Ислом – барча пайғамбарларнинг дини Ислом – бу оламнинг яратувчиси ва бошқарувчиси – Аллоҳга итоат этиш, Унга муҳаббат ва улуғлаш ила бўйсунишдир. Исломнинг асоси — Аллоҳга бўлган иймондир. Яъни, фақат Аллоҳ яратувчи эканига, ундан бошқа барча нарса махлуқ эканига, ҳақиқий маънода фақат Унгагина ибодат қилиш лозимлигига ишонишдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Зот гўзал исмлар ва энг улуғ сифатларга эгадир. У мутлақ комил бўлган Зот бўлиб, унда ҳеч қандай нуқсон йўқ. У на туғган ва на туғилган, Унга тенг ва ўхшаш ҳеч ким йўқ. У ўз махлуқотларидан ҳеч бирига сингиб кирмайди ва уларга ўхшаш жисмга…
Ислом – бу оламнинг яратувчиси ва бошқарувчиси – Аллоҳга итоат этиш, Унга муҳаббат ва улуғлаш ила бўйсунишдир. Исломнинг асоси — Аллоҳга бўлган иймондир. Яъни, фақат Аллоҳ яратувчи эканига, ундан бошқа барча нарса махлуқ эканига, ҳақиқий маънода фақат Унгагина ибодат қилиш лозимлигига ишонишдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Зот гўзал исмлар ва энг улуғ сифатларга эгадир. У мутлақ комил бўлган Зот бўлиб, унда ҳеч қандай нуқсон йўқ. У на туғган ва на туғилган, Унга тенг ва ўхшаш ҳеч ким йўқ. У ўз махлуқотларидан ҳеч бирига сингиб кирмайди ва уларга ўхшаш жисмга айланмайди.
Ислом – Аллоҳ таолонинг ундан бошқа динни қабул қилмайдиган динидир. Барча пайғамбарлар ушбу динни олиб келишган.
Ислом асосларидан бири — барча пайғамбарларга иймон келтириш! Аллоҳ У Зотнинг буйруқларини бандаларига етказишлари учун пайғамбарлар юборди ва уларга китоблар нозил қилди. Уларнинг охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Аллоҳ У зотни ўзидан олдинги пайғамбарлар шариатини насх қилувчи илоҳий охирги шариат билан юборди. Улуғ оят ва мўжизалар билан қўллаб қувватлади. Уларнинг энг улуғи Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони Карим. Мазмуни, лафзи ва назми мўъжиза, башарият билган энг улуғ китоб. У дунё ва охиратда бахтлиликка етакловчи ҳаққа ҳидоятдир. Ҳозирги кунгача ўзи нозил қилинган араб тилида сақланиб келган. Ундаги бир ҳарф ҳам ўзгартирилмади.
Ислом асосларидан бири — фаришталар ва охират кунига иймон келтириш! Қиёмат куни Аллоҳ одамларни қабрларидан тирилтиради ва уларнинг амаллари учун ҳисоб-китоб қилади. Кимки мўмин ҳолда солиҳ амаллар қилган бўлса, уни абадий неъматлар билан тўла жаннат кутмоқда. Кимки кофир бўлиб, ёмон ишлар қилган бўлса, унга улкан азоб билан тўла дўзах бор. Ислом асосларидан яна бири — тақдирга, Аллоҳнинг хоҳиши билан рўй берадиган ҳар қандай яхшилик ва ёмонликка иймон келтишдир.
Мусулмонлар Исо алайҳиссаломни Аллоҳнинг қули ва расули деб эътиқод қиладилар. Уни Аллоҳнинг ўғли деб эътиқод қилмайдилар. Чунки Аллоҳ улуғ Зот бўлиб, Унга на жуфт ва на фарзанд муносиб эмас. Аллоҳ Қуръонда бизга хабар берганки, Исо алайҳиссалом пайғамбар бўлган ва Аллоҳ унга кўплаб мўъжизаларни берган. Аллоҳ уни ўз қавмига фақат ягона Аллоҳга ибодат қилишга даъват қилиши учун юборган. Шунингдек, Аллоҳ бизга Исо алайҳиссалом одамларни ўзига эмас, балки ўз яратувчисига ибодат қилишга чақирганини билдирган.
Ислом фитратга ва соғлом ақлга мос келадиган диндир. У соф табиатли инсонларнинг қалбига мъқул келади. Бу динни буюк яратувчи — Аллоҳ бандалари учун шариат қилиб жорий этган. У бутун инсоният учун хайр ва саодат динидир. Ислом ирқни ирқдан, рангни рангдан устун қўймайди — барча инсонлар унда тенг. Исломда инсон бошқалардан фақат қилган солиҳ амаллари билангина устун бўлиши мумкин.
Ҳар бир оқил инсон Аллоҳ таолони Рабб, Исломни дин, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб тан олиши ва иймон келтириши шарт. Бу масалада инсон ихтиёрли эмас, чунки, Қиёмат куни Аллоҳ инсондан пайғамбарларга қандай жавоб бергани ҳақида сўрайди. Агар у мўмин бўлган бўлса, у ҳолда буюк муваффақият ва нажотга эришади. Агар кофир бўлган бўлса, у ҳолда очиқ ва аниқ ҳалокатга учрайди.
Ким исломга кирмоқчи бўлса: (Ашҳаду ал-лаа илааҳа иллаллоҳ ва ашхаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ) яъни: «Аллоҳдан ўзга сиғинишга лойиқ Зот йўқ ва Мухаммад У Зотнинг бандаси ва пайғамбари» деб, маъносини тушуниб, унга ишониб айтсин! Шунда у мусулмон бўлади. Сўнгра Исломни ҳаётига тўлиқ киргизиш учун, унинг бошқа аҳкомларини босқичма-босқич ўрганиши лозим.
Китобда иймоннинг асослари — Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ва тақдирга иймон келтиришни баёнлайди. Шунингдек, китоб мусулмон ишониши ва амал қилиши лозим бўлган асосий қоидаларни тушунтиради ҳамда Ислом ақидасини чуқур англаш орқали Аллоҳ билан алоқани мустаҳкамлашнинг аҳамиятини таъкидлайди.
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. Раббинг ким? Бу, борлиқдаги энг улуғ ва инсон жавобини билиши керак бўлган, энг муҳим савол. Раббимиз осмонлару ерни яратиб, осмондан ёмғирни ёгдирган ва у орқали бизга ва биз озуқаланадиган ҳайвонларга дарахт ва меваларни ўстириб қўйган Зотдир. У Зот бизни, ота-боболаримизни ва барча нарсани яратди. Куну ва тунни яратди, тунни уйқу ва роҳат учун, кундузни эса ризқ талаб қилиш ва яшаш учун қилиб қўйди. У Зот қуёш, ой, юлдузлар, денгизларни бизга бўйсундурди. Яна У Зот бизга ҳайвонларни гўшидан еб ва жунию сутидан фойдаланишимиз учун бўйсундириб…
Ислом ҳақида муборак Қуръон ва набавий суннатда келганидек, баён қилинган қисқача илмий асар.
63 til
Ислом ҳақида муборак Қуръон ва набавий суннатда келганидек, баён қилинган қисқача илмий асар.
Ислом Исломга қисқача таъриф берган бу муҳим китоб унинг асосларини, таълимларини ва гўзалликларини асл манбалардан - муборак Қуръон ва набавий суннатдан - олиб баён қилади. Бу китоб барча мусулмон ва ғайри динларга мўлжалланган бўлиб, уларнинг тиллари, яшаб ўтган замонлари ёки маконлари ва уларнинг қандай аҳволда бўлишликларидан қатъий назар, ислом динини уларга баён қилишга мўлжанланган. Бу китоб Қуръони Карим ва набавий суннатдан бўлган далилларни ўз ичига олгандир. 1- Ислом дини бу - Аллоҳнинг барча инсонларга юборган илоҳий, абадий рисолати бўлиб, раббоний рисолатларнинг энг охиргисидир!…
Бу китоб мусулмон банда ўрганиши лозим бўлган асосларни баён қилади: Раббини, Ислом динини ва пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниш. Шунингдек, ушбу асосларнинг иймонни мустаҳкамлаш ва солиҳ амалларни тўғри бажаришдаги аҳамиятига алоҳида урғу беради. Буларнинг барчаси Қуръон ва суннат далиллари асосида тушунтирилади.