимизни ушлаймиз..
7
«Аллоҳумма бааъид байний ва байна хатойайаа, кама баъадта байнал-машриқи вал-мағриб. Аллоҳумма наққини минал-хатоя камаа юнаққос-савбул-абйаду минад-данас. Аллоҳуммағсилний мин хатойайаа бил-маи вас-салжи вал-барод». Маъноси: «Аллоҳим, мен билан хатоларим ўртасини машриқ билан мағрибнинг ўртасини йироқ қилганингдек узоқ қилгин. Аллоҳим, мени хатоларимдан худди оппоқ либос кирлардан поклангандек пок қилгин. Аллоҳим, мени хатоларимдан қор, сув ва дўл билан ювгин-поклагин».
Такбири таҳримадан сўнг ва сура ўқишни бошлашдан олдин истифтоҳ дуосини ўқиймиз. Бундан ташқари бошқа истифтоҳ дуолари ҳам ворид бўлган. Ворид бўлган дуоларни навбатма навбат ўқиш суннатдир..
8
Аъуузу биллааҳи минаш-шайтонир-рожийм.. Маъноси: Аллоҳнинг раҳматидан қувилган шайтондан Аллоҳ менга паноҳ беришини сўрайман..
Истифтоҳ дуосидан сўнг Истиъозани айтамиз. Сўнгра Фотиҳа сурасини ўқиймиз..
9
Фотиҳани хушуъ ва хузуъ билан ҳотиржам оятма оят ўқиймиз.
10
Аамиин..
Намозхон имом, маъмум ёки ёлғиз бўлишидан қатъий назар оминни айтиши суннат. У Фотиҳанинг бир ояти эмас, аксинча, у «Аллоҳим ижобат эт!» деган маънодаги дуо.
11
Фотиҳа сурасидан кейин қўлдан келгунча Қуръондан бирор сура ёки унинг бир қисмини ўқиймиз. Тиловатни тугатгач рукуъга боришдан олдин бир оз сукут қиламиз.
12
Аллоҳу акбар..
Қиём ҳолатидан рукуъ ҳолатига ўтиш учун такбир айтамиз..
Бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда қўлларини кўтарадиган иккинчи ўрин. Икки елка ёки қулоқ миқдорида кўтариш суннатдир..
13
Икки кафтни икки тизза устига қўямиз. Бармоқлар орасини очиб икки тиззани ушлагандай қилиб устига маҳкам қўямиз.
Рукуъда тинчланамиз (яъни ҳаракатларимизни хотиржам ва сокин ҳолда бажарамиз), қўлларимизни танамиздан узоқроқ қилиб ушлаймиз ва юзимизнинг ён томонини бир томонга оғдириб кўрсатмаймиз.
14
Белни текис тутамиз, қавус каби қилмаймиз. Бошни ҳам белдай текис қиламиз, кўтариб ёки пасайтирмаймиз.
15
«Субҳаана Раббиял ъазийм» Маъноси: Улуғ Раббим покдир.
Ушбу тасбеҳни уч марта такрорлаймиз — бу комил даражанинг энг озидир. Бир марта айтиш ҳам кифоя қилади. Хоҳласак, кўпроқ айтамиз ва ривоятларда келган турли тасбеҳлардан фойдаланиб ўзгартириб туришимиз ҳам мумкин.
16
Рукуъда айтиладиган зикрлар турли хил.
17
Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ..
Рукуъдан тураётганда имом ҳам, ёлғиз ўқиётган инсон ҳам айтади..
18
Қўлларимизни яна елка ёки қулоқ миқдорича кўтарамиз. Қўлларни кўтарадиган учинчи ўрин шу..
19
Сўнгра текис турамиз ва:
«Роббанаа валакал-ҳамд», – деймиз.
20
Рукуъдан тургач икки қўлимизни боғласак ҳам боғламасак ҳам бўлаверади..
21
Рукуъдан кўтарилгандан сўнг узоқ вақт ҳотиржам туриш суннатдир.
22
Аллоҳу акбар..
Сўнгра қиёмдан саждага қараб такбир айтган ҳолда йиқиламиз.
Икки қўлни икки тиззадан аввал ёки икки тиззани икки қўлдан аввал ҳолатга қараб осонроғи қўйилади.
23
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганлари каби етти аъзода сажда қилишимиз керак:
Бурун билан пешона, икки кафт, икки оёқнинг учлари ва икки тизза.
24
Икки оёқ панжаларини қибла томонга қиламиз ва оёқларни тик ушлаймиз.
Икки соннинг орасини очамиз ва қоринни сондан узоқлаштирамиз.
Икки тирсакни ердан кўтарамиз ва агар жамоатда бўлмасак ва ёнимиздагиларга озор беришдан қўрқмасак икки ёндан қўлтиқни кенгроқ очамиз.
Икки кафтни икки елка ёки икки қулоқ миқдорида қиламиз..
25
«Субҳаана Роббиал Аълаа» Маъноси: Олий Раббим покдир.
Ушбу тасбеҳни уч марта такрорлаймиз — бу комил даражанинг энг озидир. Бир марта айтиш ҳам етарли ҳисобланади. Хоҳласак, кўпроқ айтамиз ва ривоятларда келган турли тасбеҳлардан фойдаланиб ўзгартириб туришимиз мумкин. Дунё ва охират яхшиликларини сўраб дуо қиламиз.
26
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Банда Раббисига энг яқин бўладиган вақти бу сажда қилган ҳолатидир. Бас, (саждада) дуони кўпайтиринглар!».
27
Аллоҳу акбар..
Такбир айтган ҳолда бошимизни кўтарамиз..
Чап оёғимизни тўшаб унинг устига ҳотиржам ўтирамиз, ўнг оёқни тик тутамиз ва панжаларимизни қиблага юзлантирамиз.
ёки..
Иккала оёқни тик тутиб пошнага ўтирамиз..
Икки қўлимизни чўзиб ўнг сон устига ўнг қўлни ва чап сон устига чап қўлимизни тизза олдига ёки устига қўямиз.
28
Роббиғфирлии.. Маъноси: Раббим мени мағфират эт..
Икки сажда ўртасида шу дуони айтамиз ва ҳотиржам ўтирамиз..
29
Аллоҳу акбар..
Иккинчи саждага такбир айтган ҳолда эгиламиз. Унинг кўриниши ва айтиладиган дуолари биринчи сажда кабидир..
30
Аллоҳу акбар..
Биринчи ракатни бажаргандай иккинчи ракатни ўтаймиз:
Икки қўлни қўйиш, Фотиҳа сураси ва Қуръондан бир ёки бир неча оятларни ўқиш..
Сўнгра рукуъ қиламиз..
Аллоҳу акбар..
Рукуъдан турамиз..
Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ..
Сўнгра саждага борамиз.
Аллоҳу акбар..
Икки марта сажда қиламиз сўнгра ташаҳҳудга ўтирамиз..
Аллоҳу акбар..
Аллоҳу акбар..
Аллоҳу акбар..
31
Иккинчи ракатни битиргач ташаҳҳудга ўтирамиз. Ифтирош қилиб ўтирамиз..
32
Ифтирош услубида ўтириш икки ракатлик бомдод, жума, икки ҳайит каби намозларда, уч ёки тўрт ракатлик намозларнинг биринчи ташаҳҳудида ҳамда икки сажда орасида ўтиришда бўлади..
33
Жисми катталиги, оёғида оғриқ ёки бошқа сабабларга кўра ифтирош услубида ўтира олмаган киши бошқа услубда ўтириши жоиз..
34
Ташаҳҳудда ўнг қўлимизни ўнг сон устига қўямиз, бош бармоқдан ташқари барча панжаларни букамиз. Бош панжа билан эса ишора қиламиз.
35
Ёки бош бармоқ билан ўрта бармоқни ҳалқа шаклда қилиб, кўрсаткич бармоқ билан ишора қиламиз..
36
Чап қўлни чап сон устига ёзиб қўямиз ёки тиззани ушлаймиз.
Ташаҳҳудда ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғига қараш мустаҳаб.
37
«Аттаҳиййату лиллаҳи вас-солавоту ват-тоййибаат. Ассалааму ъалайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Ассалааму ъалайнаа ва ъала ъибадиллоҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ». Маъноси: «Саломлар, намозлар ва тоййиба-покиза сўзу амаллар Аллоҳ учундир. Эй Набий, сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракотлари бўлсин! Бизга ҳамда Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ҳамда расулидир».
Агар намоз уч ёки тўрт ракатлик бўлса ташаҳҳуднигина ўқиймиз.
Агар намоз бомдод, жума ёки икки ҳайитга ўхшаб икки ракатлик намоз бўлса, Иброҳимий салавотини улаймиз..
«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад, камаа соллайта ъала Иброҳим ва ъала аали Иброҳим. Иннака Ҳамидум Мажид. Ва баарик ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад, камаа баарокта ъала Иброҳим ва ъала аали Иброҳим. Иннака Ҳамидум Мажид» Маъноси: «Аллоҳим, Иброҳимга ва унинг оиласига раҳмат этганинг каби Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам раҳм қил! Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. Аллоҳим, Иброҳимга ва унинг оиласига баракот-хайр ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам баракот-хайр ато эт! Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан».
38
Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳ..
Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳ..
Ташаҳҳуддни ва суннатда ворид бўлган дуоларни ўқиб битгач салом берилади. Лекин бу икки ракатлик намозларда..
39
Секин «Аллоҳу акбар» деган овоз эшитилади
Агар намоз шом каби уч ракат ёки пешин, аср ва хуфтон каби тўрт ракатлик бўлса,
40
шом намозида яна бир ракат қўшиш учун пешин, аср, ҳуфтонда яна икки ракат қўшиш учун кейинги ракатга турамиз. Унда Фотиҳа сурасини ўқиймиз ва олдинги ракатлардаги каби рукуъ, сажда қиламиз ва ўтирамиз..
41
Аллоҳу акбар..
42
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ташаҳҳудлик намозларнинг иккинчи ташаҳҳудида таваррук услубида ўтирар эдилар.
43
Уч ва тўрт ракатлик намозларнинг охирги ракатидагина таваррук қилиб ўтирилади. Унинг бир неча кўриниши бор:
44
Чап оёқни тўшаб, ўнг оёқни тик тутиб, ўнг томондан иккаласини чиқариб икки ён бошни ерга қўйиб ўтириш.
Ёки:
Иккала оёқни ҳам ёнбошлатиб ўнг томондан чиқариш.
Ёки:
Ўнг оёқни тўшаб чап оёқни ўнг болдир ва сон ўртасига киргизамиз.
45
Охирги ташаҳҳудда ташаҳҳудни ўқиймиз. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтамиз.
46
Саломдан олдин ташаҳҳудни ўқигач тўрт нарсадан паноҳ сўраймиз: Жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан ва Дажжол фитнасининг ёмонлигидан..
Дунё ва охират яхшиликларидан сўраб қўлдан келгунча дуо қиламиз..
47
Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳ
Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳ
Намозни тугатиш ва ундан чиқиш фақатгина салом билан бўлади..
48
Салом бергач намозни тугатган бўламиз.
Астағфируллоҳ.. астағфируллоҳ.. астағфируллоҳ..
49
Намозхон салом бергач уч маротаба истиғфор айтиши суннатдир. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган зикрлар билан дуо қилади..
М
Экрандаги ёзув
1
Имом бўладими ёлғизми
2
Такбираи таҳрима
3
Қўлларни елка баробарида кўтарамиз
4
Ёки ўша кўринишда қулоқ баробарида кўтарамиз
5
Икки қўлни кўкракка
6
Ёки киндик устига
7
Ёки киндик остига
8
Ўнг қўлимизни чап кафтимиз устига қўямиз
9
Ёки ўнг қўлимиз билан чап билагимизни ушлаймиз
10
Истифтоҳ дуоси
11
«Аллоҳумма баъид байний ва байна хатойайаа, кама баъадта байнал-машриқи вал-мағриб. Аллоҳумма наққини мин хатойайаа камаа юнаққос-савбул-абйаду минад-данас. Аллоҳуммағсил хатойайаа бил-маи вас-салжи вал-барод». Маъноси: «Аллоҳим, мен билан хатоларим ўртасини машриқ билан мағрибнинг ўртасини йироқ қилганингдек узоқ қилгин. Аллоҳим, мени хатоларимдан худди оппоқ либос кирлардан поклангандек пок қилгин. Аллоҳим, мени хатоларимдан қор, сув ва дўл билан ювгин-поклагин». Муслим ривояти
12
Ворид бўлганларни алмаштириб ўқиш суннат
13
Истиъоза
14
Аъуузу биллааҳи минаш-шайтонир-рожийм Маъноси: Аллоҳнинг раҳматидан қувилган шайтондан Аллоҳ менга паноҳ беришини сўрайман
15
Фотиҳа
16
(Алҳамдулиллаҳи роббил ъааламийн, Арроҳманирроҳийм, Маалики явмиддиин, Иййаака наъбуду ва иййаака настаъиин. Иҳдинас-сироотол-мустақийм. Сироотоллазийна анъамта ъалайҳим, ғойрилмағзууби ъалайҳим валаддооооллиииин)
17
Аамиин
18
"Аллоҳим ижобат айла", деган маънодаги дуо
19
Қуръондан қўлдан келгунча ўқиймиз
20
Рукуъ ..
21
Аллоҳу акбар
22
Бел қавус кўринишида эмас текис бўлади..
23
«Субҳаана Раббиял ъазийм» Маъноси: Улуғ Раббим покдир.
24
Рукуъда ўқилад ган ворид бўлган зикрлардан
25
Суббуҳун қуддуус Роббул малааикати варрууҳ ..
26
«Субҳаанака роббана ва бихамдика аллоҳуммаг‘фир лий». Маъноси: «Раббимиз, Сен барча айбу нуқсондан поксан. Сенинг ҳамдинг билан тасбеҳ айтдим. Аллоҳим, мени мағфират эт».
27
Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ
28
Роббанаа валакал-ҳамд, ҳамдан касиирон тоййибан мубаарокан фийҳ
29
Икки қўлимизни ташлаймиз
30
ёки боғлаймиз
31
Сажда ..
32
Пешона бурун билан
33
Икки кафт
34
Икки тизза
35
Икки оёқ
36
«Субҳаана Роббиял Аълаа» Маъноси: Олий Раббим покдир ...
37
«Банда Раббисига энг яқин бўладиган вақти бу сажда қилган холатидир. Бас, (саждада) дуони кўпайтиринглар!» Муслим ривояти
38
Ифтирош услубида ўтириш ..
39
Иқъаа услубида ўтириш ..
40
Роббиғфирлии (уч маротаба)
41
Алллоҳуммағфирлии варҳамнии важбурнии ваҳдинии варзуқнии ..
42
Бомдод
43
Жума
44
Икки ҳайит
45
Пешин
46
Аср
47
Шом
48
Хуфтон
49
«Аттаҳиййату лиллаҳи вас-солавату ват-тоййибаат. Ассалааму ъалайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Ассалааму ъалайнаа ва ъала ъибадиллааҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ». Маъноси: «Саломлар, намозлар ва тоййиба-покиза сўзу амаллар Аллоҳ учундир. Ё Набий, сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракотлари бўлсин. Бизга ҳамда Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин! Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ҳамда расулидир».
50
«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад, камаа соллайта ъала Иброҳим ва ъала аали Иброҳим. Иннака Ҳамидум Мажид. Ва баарик ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад, камаа баарокта ъала Иброҳим ва ъала аали Иброҳим. Иннака Ҳамидум Мажид» Маъноси: «Аллоҳим, Иброҳимга ва унинг оиласига раҳмат этганинг каби Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам раҳм қил. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. Аллоҳим, Иброҳимга ва унинг оиласига баракот-хайр ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам баракот-хайр ато эт. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан».
51
Пешин-аср-шом-ҳуфтон
52
Бомдод-жума-икки ҳайит ..
53
«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад, камаа соллайта ъала Иброҳим ва ъала аали Иброҳим. Иннака Ҳамидум Мажид. Ва баарик ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад, камаа баарокта ъала Иброҳим ва ъала аали Иброҳим. Иннака Ҳамидум Мажид» Маъноси: «Аллоҳим, Иброҳимга ва унинг оиласига раҳмат этганинг каби Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам раҳм қил. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. Аллоҳим, Иброҳимга ва унинг оиласига баракот-хайр ато этганингдек Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам баракот-хайр ато эт. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан».
54
Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳ
55
«Агар охирги ракатга ўтирса чап оёғини тўшаб, бошқасини тик тутиб ён бошига ўтиради». Бухорий ривояти
56
Таваррук услубида ўтириш.
57
«Аллоҳумма иннии аъузу бика мин ъазааби жаҳаннам, ва мин ъазаабил қобр, ва мин фитнатил маҳяаа вал мамаат, ва мин шарри фитнатил масииҳид-дажжаал». Муслим ривояти Маъноси: Аллоҳим, мен Сендан Жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан ҳамда Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ беришингни сўрайман.
58
«Аллоҳумма иннии золамту нафсий зулман касийрон, ва лaa йағфиру-з-зунууба иллаа анта, фағфир лий мағфиротан мин ъиндика, варҳамний, иннака анта-л-ғофуурур-раҳийм». Бухорий ривояти Маъноси: Аллоҳим! Албатта мен ўз нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни ёлғиз Сенгина кечирувчисан. Мени Ўз марҳаматинг – Ўз томонингдан бўладиган мағфират билан кечир, раҳм эт! Албатта, Сен кечирувчи ва раҳмли Зотдирсан.
59
Астағфируллоҳ (уч марта)
60
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Банда Қиёмат куни ҳисоб китоб қилинадиган энг биринчи амали намозидир. Агар яхши бўлса, ютибди ва муваффақиятга эришибди. Агар яроқсиз чиқса, ютқазибди ва маҳрум бўлибди». Абу Довуд, Тирмизий ва Насоий ривояти.