Мусулмон қўрғони Китоб ва суннатда ворид бўлган зикр ва дуолар
Ушбу китобда турли вақт ва ҳолатларда айтиб юришни осонлаштириш учун Китоб ва суннатдан зикр ва дуолар жамланган. Унда уйғониш, таҳорат, намоз, сафар ва бошқа ҳолатларга оид дуолар ўрин олган. Улар мусулмон кишига ўзини муҳофаза қилишга, Аллоҳнинг ҳифзу ҳимоясида бўлишига ёрдам беради.
These files are generated automatically from the book's text; their layout may differ from the printed edition.
Мусулмон қўрғони Китоб ва суннатда ворид бўлган зикр ва дуолар
Аллоҳга муҳтож
Доктор. Саид ибн Али ибн Ваҳф ал-Қаҳтоний
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Муқаддима
Барча ҳамду санолар Аллоҳникидир! Биз У Зотга ҳамдлар айтамиз, Ундан мадад ва мағфират сўраймиз. Нафсларимизнинг ёмонлигидан ва амалларимизнинг ёмон оқибатларидан Аллоҳдан паноҳ беришини илтижо қилиб сўраймиз. Зеро, Аллоҳ ҳидоятга бошлаган инсонни ҳеч ким адаштира олмас ва У адаштирган кимсани энди ҳеч ким ҳидоятга етаклай олмас. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. У ёлғиз ва шериксиз Зотдир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг қули ва расулидир. У зотга, аҳли оилаларига, асҳобларига ва уларга гўзал суратда қиёматга қадар эргашган барча мўминларга Аллоҳнинг кўпдан-кўп салавоту саломи бўлсин! Аммо баъд.
Мен бу мухтасар кичик китобни ўзимнинг «Зикр ва дуо ҳамда Китоб ва суннатда келган рўқя орқали даволаш» [1] номли китобимдан қисқартириб олдим. Енгил бўлиши учун ундан фақат «Зикрлар» бобини ажратдим. [1] Аллоҳга ҳамд бўлсин-ки, мазкур асарнинг асли, ундаги ҳадислар кенг равишда таҳқиқ қилиниб, тўрт жилдда нашр этилган. «Мусулмон қўрғони» уларнинг биринчи ва иккинчи жилдида жойлашган.
Китобчада зикрнинг матни ва аслда келган бир ёки икки манбани айтиш билан кифояландим. Зикрни ривоят қилган саҳобани билмоқчи ёки қўшимча маълумот олмоқчи бўлганлар китобнинг аслига мурожаат қилсинлар. Мен Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва олий сифатларини ўртага қўйиб сўрайманки, бу амалимни Ўзининг юзи учун холис бўлишини насиб айласин, ҳаётимда ҳам, вафот этганимдан сўнг ҳам шу сабабли менга фойда берсин. Уни ўқиган, чоп этган ёки нашр этилишига сабаб бўлган кишилар учун ҳам хайрли, фойдали қилсин! Албатта, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳар нарсага Қодир Зотдир. Набиййимиз Муҳаммадга, аҳли оилаларига, асҳобларига ҳамда то қиёматга қадар уларга гўзал сўратда эргашганларга Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин.
Муаллиф
(Ҳижрий 1409 йил, Сафар ойида таҳрир қилинган)
Зикрнинг (Аллоҳни тилда ва дилда ёд этиш) фазилати
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади: «Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман, Менга шукр қилингиз ва Мени (неъматларимни) инкор қилмангиз!» [2] [Бақара: 152].
«Эй иймон келтирганлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар!» [3] [Аҳзоб: 41].
«Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва зикр қилгувчи аёллар — улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот тайёрлаб қўйгандир» [4] [4] [Аҳзоб: 35].
«Раббингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эрта-ю кеч ёд этинг ва ғофил кимсалардан бўлманг!» [5] [Аъроф: 205].
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақида шундай дейдилар: «Раббини зикр қиладиган инсон билан зикр қилмайдиган инсоннинг мисоли худди ўлик ва тирик инсон кабидир». [6] [6] Бухорий ва Муслим ривояти. Муслимнинг лафзи: «Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан Аллоҳ зикр қилинмайдиган уйнинг мисоли худди ўлик ва тирик кабидир».
Бошқа ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларга амалларингизнинг энг хайрлиси, Подшоҳингиз ҳузурида энг покизаси, даражаларингизни энг юқори кўтарувчиси, олтин ва кумушни инфоқ қилишдан ҳам, душманингизга рўбарў бўлиб, уларнинг бўйнини чопишингиз ва улар ҳам сизнинг бўйнингизни чопишидан ҳам яхшироқ бўлган амални айтайми?», дедилар. — «Албатта», деди саҳобалар. — «Аллоҳ таолони зикр қилиш», дедилар.[7] [7] Термизий ва Ибн Можа ривояти. «Саҳиҳ Ибн Можа» ва «Саҳиҳ Термизий»га мурожаат қилинг.
Яна бошқа ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло айтади: «Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги ўйидаман. Агар у Мени зикр қилса, Мен у билан биргаман. Агар у Мени ичида зикр қилса, Мен ҳам уни ичимда зикр қиламан. Агар у Мени жамоат (ораси)да зикр қилса, Мен уни улардан яхшироқ жамоат (ораси)да зикр қиламан. Агар у Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ ( халқ таьбирида 50–72 см) яқинлашаман. Агар у Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Мен(томон)га юриб келадиган бўлса, Мен у (томон) югураман». [8] [8] Бухорий ва Муслим ривояти.
Абдуллоҳ ибн Буср разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши: «Ё Расулуллоҳ, Ислом аҳкомлари менга кўпайиб кетди. Сиз менга (ўзи енгил, савоби кўп) бир нарсани ўргатинг, мен унга қаттиқ амал қилай», деди. Шунда Расулуллоҳ: «Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланишдан тўхтамасин», дедилар [9], [9] Термизий ва Ибн Можа ривояти. Албоний «Саҳиҳи Термизий»да ва «Саҳиҳи Ибн Можа»да саҳиҳ деган.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир савоб ёзилади. Ўша савоб ўн баробар зиёда қилинади. Мен: «Алиф, Лом, Мим»ни бир ҳарф демайман. Лекин «Алиф» бир ҳарф, «Лом» бир ҳарф ва «Мим» бир ҳарфдир». [10] [10] Термизий ривояти. Албоний «Саҳиҳи Термизий»да ва «Саҳиҳул Жомеъ ас-Сағир»да саҳиҳ деган.
Уқба ибн Омир анҳудан ривоят қилинади: «Биз суффада эдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб: «Қайси бирингиз ҳар куни Бутҳонга ёки Ақиққа эрта бориб, у ердан гуноҳсиз ва сийлаий раҳмни узмасдан иккита катта ўркачли туя олиб келишни хоҳлайди?» дедилар. Биз: «Ё Расулуллоҳ! Буни ҳаммамиз хоҳлаймиз», деб жавоб бердик. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан қай бирингиз эрталаб масжидга бориб, Аллоҳ Азза ва Жалланинг китобидан икки оят ўрганса ёки ўқиса, бу унга иккита туядан яхшироқдир. Уч оят учта туядан, тўрт оят тўртта туядан ва уларнинг саноғича туялардан яхшироқдир»,— дедилар. [11] [11] Муслим ривояти.
Расулулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир жойда ўтириб, Аллоҳни зикр қилмаса, унга Аллоҳ томонидан бир надомат бўлади. Ва ким бир жойда ётиб, Аллоҳни зикр қилмаса, унга ҳам Аллоҳ томонидан бир надомат бўлади»,— дедилар. [12] [12] Абу Довуд ва бошқалар ривояти. Саҳиҳул Жомеъ.
Расулулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси бир қавм бирор даврада ўтириб, у ерда Аллоҳни зикр қилмасалар ва пайғамбарларига салавот айтмасалар, бу улар учун, албатта, ҳасрат-надомат бўлади. (Аллоҳ) хоҳласа, уларни азоблайди, хоҳласа, мағфират қилади», дедилар. [13] [13] Термизий ривояти. «Саҳиҳи Термизий»га мурожаат қилинг.
Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳни зикр қилмасдан ўринларидан қўзғалган қавм эшак ўлимтиги каби нарса устидан турган (яъни, унинг гўштидан тановул қилиб тургандек) бўладилар ва (бу) уларга ҳасрат бўлади»,— дедилар. [14] [14] Абу Довуд ва Аҳмад ривояти. «Саҳиҳул Жомеъ»да ҳам ривоят қилинган.
1. Уйқудан турганда айтиладиган зикрлар
Ўқилиши: «Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин-нушуур». [15] 1. «Бизга ўлдирганидан сўнг (яна) ҳаёт берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтиш унгадир!». [15] Бухорий ва Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр. Субҳааналлоҳи вал-ҳамду лиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳуакбар. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил-ъалиййил-ъазийм. Роббиғфир лий». [16] 2. «Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз(Зот)дир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир. Аллоҳ покдир. Ҳамд Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга ҳеч бир ҳақ илоҳ йўқ. Аллоҳ буюкдир. Ҳаракат ҳам, қудрат ҳам ёлғиз, Олий ва Улуғ Аллоҳ(нинг мадади) биландир. Эй Раббим, мени мағфират қил». [16] «Кимки шундай деса, гуноҳлари кечирилади. Дуо қилса, ижобат бўлади. Агар туриб таҳорат олиб намоз ўқиса, намози қабул бўлади». Бухорий ривояти ва бу лафз Ибн Можаники. «Саҳиҳи Ибн Можа»га мурожаат қилинг.
Ўқилиши: «Алҳамду лиллааҳиллазий ъаафааний фий жасадий ва родда ъалайя рууҳий ва азина лий бизикриҳи». 3. «Менинг жисмимга соғлик ато этган, менга руҳимни қайтарган ва Ўз зикрига изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин». [17] [17] Тирмизий ривояти. «Саҳиҳи Термизий» китоби.
4. «Осмонлар ва ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи Зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар ҳамда осмонлар ва ернинг яралиши ҳақида тафаккур қилиб (дейдилар): «Эй Раббимиз, бу (борлиқ)ни беҳуда яратганинг йўқ! Сен (беҳуда бирон иш қилиш айбидан) поксан. Ўзинг бизни жаҳаннам азобидан асра. Эй Раббимиз, албатта, Сен кимни жаҳаннамга киритсанг, муҳаққақ уни расво қилурсан ва бундай золимлар учун ҳеч қандай ёрдамчи йўқдир. «Раббингизга иймон келтирингиз!», деб иймонга чорлаган жарчи (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) нидоларини эшитдигу, иймон келтирдик. Эй Раббимиз, Бизнинг гуноҳларимизни мағфират қил, қилган ёмонликларимизни (саҳифа амалимиздан) ўчиргин ва бизларни яхшилар билан бирга ўлдир! Эй Раббимиз, бизларга пайғамбарларинг орқали ваъда қилган нарсаларингни ато қил ва бизларни Қиёмат кунида расво қилмагин! Албатта, Сен ваъдангга хилоф қилмагайсан». Бас, Раббилари уларнинг дуоларини ижобат қилиб, (деди:) «Албатта, Мен сизлардан бирон амал қилувчи эркак ё аёлнинг амалини зое қилмайман. Зеро, бирингиз бошқангиздандирсиз. (Яъни, эркак аёлдан, аёл эркакдан дунёга келган). Бас, ватанларидан ҳижрат қилган, диёрларидан қувилган, Менинг йўлимда азият чеккан ва (Менинг йўлимда) жанг қилиб, қатл этилган зотларнинг қилган гуноҳларини ўчиргайман ва уларни Аллоҳ ҳузуридан савоб-мукофот қилиб, остиларидан дарёлар оқиб турадиган боғларга киритурман. Ва энг гўзал савоб-мукофот Аллоҳнинг ҳузуридадир». Сизни кофирларнинг шаҳарларда кезишлари алдаб қўймасин. (Бу елиб югуриш, ғолибона кезишлар) озгина матодир. Сўнгра жойлари жаҳаннам бўлгай. Нақадар ёмон жой у! Аммо Раббиларидан қўрққан зотлар учун Аллоҳ ҳузуридан зиёфат бўлмиш – тагларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар бордирки, улар бу боғларда абадий қолажаклар. Яхшилар учун Аллоҳ ҳузуридаги нарса (яъни, савоб-ажр кофирларнинг муваққат кайф-сафоларидан) афзалроқдир. Албатта, аҳли китоб ичида Аллоҳга ҳамда сизларга нозил қилинган ва ўзларига нозил қилинган нарсаларга иймон келтирувчи, Аллоҳга итоат қилиб бош эгувчи, Аллоҳнинг оятларини озгина қийматга сотиб юбормайдиган зотлар ҳам бор эканлиги аниқ, равшандир. Ана ўшалар учун Раббилари ҳузуридан ажру савоб бордир. Албатта, Аллоҳ тезда ҳисоб-китоб қилувчи Зотдир. Эй иймон келтирганлар! Сабр қилингиз, сабру-тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлингиз ҳамда доимо (кураш-жиҳод учун белингиз боғлиқ ҳолда) ҳозир бўлиб турингиз! Ва Аллоҳдан қўрқингизки, (шунда) шояд нажот топгайсизлар» [Оли Имрон: 190-200]. [18] Бухорий ва Муслим ривояти.
2. Кийим кийганда айтиладиган дуо
Ўқилиши: «Алҳамду лиллааҳиллазий касааний ҳаазаа ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувваҳ». [19] «Мана шу (либос)ни кийгизган ва уни менга ўз тарафимдан ҳеч бир куч-қувватсиз насиб қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин». 19] Сунан соҳибларидан Насоийдан бошқалари ривоят қилган: Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти. Албоний «Ирвааул ғолийл»да ҳасан деган.
3. Янги кийим кийганда ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Аллооҳумма, лакал-ҳамду анта касавтанийҳ. Ас’алука мин хойриҳии ва хойри маа суниъа лаҳ. Ва аъуузу бика мин шарриҳии ва шарри маа суниъа лаҳ». [20] «Эй Аллоҳ! Сенга ҳамд бўлсин! Сен буни менга кийгиздинг. Мен Сендан унинг ва у унинг учун яратилган нарсанинг яхшилигини (яъни, уни тоат-ибодатларда ишлатишни) сўрайман. Унинг ва у унинг учун яратилган нарсанинг ёмонлигидан (яъни, уни гуноҳ-маъсиятларда ишлатишдан) паноҳ тилайман. [20] Абу Довуд, Тирмизий ва Бағавий ривояти. Албонийнинг, «Мухтасар Шамоили Тирмизий»га мурожаат қилинг.
4. Янги кийим кийган кишига айтиладиган дуо
Ўқилиши: «Тублий ва юхлифуллоҳу таъаалаа». [21] «Эскиртириб-тўзитинг, Аллоҳ таоло ўрнига берсин». [21] Абу Довуд ривояти.
Ўқилиши: «Илбас жадийдан ва ъиш ҳамийдан ва мут шаҳийдан». [22] «Янги кийинг, ҳамд айтиб яшанг ва шаҳид бўлиб вафот этинг!» [22] Ибн Можа ва Бағавий ривояти.
5. Кийимини ечганда нима дейди?
«Бисмиллаҳ (Аллоҳнинг номи билан (ечаман))». [23] [23] Тирмизий ва бошқалар ривояти. Ирвоул Ғалил ва Саҳиҳул Жомеъ.
\6. Ҳожатхонага кираётганда айтиладиган дуо
Ўқилиши: «[Бисмиллаҳ], Аллооҳумма, инний аъуузу бика минал-хубси вал-хобааис». [24] «[Бисмиллаҳ.] Эй Аллоҳ! Мен Сендан эркак ва урғочи жинлардан паноҳ беришингни сўрайман». [24] Бухорий ва Муслим ривояти. Аввалидаги «Бисмиллаҳ» зиёдаси Саъид ибн Мансурнинг ривояти. «Фатҳул Борий» китобини қаранг.
7. Ҳожатхонадан чиқаётганда ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Ғуфроонак». [25] «Мағфират этишингни сўрайман». [25] Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти. Насоий эса уни «Амалул-явм вал-лайла»да ривоят қилган. Албоний «Саҳиҳи сунани Абу Довуд»да саҳиҳ деган.
8. Таҳорат олишдан олдин айтиладиган зикр
Ўқилиши: «Бисмиллаҳ». [26] «Бисмиллаҳ (Аллоҳ номи билан таҳорат оламан)». [26] Абу Довуд, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти. «Ирвоул Ғалил» китоби.
9. Таҳоратдан сўнг айтиладиган зикр
Ўқилиши: «Аллооҳуммажъалний минат-тавваабийна важъалний минал-мутатоҳҳирийн». [28] 2. «Эй Аллоҳ! Мени тавба қилувчилардан ва таҳоратли-покиза кишилардан қил». [28] Тирмизий ривояти.
Ўқилиши: «Субҳаанакаллооҳумма ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа илла анта, астағфирука ва атуубу илайк». [29] 3. «Эй Аллоҳ! Сен поксан ва Сенинг ҳамдинг билан (тасбеҳ айтаман). Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Сендан мағфират қилишингни сўрайман ва Сенга тавба қиламан». [29] Имом Насоийнинг «Кун ва тун амаллари» китоби. «Ирвоул ғалил».
10. Манзилдан чиқиш пайтидаги зикр
Ўқилиши: «Бисмиллаҳ, таваккалту ъалаллоҳ ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ».[30] 1. «Бисмиллаҳ, Аллоҳга таваккал қилдим. Бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш ва қувват ёлғиз Аллоҳдандир». [30] Абу Довуд ва Тирмизий ривояти.
«Аллооҳумма, инний аъуузу бика ан адилла ав удолл, ав азилла ав узалл, ав азлима ав узлам, ав ажҳала ав южҳала ъалаййа». [31] 2. «Эй Аллоҳ, мен Сендан адашиш ёки адаштирилишдан, тойиш ёки тойдирилишдан, зулм қилиш ёки зулмга учрашдан, (бировга) жоҳиллик қилиш ёки менга жоҳиллик қилинишидан паноҳ беришингни сўрайман». [31] Сунан соҳиблари: Абу Довуд, Тирмизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти. «Саҳиҳи Тирмизий» ва «Саҳиҳи Ибн Можа» китоблари.
11. Манзил-уйга киришда айтиладиган зикр
Ўқилиши: «Бисмиллаҳи валажнаа ва бисмиллаҳи хорожнаа ва ъалаллоҳи Роббинаа таваккалнаа». [32] «Аллоҳ номи билан кирдик, Аллоҳ номи билан чиқдик ва Раббимиз Аллоҳга таваккул этдик» (десин) сўнгра аҳлига салом берсин». [32] Абу Довуд ривояти. Аллома Ибн Боз «Туҳфатул ахёр» асарида санадини ҳасан деган. Саҳиҳда: «Агар бир киши уйига кирса, кираётган ва таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон: «Сизларга тунайдиган жой ҳам, кечки овқат ҳам йўқ!», дейди». Муслим ривояти.
12. Масжидга боришда ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Аллооҳуммажъал фий қолбий нуурон ва фий лисааний нуурон ва фий самъий нуурон ва фий басорий нуурон ва мин фавқий нуурон ва мин таҳтий нуурон ва ъан ямийний нуурон ва ъан шимаалий нуурон ва мин амаамий нуурон ва мин холфий нууро. Важъал фий нафсий нуурон ва аъзим лий нуурон ва ъаззим лий нууро. Важъал лий нуурон важъалний нууро. Аллооҳумма, аътиний нуурон важъал фий ъасобий нуурон ва фий лаҳмий нуурон ва фий дамий нуурон ва фий шаърий нуурон ва фий башарий нууро». [33] 1. «Эй Аллоҳ! Менинг қалбимда, тилимда, эшитишим-қулоғимда, кўзимда, устимдан, остимдан, ўнгимдан, чапимдан, олдимдан ва ортимдан нур қил. Қалбимда нур қил. Менда нурни кўп қил. Уни менда яна ҳам мўл-кўл эт. Менга нур қил, мени нур қил. Эй Аллоҳ, менга нур ато эт. Менинг пайларимда, гўштларимда, қонимда, сочим(мўйим)да ва теримда нур қил». [33] Бухорий ва Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Аллооҳуммажъал лий нуурон фий қобрий ва нуурон фий ъизоомий». [34] 2. «Эй Аллоҳ, менинг қабримда ва суякларимда нур қил». Ўқилиши: «Ва зидний нуурон ва зидний нуурон ва зидний нууро». [35] 3. «Менда нурни зиёда эт. Менда нурни зиёда эт. Менда нурни зиёда эт». Ўқилиши: «Ва ҳаб лий нуурон ъалаа нуур». [36] 4. «Менга нур устига яна нур бер». [34] Тирмизий ривояти. [35] Бухорий «Ал-Адаб Ал-Муфрод» китобида ривоят қилган ва Албоний «Соҳиҳ Ал-Адаб Ал-муфрод»да санадини саҳиҳ деб атаган. [36] Ибн Ҳажар «Фатҳул Борий»да зикр қилиб, уни Ибн Абу Осимга нисбат берган ва: «Турли ривоятларда йигирма бешта хислат жамланган», деган.
13. Масжидга киришда ўқиладиган дуо
(Ўнг оёғи билан бошлаб)[37] шундай дейди: Ўқилиши: «Аъузу биллаҳил-ъазийм, ва биважҳиҳил-карийм, ва султониҳил-қодийм, минаш-шайтонир-рожийм»[38] «Бисмиллаҳ, вас-солаату»[39] «вас-саламу ъалаа росулиллаҳ»[40] 1. «Улуғ Аллоҳдан Унинг карим юзи ва қадим салтанати билан тошбўрон қилинган шайтондан паноҳ тилайман». «Бисмиллаҳ, Расулуллоҳга салавот ва салом бўлсин». Ўқилиши: «Аллоҳуммафтаҳли абвааба роҳматик». [41] 2. «Эй Аллоҳ! Менга раҳмат эшикларингни оч». [37] Анас ибн Молик разияллоҳу анҳунинг ушбу сўзларига кўра: «Масжидга кираётганингда ўнг оёғинг билан, чиқаётганингда эса чап оёғинг билан бошлашинг суннатдандир». Бу нақлни Ҳоким ривоят қилган ва уни Муслимнинг шартига кўра саҳиҳ санаган. Заҳабий ҳам бунга қўшилган. Байҳақий ҳам ривоят қилган. Албоний «Силсилатул-аҳодис ас-саҳиҳа» асарида ҳасан деб атаган. [38] Абу Довуд ривояти. «Саҳиҳул Жомеъ» китоби.
[39] Ибн Сунний ривояти. Албоний «Самарул мустатоб»да ҳасан деган. [40] Абу Довуд ривояти. «Саҳиҳул Жомеъ» китоби.
[41] Муслим ривояти. Ибн Можа «Сунан»ида Фотима разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: «Эй Аллоҳ! Гуноҳларимни мағфират қилгин ва менга раҳмат эшикларингни очгин», деб келади. Албоний уни шоҳидлари сабабли саҳиҳ деган. «Саҳиҳ Ибн Можа» китоби.
14. Масжиддан чиқишда ўқиладиган дуо
(Чап оёғи билан чиқиб)[42] шундай дейди: Ўқилиши: «Бисмиллааҳи вас-солаату вас-салааму ъалаа Росуулиллаҳ. Аллооҳумма, инний ас’алука мин фазлик. Аллооҳуммаъсимний минаш-шайтоонир-рожийм». [43] «Бисмиллаҳ. Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин! Эй Аллоҳ! Мен Сенинг фазлу марҳаматингдан (ато этишингни) сўрайман! Эй Аллоҳ, мени тошбўрон қилинган (раҳматингдан қувилган) шайтондан паноҳингда сақла!» [42] Ҳоким ва Байҳақий ривояти. Албоний эса «Саҳиҳ ҳадислар силсиласи»да ҳасан санаган.
[43] «Масжидга киришда ўқиладиган дуо»да аввал зикр қилинган ҳадис ривоятларининг тахрижига ва Ибн Можанинг: «Эй Аллоҳ! Мени қувилган шайтондан асрагин», деган зиёдасига қаранг. «Саҳиҳи Ибн Можа» китоби.
15. Азон зикрлари
Азон айтилаётган вақтда азонни эшитаётган киши азончи айтган сўзларни ортидан қайтариб айтади. Фақатгина «Ҳайя ъалас-солааҳ» ва «Ҳайя ъалал фалааҳ» деган ўринда «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ», дейди. [44] 1. «Аллоҳдан ўзгада куч ҳам ва ҳолатни ўзгартира олишга қудрат ҳам йўқ». [44] Бухорий ва Муслим ривояти.
Ва яна шундай дейди: Ўқилиши: «Ва ана ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, ва анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ. Розийту биллаҳи Раббан ва би Муҳаммадин росуулан ва бил-ислаами дийнаа». [45] 2. «Мен ҳам Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқлигига, Унинг ёлғиз, шериксиз эканига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг қули ҳамда Расули эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ Раббим, Муҳаммад пайғамбарим ва Ислом диним эканлигига рози бўлдим». [45] Муслим ривояти.
Буларни муаззин икки шаҳодатни – «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳ» ва «Ашҳаду анна Муҳаммадар росуулуллооҳ»ни – айтганидан сўнг айтади. [46] [46] Ибн Хузайма ривояти.
3. «Муаззинга жавоб бергач, (яъни, унинг айтганларини такрорлаб бўлгач), Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтади». [47] [47] Имом Муслим ривояти.
Сўнгра ушбу дуони ўқийди: Ўқилиши: «Аллооҳумма, Рабба ҳаазиҳид-даъватит тааммаҳ, вас-солаатил қооимаҳ, аати Муҳаммаданил-васийлата вал-фазийлаҳ, ва-бъасҳу мақоомам маҳмууданил-лазий ваъадтаҳ, (иннака лаа тухлифул-мийъаад)». [48] 4. «Ушбу комил даъват-чақириқнинг, ҳозир бўлган (вақти етган) намознинг Рабби бўлган эй Аллоҳ! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга васила (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга эришишга умид қилган Жаннатдаги манзилат) ва фазилат ато эт. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомга чиқар». [«Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмайсан»] [48] Бухорий ривояти. Қавс ичидаги қисми Байҳақийдан ривоят қилинган. Унинг санадини аллома Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ «Туҳфат ал-ахёр» асарида ҳасан санаган.
«Азон билан иқомат оралиғидаги вақтда ўзи учун дуо қилади. Чунки бу вақтда қилинган дуо қайтарилмайди». [49] [49] Тирмизий, Абу Довуд ва Имом Ахмад ривояти. «Ирвоул Ғалил» китоби.
16. Истифтоҳ (намозга кириш) дуоси
Ўқилиши: «Субҳаанак-Аллооҳумма ва би-ҳамдика ва табаарокасмука ва таъаалаа жаддук ва лаа илааҳа ғойрук». [51] 2. «Эй Аллоҳ! Сен (барча айбу нуқсонлардан) поксан. Сенинг ҳамдинг билан (тасбеҳ айтдим). Сенинг исминг баракотли, улуғлигинг олий бўлди ва Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ». [51] Муслим ривояти. «Сунан» соҳиблари: Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Насоий ривоят қилган. «Саҳиҳи Термизий» ва «Саҳиҳи Ибн Можа» китоблари.
Ўқилиши: «Важжаҳту важҳий лиллазий фатарос-самааваати вал-арзо ҳанийфа, ва маа ана минал мушрикийн. Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллаҳи Раббил ъааламийна, лаа шарийка лаҳу ва би-заалика умирту ва ана минал-муслимийн. Аллооҳумма, антал-малику лаа илааҳа иллаа анта, анта Раббий ва ана ъабдука, золамту нафсий, ваътарофту бизанбий, фағфирлий зунуубий жамийъаа, иннаҳу лаа яғфируз-зунууба иллаа анта. Ва-ҳдиний ли-аҳсанил-ахлаақи, лаа яҳдий ли-аҳсаниҳаа иллаа анта. Ва-сриф ъанний саййиаҳаа, лаа ясрифу ъанний саййиаҳаа иллаа анта. Лаббайка ва саъдайка, вал-хойру куллуҳуу фий ядайка, ваш-шарру лайса илайка, ана бика ва илайка, табаарокта ва таъаалайта, астағфирука ва атуубу илайка». [52] 3. «Осмонлару ерни яратган Зотга мусулмон бўлиб юзландим ва мен мушриклардан эмасман. Албатта, намозим, қурбонлигим, ҳаётим ва ўлимим оламлар Рабби бўлмиш Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен шунга буюрилдим ва бунга бўйсунувчи-мусулмонларданман. Эй Аллоҳ! Сен Подшоҳсан ва Сендан ўзга ҳеч бир (ҳақ) илоҳ йўқ. Сен Раббимсан ва мен Сенинг қулингман. Мен (гуноҳлар қилиб) ўзимга зулм қилдим ва гуноҳларимни эътироф этдим. Менинг барча гуноҳларимни кечир. Албатта, гуноҳларни ёлғиз Сен кечирувчисан. Мени энг гўзал хулқларга йўлла. Албата, гўзал хулқлар сари ёлғиз Сенгина ҳидоят этасан. Мендан ёмон хулқларни кетказ. Албатта, ёмон хулқларни фақат Сенгина мендан кетказишга қодирсан. Мен Сенинг итоатингда турувчи ва Сенинг итоатингда бўлувчиман. Барча яхшилик Сенинг қўлингдадир ва ёмонлик Сенга нисбат берилмас. Мен Сен билан борман (яъни, мададинг билан мавжудман) ва Сенга қайтаман. Сен улуғ ва олий бўлдинг. Сендан мағфират сўрайман ва Сенга тавба(лар) этаман». [52] Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, Рабба Жиброоийла ва Мийкааийла ва Исроофийла, фаатирос-самааваати вал-арз, ъаалимал-ғойби ваш-шаҳаадати, анта таҳкуму байна ъибаадика фиймаа каануу фийҳи яхталифуун, иҳдиний лимахтулифа фийҳи минал-ҳаққи би-изника. Иннака таҳдий ман ташаа’у илаа сироотим-мустақийм». [53] 4. «Жаброил, Мийкоил ва Исрофилнинг Рабби, осмонлару ернинг яратувчиси, ошкору ғайб ишларни билувчи эй Аллоҳ! Албатта, Сен бандаларинг тортишиб қолган нарсаларда (аниқ) ҳукм қилурсан. Ўз изнинг билан ихтилоф қилинган (ишлардаги) ҳаққа мени бошла. Албатта, Сен хоҳлаган кишингни тўғри йўлга йўлловчисан». [53] Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Аллоҳу акбару кабийро, Аллоҳу акбару кабийро, Аллоҳу акбару кабийро, вал-ҳамдулиллааҳи касийро, вал-ҳамдулиллааҳи касийро, вал-ҳамдулиллааҳи касийро. Ва субҳааналлоҳи букротан ва асийлаа. Аъуузу биллааҳи минаш-шайтоони: мин нафхиҳии ва нафсиҳии ва ҳамзиҳ». [54] 4. «Аллоҳ жуда буюкдир! Аллоҳ жуда буюкдир! Аллоҳ жуда буюкдир! Аллоҳга кўп ҳамд бўлсин! Аллоҳга кўп ҳамд бўлсин! Аллоҳга кўп ҳамд бўлсин! Эртаю кеч Аллоҳни (барча нуқсонлардан поклайман!» (3 марта такрорлайди). «Аллоҳдан шайтоннинг нафасидан, дамидан ва васвасасидан паноҳ беришини сўрайман».
[54] Абу Довуд, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти. Шуайб Арноут «Муснад» таҳқиқида: «Бошқа ривоятлар билан ҳасан», деган; Абдулқодир Арноут Ибн Таймиянинг «Ал-Калим ат-Тоййиб» асари тахрижида: «Бу ҳадис ўз шоҳидлари билан саҳиҳдир», деган; Албоний «Саҳиҳ ал-Калим ат-Тоййиб»да келтирган; Муслим Ибн Умар Расулуллоҳ анҳумодан шунга ўхшаш ҳадисни ривоят қилган, унда қисса ҳам бор.
Ўқилиши: «Аллоҳумма лакал-ҳамд[55], анта нуурус-самааваати вал арзи ва ман фийҳинна, ва лакал ҳамду анта қоййимус-самааваати вал арзи ва ман фийҳинна, [ва лакал ҳамду анта роббус-самааваати вал арзи ва ман фийҳинна], [ва лакал-ҳамду лака мулкус-самааваати вал арзи ва ман фийҳинна], [ва лакал ҳамду анта маликус-самааваати вал-арз], [ва лакал-ҳамд], [антал-ҳаққ, ва ваъдукал-ҳаққ, ва қовлукал-ҳаққ, ва лиқооукал-ҳаққ, вал-жаннату ҳаққ, ван-наару ҳаққ, ван-набиййууна ҳаққ, ва Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаққ, вас-сааъату ҳаққ], [Аллоҳумма лака асламту ва ъалайка таваккалту ва бика ааманту ва илайка анабту ва бика хосомту ва илайка ҳаакамту, фағфир лий маа қоддамту ва маа аххорту ва маа асрорту ва маа аъланту], [ва маа анта аъламу биҳий минний], [антал-муқоддиму ва антал-муаххиру, лаа илааҳа илла ант], [анта илааҳий, лаа илааҳа илла ант], [ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ]». [56] 5. «Эй Аллоҳ! Сенга ҳамд бўлсин! Сен осмонлару ер ва улардаги барча нарсаларнинг нурисан. Сенга ҳамд бўлсин, Сен осмонлару ер ва улардагиларни тутиб турувчидирсан! [Ҳамд Сенга хосдир, Сен осмонлару ернинг ва улардаги бор мавжудотнинг Раббисан]. [Сенга ҳамд бўлсин, осмонлару ер ва улардагилар Сеникидир!] [Ҳамд Сенга хосдир, Сен осмонлару ернинг Подшоҳисан]. [Ҳамд Сенга хосдир]. [Сен Ҳақсан! Ваъданг ҳақ, сўзинг ҳақ, Сен билан учрашиш ҳақ, жаннат ҳақ, дўзах ҳақ, пайғамбарлар ҳақ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақ ва (қиёмат) соати ҳақдир]. [Эй Аллоҳ! Сенга бўйсундим ва Сенга таваккал этдим. Сенга иймон келтирдим ва Сенга тавба қилдим. Сен учун талашдим (ботил ишларни ёмон кўрдим) ва Сени (ишларимда) ҳакам қилдим. Менинг олдин қилганларимни ҳам, кейин қилганларимни ҳам, яширин қилганларимни ҳам, ошкор қилганларимни ҳам мағфират эт]. [Ва Сен мендан кўра яхшироқ биладиган (гуноҳларим)ни (мағфират қил)]. [Сен Муқаддимсан (олдинга сурувчи) ва Сен Муаххирсан (орқага сурувчи). Сендан ўзга барҳақ илоҳ йўқдир]. [Сен менинг илоҳимсан, Сендан ўзга илоҳ йўқдир!] [Аллоҳдан ўзгада куч ҳам, бир ҳолатни ўзгартирувчи йўқ]». [55] Бу зикрни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси таҳажжуд ўқиётганларида айтар эдилар. [56] Имом Бухорийда ва имом Муслим мухтасар ҳолда ривоят қилган.
17. Рукуъда айтиладиган дуо
Ўқилиши: «Субҳаана Раббиял-ъазийм». [57] 1. «Улуғ Раббимни поклайман!» Уч маротаба айтилади.
[57] Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ва Имом Аҳмад ривоят қилган.
«Субҳаанак-Аллоҳумма Роббанаа ва биҳамдик, Аллоҳуммағфир лий». [58] 2. «Эй Аллоҳ! Сен (барча айбу нуқсондан) покдирсан. Эй Раббимиз! Сенинг ҳамдинг билан тасбеҳ айтдим. Эй Аллоҳ! Мени мағфират эт». [58] Бухорий ва Муслим ривояти.
«Суббууҳун, қуддуус, Роббул малааикати вар рууҳ». [59] 3. «(Аллоҳ ҳар қандай ёмонлик, айбу нуқсондан) Пок ва муқаддас Зотдир. Фаришталар ҳамда Руҳ – Жаброилнинг Раббидир». [59] Муслим ва Абу Довуд ривяти.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, лака рокаъту ва бика ааманту ва лака асламту, хошаъа лака самъий ва басорий ва муххий ва ъазмий ва ъасобий ва мас-тақоллат биҳии қодамий». [60] 4. «Эй Аллоҳ! Сенга рукуъ қилдим ва Сенга иймон келтирдим, бўйсундим. Сенга қулоғим, кўзим, мийям, суягим, пайим ва (қадамим кўтариб турган нарсаларим (бутун баданим) бўйсунди)». [60] Муслим ривояти. Ибн Можадан ташқари тўрт сунан соҳиблари: Абу Довуд, Термизий, Насоий ривояти қилган. Қавс ичидаги лафз Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббоннинг ривояти.
Ўқилиши: «Субҳаана зил-жабаруути вал-малакуути вал-кибрийааи вал-ъазомаҳ». [61] 5. «Куч-қудрат, салтанат, киборлик ва улуғлик соҳиби (бўлган Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир!» [61] Абу Довуд, Насоий ва Аҳмад ривояти. Санади ҳасан.
18. Рукуъдан кўтарилаётганда ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Самиъаллооҳу лиман ҳамидаҳ». [62] 1. «Аллоҳ Ўзига ҳамд айтувчини (ҳамдини) эшитди (қабул қилди)». [62] Бухорий ривояти.
«Роббанаа валакал-ҳамд, ҳамдан касийрон тоййибан мубаарокан фийҳи». [63] 2. «Эй Раббимиз! Сенга кўп, ҳақиқий-риёсиз, муборак-хайрли, мўл ҳамд(лар) бўлсин». [63] Бухорий ривояти.
Ўқилиши: «Мил’ас-самааваати ва мил’ал-арзи ва маа байнаҳумаа, ва мил’а маа ши’та мин шай’ин баъд. Аҳлас-санааи вал-мажд, аҳаққу маа қоолал-ъабду ва куллунаа лака ъабд. Аллооҳумма, лаа мааниъа лимаа аътойта ва лаа муътия лимаа манаъта ва лаа янфаъу зал-жадди минкал-жадд». [64] 3. «Осмонлару ер ва улар ўртасидаги нарсалар миқдорича, яна Ўзинг хоҳлаган нарса миқдорича (ҳамд бўлсин). Мақтов ва улуғлик аҳли-эгаси(сан). Қулинг айтган нарсага энг ҳақли Зот(сан). Барчамиз Сенга қулмиз. Эй Аллоҳ! Сен берган нарсани тўсувчи, Сен тўсган нарсани эса берувчи йўқдир! Сенинг олдингда улуғлик эгасига улуғлиги фойда беролмас». [64] Муслим ривояти.
19. Сажда қилганда айтиладиган дуо
«Субҳаана Роббиял-аълаа». [65] 1. «Энг олий Зот бўлмиш Раббимни барча айбу нуқсондан поклайман». (Уч марта айтилади).
[65] Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ва имом Аҳмад ривоят қилган.
Ўқилиши: «Субҳаанак-Аллооҳумма, Роббанаа ва биҳамдик, Аллооҳуммағфир лий». [66] 2. «Эй Раббимиз Аллоҳ! Сенинг ҳамдинг билан Сенга тасбеҳ айтаман. Эй Аллоҳ, мени мағфират эт». [66] Бухорий ва Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Суббууҳун Қуддуусун Раббул малааикати вар-рууҳ». 3. «(Аллоҳ ҳар қандай айбу нуқсондан) Пок ва Муқаддас Зотдир. Малоикалар ва Руҳ (Жаброил)нинг Раббидир». [67] [67] Муслим ва Абу Довуд ривояти.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, лака сажадту ва бика ааманту ва лака асламту. Сажада важҳий лиллазий холақоҳу ва соввароҳу ва шаққо самъаҳу ва басороҳу. Табаарокаллооҳу аҳсанул-хоолиқийн». [68] 4. «Эй Аллоҳ! Сенга сажда қилдим, иймон келтирдим, бўйсундим. Юзим уни яратган, сурат ато этган ва кўз-қулоғимни очган Зотга сажда қилди. Энг яхши яратувчи Аллоҳ баракотли-буюкдир». [68] Муслим ва бошқалар ривояти.
Ўқилиши: «Субҳаана зил-жабаруути вал-малакуути вал-кибрийааи вал-ъазомаҳ». [69] 5. «Куч-қудрат, салтанат, киборлик ва улуғлик соҳиби (Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир!» [69] Абу Довуд, Насоий ва Аҳмад ривояти. Албоний «Саҳиҳи Аби Довуд»да саҳиҳ деган.
Ўқилиши: «Аллооҳуммағфир лий занбий куллаҳу, диққоҳу ва жиллаҳу ва аввалаҳу ва аахироҳу ва ъалааниятаҳу ва сирроҳ». [70] 6. «Эй Аллоҳ! Менинг барча гуноҳларимни, каттаю кичик, аввалу охир ва яширину ошкорини мағфират эт». [70] Муслим ривояти. [109] «Кеч кирганда ушбу дуони чин дилдан ишониб айтган киши шу кечада вафот этса, Жаннатга киради. Кундузи ҳам шундай». Бухорий ривояти.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний аъуузу би ризоока мин сахотика, ва би-муъаафаатика мин ъуқуубатика, ва аъуузу бика минка. Лаа уҳсий санаа’ан ъалайка, анта камаа аснайта ъалаа нафсик». [71] 7. «Эй Аллоҳ! Мен Сенинг розилигинг билан менга ғазаб қилишингдан паноҳ беришингни, афву-кечиришинг билан мени азоблашингдан паноҳ беришингни сўрайман. Мен Сендан менга Ўзингдан паноҳ беришингни тилайман. Сенга бўлган ҳамду санонинг ҳисобига ета олмайман. Сен Ўзингга сано айтганинг кабидирсан». [71] Муслим ривояти.
20. Иккки сажда ўртасида ўтирилганда ўқиладиган дуо
«Роббиғфирлий, Роббиғфирлий». [72] 1. «Эй Раббим, мени мағфират айла. Эй Раббим, мени мағфират айла». [72] Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти. «Саҳиҳ Ибн Можа» китоби.
Ўқилиши: «Аллооҳуммағфирлий, варҳамний, ваҳдиний, важбурний, ва ъаафиний, варзуқний, варфаъний». [73] 2. «Эй Аллоҳ, мени мағфират эт. Менга раҳм эт. Мени ҳидоят қил, (ишларимни) ўнгла ва офият (яхшилик) ато эт. Менга ризқ бер ва мени(нг даражамни) баланд қил». [73] Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти. «Саҳиҳ Термизий» ва «Саҳиҳ Ибн Можа» китоблари.
21. Сажда ояти ўқилганда саждада айтиладиган дуо
Ўқилиши: «Сажада важҳий лиллазий холақоҳуу ва шаққо самъаҳуу ва басороҳуу ва биҳавлиҳии ва қувватиҳ. (Фа-табаарокаллооҳу аҳсанул-хоолиқийн)». 1. «Юзим уни яратган ва куч-қуввати билан кўз-қулоғи(м)ни очган Зотга сажда қилди. (Энг яхши яратувчи Аллоҳ буюк-баракотлидир)». [123] Абу Довуд ривояти. Шуайб ва Абдулқодир Арноут «Зодул-маъод» таҳқиқида санадини ҳасан деганлар.
[Мўминун: 14]. [74] [74] Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилган ва ҳадисни саҳиҳ деган. Заҳабий ҳам унга қўшилган, зиёдаси ҳам Ҳокимдан.
Ўқилиши: «Аллооҳуммактуб лий биҳаа ъиндака ажрон, ва зоъ ъанний биҳаа визрон, важъалҳаа лий ъиндака зухрон, ва тақоббалҳаа минний камаа тақоббалтаҳаа мин ъабдика Даавууд». [75] 2. «Эй Аллоҳ! Мана шу саждам сабабли даргоҳингда мен учун ажр ёз ва мендан (бир) гуноҳни ўчир. Бу саждамни Ўз олдингда мен учун захира эт ва уни банданг Довуддан қабул этганинг каби мақбул эт». [75] Термизий ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган, Заҳабий ҳам унга қўшилган.
22. Ташаҳҳуд
23. Ташаҳҳуддан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиладиган салавот
Ўқилиши: «Аллооҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа азваажиҳии ва зурриййаатиҳ, камаа соллайта ъалаа аали Иброоҳийм. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа азваажиҳии ва зурриййаатиҳ, камаа баарокта ъалаа аали Иброоҳийм. Иннака ҳамийдум- мажийд». [78] 2. «Эй Аллоҳ! Иброҳим оиласи-умматига салавот йўллаганинг каби Муҳаммадга, унинг аёллари ва зурриётларига ҳам салавот йўлла. Иброҳим оиласи-умматига хайр-баракот ато этганингдек, Муҳаммадга, унинг аёллари ва зурриётларига ҳам хайр-баракот ато эт. Албатта, Сен мақтовли ва улуғ Зотсан». [78] Бухорий ва Муслим ривояти. Лафзи Муслимники.
24.Охирги ташаҳҳуддан кейин, салом беришдан олдин ўқиладиган дуолар
Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний аъуузу бика мин ъазаабил-қобри ва мин ъазааби жаҳаннама ва мин фитнатил-маҳйаа вал-мамаати ва мин шарри фитнатил-масийҳид-дажжаал».[79] 1. «Эй Аллоҳ! Мен Сендан қабр азобидан, жаҳаннам азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ҳамда масиҳ Дажжол фитнасининг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман». [79] Бухорий ва Муслим ривояти. Лафзи Муслимники.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний аъуузу бика мин ъазаабил қобр, ва аъуузу бика мин фитнатил-масийҳид-дажжаал, ва аъуузу бика мин фитнатил маҳйаа вал-мамаат. Аллооҳумма, инний аъуузу бика минал-маъсами вал-мағром». [80] 2. «Эй Аллоҳ! Мен Сендан қабр азобидан, масиҳ Дажжол фитнасидан, тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ беришингни сўрайман! Эй Аллоҳ! Мен Сендан гуноҳ ва (ножоиз бўлган ёки тўлашнинг имкони бўлмайдиган) қарздан паноҳ беришингни сўрайман!» [80] Бухорий ва Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний золамту нафсий зулман касийрон ва лаа яғфируз-зунууба иллаа анта. Фағфир лий мағфиротан мин ъиндика варҳамний иннака антал ғофуурур-роҳийм». [81] 3. «Эй Аллоҳ! Албатта мен ўз нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни ёлғиз Сенгина кечирувчисан. Мени Ўз марҳаматинг – Ўз томонингдан бўладиган мағфират билан кечир, раҳм эт! Албатта, Сен кечирувчи ва раҳмли Зотдирсан». [81] Бухорий ва Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Аллооҳуммағфир лий маа қоддамту ва маа аххорту, ва маа асрорту ва маа аъланту, ва маа асрофту, ва маа анта аъламу биҳии минний. Антал-муқоддиму ва антал-муаххир. Лаа илааҳа иллаа ант». [82] 4. «Эй Аллоҳ! Менинг аввал қилганларимни ҳам, (кейин) охир қилганларимни ҳам, яширин қилганларимни ҳам, ошкор қилганларимни ҳам, исрофларимни ҳам ва Ўзинг мендан кўра яхшироқ биладиган ишларимни (гуноҳларимни) ҳам мағфират эт. Аввал қилувчи ҳам, охир қилувчи ҳам Сенсан. Сендан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ!» [82] Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, аъинний ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик». [83] 5. «Эй Аллоҳ! Сени зикр этишга, Сенга шукр қилишга ва гўзал ибодатингга мени мушарраф эт – кўмак бер». [83] Абу Довуд ва Насоий ривояти. Албоний «Саҳиҳи Абу Довуд»да саҳиҳ деган.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний аъуузу бика минал-бухли, ва аъуузу бика минал-жубни, ва аъуузу бика мин ан уродда илаа арзалил-ъумури, ва аъуузу бика мин фитнатид-дунйаа ва ъазаабил қобр». [84] 6. «Эй Аллоҳ! Мен Сендан бахиллик, қўрқоқлик ва тубан-разил умр (ҳаёт)га қайтарилишдан паноҳ беришингни сўрайман. Эй Аллоҳ! Мен Сендан дунё фитнаси ва қабр азобидан паноҳ беришингни сўрайман». [84] Бухорий ривояти.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний ас’алукал-жанната ва аъуузу бика минан-наар». [85] 7. «Эй Аллоҳ! Мен Сендан жаннатни сўрайман ва дўзахдан паноҳ беришингни тилайман». [85] Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти. «Саҳиҳи Ибн Можа» китоби.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, би-ъилмикал-ғойби ва қудротика ъалал-холқи аҳйиний маа ъалимтал-ҳайаата хойрон лий, ва таваффаний изаа ъалимтал-вафаата хойрон лий. Аллооҳумма инний ас’алука хошятака фил-ғойби ваш-шаҳаадаҳ. Ва ас’алука калиматал-ҳаққи фир-ризоо валғозоб. Ва ас’алукал-қосда фил-ғинаа вал-фақр. Ва ас’алука наъийман лаа янфад, ва ас’алука қуррота ъайнин лаа танқотиъ, ва ас’алукар-ризоо баъдал қозоо, ва ас’алука бардал ъайши баъдал мавт. Ва ас’алука лаззатан-назори илаа важҳика, ваш-шавқо илаа лиқооика фий ғойри доррооин музирроҳ, ва лаа фитнатин музиллаҳ. Аллооҳумма, заййиннаа би-зийнатил-иймаан, важъалнаа ҳудаатан муҳтадийн». [86] 8. «Эй Аллоҳ ғайбни билишинг ва яратишга қодирлигинг билан (сўрайман): агар ҳаётни мен учун хайрли деб билсанг, яшат. Агар ўлимни мен учун хайрли деб билсанг, ўлим бер. Эй Аллоҳ! Мени ошкору ғайб (ишлар, ҳолат)да Ўзингдан қўрқадиган қил. Розилигу ғазаб (ҳолати)да ҳам ҳақни сўзлашни сўрайман. Бойликда ҳам, фақирликда ҳам тежамкорлик (исроф этмаслик)ни беришингни сўрайман. Туганмас неъмат, узилмас-абадий севинч сўрайман. Қазо-ҳукмдан кейин розиликни, ўлимдан сўнг яхши ҳаётни сўрайман. Юзингни кўриш лаззатини ва зарарли қайғуларсиз, адаштирувчи фитналарсиз висолинг шавқини сўрайман! Эй Аллоҳ! Бизни иймон зийнати ила зийнатла ва тўғри йўлга бошловчи, тўғри йўлда юрувчилардан қил». [86] Насоий ва Аҳмад ривояти. Албоний «Саҳиҳи Насоий»да саҳиҳ деб атаган.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний ас’алука йаа Аллоҳ, би-аннака ал-вааҳиду ал-аҳаду ас-сомаду аллазий лам ялид ва лам йуулад ва лам якун лаҳуу куфуван аҳад, ан тағфиро лий зунуубий иннака антал-ғофуурур-роҳийм». [87] 9. «Эй Аллоҳ! Мен Сенинг яккаю ягона, туғмаган, туғилмаган ва ҳеч бир тенги бўлмаган Самад – беҳожат Зот эканлигинг билан сўрайман: менинг гуноҳларимни кечир! Албатта, Сен кечиримли ва раҳмли Зотдирсан». [87] Насоий ва Аҳмад ушбу лафз билан ривоят қилган. Албоний «Саҳиҳ ан-Насоий»да саҳиҳ деган.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний ас’алука би-анна лакал-ҳамд, лаа илааҳа иллаа анта ваҳдака лаа шарийка лак, ал-маннаан, йаа бадийъас-самааваати вал-арз, йаа зал жалаали вал-икроом, йаа ҳайю йаа қоййуум, инний ас’алукал-жанната ва аъуузу бика минан-наар». [88] 10. «Эй Аллоҳ! Ҳамд (ёлғиз) Сеникилиги, Сендан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқлиги, Сенинг ёлғиз, шериксиз ва яхшиликни инъом қилувчи Зотлигинг билан сўрайман. Эй осмонлару ернинг яратувчиси, улуғлик ва икром соҳиби, эй мангу тирик ва абадий турувчи Зот! Мен Сендан жаннатни сўрайман ва дўзахдан паноҳ тилайман». [88] Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Насоий ривояти. «Саҳиҳ Ибн Можа» китоби.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний ас’алука би-анний ашҳаду аннака анталлоҳ, лаа илааҳа иллаа анта, ал-аҳадус-сомад, аллазий лам ялид ва лам йуулад ва лам якун лаҳуу куфуван аҳад». [89] 11. «Эй Аллоҳ! Мен Сендан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ деб, Сен ёлғиз, шериксиз, туғмаган ва туғилмаган, ҳеч бир тенги бўлмаган Самад – беҳожат Зотлигингга гувоҳлик келтирганим туфайли сўрайман». [89] Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Насоий ва Аҳмад айни лафз билан ривояти қилган . Албоний «Саҳиҳи Насоий»да саҳиҳ деган ва «Саҳиҳи Ибн Можа» ва «Саҳиҳ Термизий»да ҳам келган.
25. Намоздан сўнг, салом бергач айтиладиган зикрлар
Ўқилиши: «Астағфируллоҳ». «Аллооҳумма, антас-салааму ва минкас-салаам. Табаарокта йаа зал-жалаали вал-икроом». [90] 1. «Аллоҳдан мағфират сўрайман». (3 марта айтилади). «Эй Аллоҳ! Сен Саломдирсан (яъни, Салом Аллоҳнинг исмларидан бири, маъноси: Сен барча айбу нуқсондан саломатсан ва Сен бандаларингни ҳалокат ўринларидан сақловчи-саломат этувчи Салом Зотдирсан). Салом Сендандир (яъни, саломатлик фақат Сен томонингдан)! Эй улуғлик ва икром соҳиби, Сен (айбу нуқсондан) пок ва муқаддасдирсан».
[90] Муслим ривояти.
[91] Бухорий ва Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Субҳааналлоҳ», «Алҳамдулиллааҳ» ва «Аллоҳу Акбар». «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр». [93] 4. «Аллоҳ барча айб ва нуқсондан пок, ҳамд Уникидир, Аллоҳ буюкдир» (деб 33 мартадан айтади). «Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз ва шериги бўлмаган Зот. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. У барча нарсага қодир».
[93] Муслим ривоятида: «Ким агар ҳар намоздан сўнг шуни айтадиган бўлса, хатолари агар денгизнинг кўпикларича бўлса ҳам мағфират қилинади», дейилган.
5. «Айтинг: «У Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ Cомад (Беҳожат)дир. У туғмаган ва туғилмаган. Ва ҳеч ким У зотга тенг эмас» [Ихлос: 1-4].
«Айтинг: «Мен тонг Раббидан Ўзи яратган нарсаларининг ёмонлигидан, Зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан, Ва тугунларга дам солувчиларнинг ёмонлигидан, Ва ҳасад қилган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қиламан» [Фалақ: 1-5].
«Айтинг: «Инсонлар Раббидан. Инсонлар Подшоҳидан. Инсонлар Илоҳидан паноҳ сўрайман. Яшириниб, кўриб турувчи васвасачининг ёмонлигидан. Одамлар қалбига васваса соладиганнинг. Жин ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан» [Нас: 1-6].
«Ихлос»,«Фалақ» ва «Нос» сураларини ҳар намоздан кейин бир мартадан (бомдод ва шом намозидан кейин эса уч мартадан) ўқийди. [94] [94] Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти. «Саҳиҳи Термизий» китоби. Бу уч сура «Муаввизот» дейилади. «Фатҳул Борий» китобини қаранг.
«Аллоҳ. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Тирик ва Қайюмдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар. Ўзи истагани бундан мустасно. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. У уларни муҳофаза қилишдан чарчамас. У энг Юксак ва Буюкдир». [Бақара: 255]. Ҳар намоздан кейин ўқийди. [95] [95] «Уни ҳар намоздан кейин ўқийдиган кишини Жаннатга киришдан фақатгина ўлим тўсиб туради». Насоий «Амалул-явм вал-лайла»да ва Ибн Сунний ҳам ривоят қилган. Албоний «Саҳиҳул-жомеъ» ва «Силсилатул аҳаадийсис-саҳиҳа»да саҳиҳ деган.
Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду, юҳйий ва юмийту ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр». 7. «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз Зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. У ҳаёт беради ва ўлдиради. У ҳар бир нарсага қодир». Юқоридаги дуо шом ва бомдод намозларидан сўнг 10 мартадан айтилади. [96]
[96] Тирмизий ва Аҳмад ривояти. Ҳадис тахрижи «Зодул маъод» китобида.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний ас’алука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалаа». [97] 8. «Эй Аллоҳ! Мен Сендан фойдали илм, ҳалол ризқ ва мақбул амал сўрайман». Бомдод намозидан салом берилгандан сўнг айтилади.
[97] Ибн Можа, Насоий «Амалул-явм вал-лайла»да ривоят қилган. «Саҳиҳи Ибн Можа» ва «Мажмаъуз-завоид» китобини қаранг.
26. «Истихора» намозининг дуоси
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга барча ишларда истихорани (яхшилик сўрашни) худди Қуръондан сура ўргатганлари каби ўргатар эдилар. У киши шундай дердилар: «Биронтангиз бир иш қилишни қалбига тугса, фарз намозидан бошқа 2 ракъат (нафл) намоз ўқисинда, сўнгра айтсин: Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний астахийрука би-ъилмика ва астақдирука би қудротика ва ас’алука мин фазликал-ъазийм. Фа иннака тақдиру ва лаа ақдир, ва таъламу ва лаа аълам, ва анта ъаллаамул-ғуйууб. Аллооҳумма, ин кунта таъламу анна ҳаазал-амро – дея ўйланиб турган ишини зикр қилади-да сўнг – хойрун лий фий дийний ва маъааший ва ъаақибати амрий (ёки «маъаший ва ъаақибати амрий» дейиш ўрнига «ъаажилиҳи ва аажилиҳ» деб айтади) фақдурҳу лий ва яссирҳу лий, сумма баарик лий фийҳ. Ва ин кунта таъламу анна ҳаазал-амро шаррун лий фий дийний ва маъааший ва ъаақибати амрий (ёки «маъааший ва ъаақибати амрий» дейиш ўрнига «ъаажилиҳи ва аажилиҳ» деб айтади) фасрифҳу ъанний васрифний ъанҳу вақ-дур лиял-хойро ҳайсу каана сумма арзиний биҳ». «Эй Аллоҳ! Мен Сенинг илминг билан Сендан яхшиликни сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қудрат-қодирлик тилайман. Сендан улуғ фазлинг билан сўрайман. Сен қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳамма нарсани) билувчисан, мен билувчи эмасман. Сен ғайбларни ҳам билувчидирсан. Эй Аллоҳ, агар мана шу ишни – нима ҳожати бўлса, шуни айтади – мен учун динимда, ҳаётимда ва оқибатимда – ёки дунёмда ва охиратимда (дейди) – яхши эканлигини билсанг, мени унга қодир эт ва уни менга осон қил. Сўнг уни менга баракотли эт. Агар бу ишни мен учун динимда, ҳаётимда ва оқибатимда – ёки дунёмда ва охиратимда – ёмон эканлигини билсанг, мени ундан узоқлаштир, четлат. Қаерда бўлса ҳам менга яхшиликни насиб эт. Сўнг мени бу яхшилик билан рози қил». [98] Бухорий ривояти.
Аллоҳдан яхшилик тилаган – истихора этган, мўминлар билан маслаҳатлашган ва ўз ишида эҳтиёткорлик қилган ҳеч бир киши афсус-надомат қилмаган. Зеро Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасининг 159-оятида айтади: «Ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Аллоҳга суянинг – таваккал қилинг!» [99] [Оли Имрон: 159].
27. Эрталабки ва кечки зикрлар
Ўқилиши: «Алҳамдулиллааҳи ваҳдаҳ, вас-солаату вас-салааму ъалаа ман лаа набийя баъдаҳ».[100] 1. «Ҳамд ёлғиз Аллоҳникидир. Ундан сўнг бошқа набий (пайғамбар) келмайдиган зотга (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга) салавоту-саломлар бўлсин!» [100]Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Бомдод намозидан то қуёш чиққунга қадар Аллоҳни зикр қилиб ўтирувчилар билан ўтириш мен учун Исмоил фарзандларидан тўрттасини (қулликдан) озод этишдан (ҳам) суюклироқ. Аср намозидан кейин то қуёш ботгунга довур Аллоҳни зикр қиладиган қавм билан ўтириш мен учун яна тўрттасини (қулликдан) озод этишдан (ҳам) суюклироқ». Абу Довуд ривоят қилган. Албоний «Саҳиҳи Абу Довуд»да ҳасан деган.
Ўқилиши: Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм. Аллоҳдан (Унинг раҳматидан) қувилган шайтондан паноҳ беришини сўрайман.
2. «Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ. Фақат Унинг Ўзи барҳақдир. У Ҳайй – Тирикдир, Қайюм – барча нарса устида қоимдир. Уни на мудроқ, на уйқу олади. Осмонлар ва ердаги бор нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз шафоат қила олмайди. У уларнинг (барча махлуқларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани (яъни, дунё ва охиратдаги ҳолларини) билади. Ва улар У Зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг курсиси осмонлару ердан кенгдир. Ва Уни осмонлар ва ерни ҳифзу-ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир» [Бақара: 255]. [101] [101] «Ким уни тонг отганда ўқиса, то кун ботгунга қадар жинлардан ҳимояланган бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, то тонг отгунга қадар жинлардан ҳимояланган бўлади.». Ҳоким ривоят қилган. Бу ҳадисни Албоний «Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб»да саҳиҳ санаган, уни Насоий ва Табаронийга нисбат берган ва Табаронийнинг санади «яхши», деган.
3. «Ихлос», «Фалақ» ва «Ан-Нос» сураларини ўқийди. «Айтинг: «У Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ Cомад (Беҳожат)дир. (Аллоҳ барча ҳожатлар билан кўзланувчидир, яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмас.) У туғмаган ва туғилмаган (яъни, Аллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқ). Ва ҳеч ким У Зотга тенг эмас» [Ихлос: 1-4].
«Айтинг: ««Мен тонг Раббидан (менга) Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан, зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан, тугунларга дам солувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйларнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қиламан» [Фалақ: 1-5].
«Одамлар Раббидан. Одамлар Подшоҳидан. Одамлар Илоҳидан паноҳ сўрайман. Яшириниб кўриб турувчи васвасачининг ёмонлигидан. Одамлар қалбига васваса соладиганнинг. Жин ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан, деб айтинг» [Нас: 1-6]. (Уч мартадан ўқилади). [102] [102] «Ким бу сураларни тонг отганда ва кун ботганда уч мартадан ўқиса, Аллоҳ унга ҳамма нарсадан кифоя қилади-сақлайди». Абу Довуд ва Термизий ривояти. «Саҳиҳи Термизий» китоби.
«Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллааҳ.[103] Валҳамдулиллааҳ, лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр. Рабби ас’алука хойро маа фий ҳаазал-явми ва хойро маа баъдаҳ.[104] Ва аъуузу бика мин шарри маа фий ҳаазал-явми ва шарри маа баъдаҳ. Рабби аъуузу бика минал-касали ва сууил-кибар. Рабби аъуузу бика мин ъазаабин фин-наари ва ъазаабин фил-қобр». [105] 4. «Тонг оттирдик ва Аллоҳнинг бутун мулки (ҳам) тонг оттирди. Ҳамд Аллоҳникидир. Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. У ёлғиз, шериксиз Зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодир. Эй Аллоҳ! Мен Сендан бу кундаги ва ундан кейиндаги яхшиликни сўрайман. Бу кундаги ва ундан кейиндаги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. Эй Раббим, мен Сендан ялқовликдан ва ёмон қаришдан паноҳ беришингни сўраб илтижо қиламан. Эй Раббим! Менга дўзах ҳамда қабр азобидан паноҳ бер!» [103] Ва кеч кирганда «Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллааҳ», сўзи ўрнига «Амсайнаа ва амсал мулку лиллааҳ» дейди.
[104] Кеч киргач қуйидагича айтилади: Ўқилиши: «Амсайнаа ва амсал-мулку лиллааҳ, валҳамдулиллааҳ, лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ. Лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр. Рабби ас’алука хойро маа фий ҳаазиҳил-лайлати ва хойро маа баъдаҳа. Ва аъуузу бика мин шарри маа фий ҳаазиҳил-лайлати ва шарри маа баъдаҳа. Рабби аъуузу бика минал-касали ва суу’ил-кибар. Рабби аъуузу бика мин ъазаабин фин-наари ва ъазаабин фил-қобр». 4. «Кечга етдик ва Аллоҳнинг бутун мулки (ҳам) кеч вақтига етди. Ҳамд Аллоҳникидир. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериги йўқ Зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодир. Эй Аллоҳ! Мен Сендан бу тундаги ва ундан кейиндаги яхшиликни сўрайман. Бу тундаги ва ундан кейиндаги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. Эй Раббим, мен Сендан ялқовлик ва ёмон қаришдан паноҳ беришингни сўраб илтижо қиламан. Эй Раббим! Менга дўзах ҳамда қабр азобидан паноҳ бер!»
[106] Ўқилиши: «Аллооҳумма, бика амсайнаа ва бика асбаҳнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкал-масийр». 5. «Эй Аллоҳ! Сен(инг неъматинг) билан кечқурунга етдик, Сен(инг марҳаматинг) билан тонгга етдик. Сен тирилтирасан ва Сен вафот топтирасан. Қайтиш ҳам Сенгадир».
Ўқилиши: «Аллоҳумма инний асбаҳту[110] ушҳидука, ва ушҳиду ҳамалата ъаршика, ва малаа’икатака, ва жамийъа холқика, аннака анталлоҳу лаа илааҳа илла анта, ваҳдака лаа шарийка лака, ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росуулук».[111] (Тўрт марта айтилади). 7. «Эй Аллоҳ! мен ушбу тонгда Сени, аршингни кўтариб турувчиларни, фаришталарингни ва жамики махлуқотларингни гувоҳ қиламанки, албатта, Сен Аллоҳсан, Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен ёлғизсан, Сенинг шеригинг йўқ. Ва албатта, Муҳаммад Сенинг қулинг ва элчингдир».
110. Кеч тушганда: Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний амсайту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаа’икатака ва жамийъа холқика аннака анталлооҳу лаа илааҳа иллаа анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росуулук». 7. «Эй Аллоҳ! Кечга етдим. Мен Сени, аршингни кўтариб турувчи(фаришта)ларни, малоикаларингни ва бутун махлуқотингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сен Аллоҳдирсан ва Сендан ўзга ҳеч бир ҳақ илоҳ йўқ. Сен ёлғизсан ва Сенинг ҳеч қандай шеригинг йўқ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Сенинг қулинг ҳамда элчингдир».
[111] «Ким бу дуони тонгда ва кечқурун тўрт марта айтадиган бўлса, Аллоҳ уни дўзахдан озод қилади». Абу Довуд, Бухорий «Ал-Адаб Ал-Муфрод»да, Насоий «Амалул-явм вал-лайл»да ва Ибн Сунний ҳам ривоят қилган. Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ «Туҳфатул-ахёр»да Насоий ва Абу Довуднинг санадларини ҳасан деган.
Ўқилиши: «Аллоҳумма маа асбаҳа бий[112] мин неъматин ав биаҳадин мин холқика фаминка ваҳдака лаа шарийка лака, фалакал ҳамду ва лакаш-шукр». [113] 8. «Эй Аллоҳ! Менда ёки бандаларингдан (исталган) бирида тонг отганда мавжуд бўлган ҳар бир неъмат фақат Сен тарафдандир. Сенинг ҳеч қандай шеригинг йўқ. Ҳамд ҳам, шукр ҳам Сеникидир». [112] Кеч кирганда эса шундай дейди: Ўқилиши: «Аллооҳумма, маа амсаа бий мин-ниъматин ав би-аҳадин мин холқик, фа минка ваҳдака лаа шарийка лак. Фа-лакал ҳамду ва лакаш-шукр». 8. «Эй Аллоҳ! Менда ёки бандаларингдан (исталган) бирида кеч кирганда мавжуд бўлган ҳар бир неъмат фақат Сен тарафдандир. Сенинг ҳеч қандай шеригинг йўқ. Ҳамд ҳам, шукр ҳам Сеникидир».
[113] «Ким бу зикрни эрта билан айтса, кунининг шукрини адо қилибди, ким уни кечки маҳал айтса, кечасининг шукрини адо қилибди». Абу Довуд, Насоий «Амалул явм вал лайл», Ибн Сунний, Ибн Ҳиббон «Маворид»да ривоят қилган. Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ «Туҳфатул ахёр» китобида унинг санадини ҳасан деган.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, ъаафиний фий баданий. Аллооҳумма, ъаафиний фий самъий. Аллооҳумма, ъаафиний фий басорий. Лаа илааҳа иллаа ант. Аллооҳумма, инний аъуузу бика минал-куфри вал-фақри ва аъуузу бика мин ъазаабил-қобри лаа илааҳа иллаа ант». [114] (Уч марта айтилади). 9. «Эй Аллоҳ! Менинг баданимни, қулоғимни ва кўзимни соғлом қил – офият бер! Сендан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ! Эй Аллоҳ! Мен Сендан куфр ва фақирликдан паноҳ беришингни сўрайман. Қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ».
[114] Абу Довуд, Аҳмад, Насоий«Амалул-явм вал-лайл»да, Ибн Сунний, Бухорий «Ал-Адаб Ал-Муфрод»да, Аллома Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ «Туҳфат ул-ахёр»да санадини ҳасан деган.
Ўқилиши: «Ҳасбияллооҳ. Лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул-ъаршил-ъазийм». [115] (Етти марта айтилади). 10. «Аллоҳ менга кифоя қилувчидир. Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим (суяндим), У улкан аршнинг Раббидир».
[115] «Тонгда ва кечқурун буни етти марта айтадиган кишининг дунё ва охиратга тегишли бўлган муҳим ишларига Аллоҳ Ўзи кифоя қилади». Ибн Сунний марфуъ, Абу Довуд мавқуф ҳолда ривоят қилган. Санадини Шуайб ва Абдулқодир Арноутлар саҳиҳ дейишган. «Зодул-маъод» китобини қаранг.
Ўқилиши: «Аллоoҳумма, ъаалимал-ғойби ваш-шаҳаадаҳ, фаатирос-самааваати вал-ард, Робба кулли шай’ин ва малийкаҳ. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта аъуузу бика мин шарри нафсий ва мин шарриш-шайтоони ва шарокиҳи ва ан ақтарифа ъалаа нафсий суу’ан ав ажурроҳуу илаа муслим». [117] 12. «Яширину ошкорни билувчи, осмонлару ернинг яратувчиси, барча мавжудотнинг Рабби ва Малики – подшоҳи бўлган эй Аллоҳ! Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга ҳақ маъбуд йўқ! Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигидан ва унинг ширкидан (ширк келтиришга чақириб қиладиган васвасасидан) паноҳ беришингни илтижо қиламан. Ўзимга ёки бошқа бир мусулмонга ёмонлик етказишдан паноҳ тилайман». [117] Тирмизий ва Абу Довуд ривояти. «Саҳиҳи Тирмизий» китобини қаранг.
Ўқилиши: «Бисмиллааҳиллазий лаа ядурру маъасмиҳи шай’ун фил-арди ва лаа фис-самаа’и ва ҳувас-самийъул-ъалийм». [118] (Уч марта айтилади). 13. «Унинг исми билан ерда ҳам, осмонда ҳам бирон нарса зарар бера олмайдиган Аллоҳ билан (балою офатлардан) паноҳ сўрайман. У эшитувчи, билувчи Зотдир».
[118] «Тонгда ва кечқурун шу дуони уч мартадан айтган кишига ҳеч нарса зарар етказмайди». Бу ҳадисни Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилган. «Саҳиҳи Ибн Можа» китобини қаранг. Аллома Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ «Туҳфат-ул Ахёр»да санадини ҳасан деган.
Ўқилиши: «Родийту биллааҳи Раббан ва бил-ислаами дийнан ва би-Муҳаммадин соллаллооҳу ъалайҳи ва саллама набиййан». [119] (Уч марта айтилади). 14. «Аллоҳни Рабб деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни набий деб рози бўлдим».
[119] «Тонгда ва кечқурун бу дуони уч мартадан айтиб юрувчи кишини қиёмат кунида рози этиш Аллоҳнинг зиммасига ҳақ бўлади». Аҳмад ривояти. Насоий «Амалул-явм вал-лайл»да, Ибн Сунний; Абу Довуд ва Термизий ривояти. Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ «Туҳфат ал-Ахёр»да ҳасан деган.
Ўқилиши: «Йаа ҳайю, йаа қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ-лий ша’ний куллаҳуу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн». [120] 15. «Эй Ҳайй, эй Қайюм! Сенинг раҳматинг билан мадад сўрайман. Менинг бутун шаъним-ишимни ўнгла ва мени бир лаҳза ҳам ўзимга топшириб қўйма». [120] Ҳоким ривоят қилиб, саҳиҳ деган. Заҳабий ҳам унга мувофиқ бўлган. «Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб» китобини қаранг.
Ўқилиши: «Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллааҳи Роббил-ъааламийн. [121] Аллооҳумма, инний ас’алука хойро ҳаазал-явми:[122] фатҳаҳуу ва насроҳуу ва нууроҳуу ва барокатаҳуу ва ҳудааҳуу. Ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ». [123] 16. «Биз ва бутун мулк оламлар Рабби Аллоҳники бўлиб тонг оттирдик. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман». [121] Кеч кирганда эса: Ўқилиши: «Амсайнаа ва амсал-мулку лиллааҳи Роббил-ъааламийн». 16. «Биз ва бутун мулк оламлар Рабби Аллоҳники бўлиб кечқурунга етдик».
[122] Кеч кирганда: «Аллоҳумма инни асъалука хойро ҳазиҳил лайлатиҳа ва насроҳа ва нууроҳа ва барокатаҳа ва ҳудаҳа. Ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарра баъдаҳа» Ўқилиши: «Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу кечанинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги(кечалар)даги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман».
Ўқилиши: «Асбаҳнаа ъалаа фитротил ислаами [124] ва ъалаа калиматил ихлааси ва ъалаа дийни набиййинаа Муҳаммадин соллаллооҳу ъалайҳи ва саллама ва ъалаа миллати абийнаа Иброоҳийма ҳанийфан муслиман ва маа каана минал мушрикийн».[125] 17. «Ислом фитратида, ихлос калимасида, набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам динида ва отамиз Иброҳим миллатида (бўлган ҳолда) тонг оттирдик. У (Иброҳим) ҳақиқий мусулмон бўлиб, мушриклардан эмасди». [124] Ва кеч кирганида: Ўқилиши: «Амсайнаа ъалаа фитротил ислаами ва ъалаа калиматил ихлааси ва ъалаа дийни набиййинаа Муҳаммадин соллаллооҳу ъалайҳи ва саллама ва ъалаа миллати абийнаа Иброоҳийма ҳанийфан муслиман ва маа каана минал мушрикийн». 17. «Ислом фитратида, ихлос калимасида, набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам динида ва отамиз Иброҳим миллатида (бўлган ҳолда) кеч вақтига кирдик. У (Иброҳим) ҳақиқий мусулмон бўлиб, мушриклардан эмасди».
[125] Аҳмад ва Ибн Сунний «Амалул-явм вал-лайл»да ривоят қилган. «Саҳиҳул-жомеъ» китоби.
Ўқилиши: «Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳ».[126] (Юз марта айтилади). 18. «Аллоҳнинг ҳамди билан тасбеҳ айтаман».
[126] «Ким тонгда ва кечқурун бу зикрни 100 мартадан айтган бўлса, қиёмат куни бу зикрни шунча миқдордан кўпроқ айтган кишигина ундан афзалроқ амал билан келиши мумкин». Муслим ривояти.
[127] Насоий, «Амалул-явм вал-лайл»да ривоят қилган. «Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб» китобини қаранг. Ибн Боз раҳимаҳуллоҳнинг «Туҳфатул-ахёр» китоби. [128] Абу Довуд, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти. «Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб» «Саҳиҳи Абу Довуд», «Саҳиҳи Ибн Можа» ва «Зодул-маъод» китобларини қаранг.
Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаллoоҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр». [129] (Тонг отганда юз марта айтилади.) 20. «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз Зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир! У барча нарсага қодир».
[129] «Буни бир кунда юз марта айтган кишининг савоби ўнта қулни озод қилишга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта хатоси ўчирилади. Шу кун то кечгача бу зикр унинг учун шайтондан ҳимояловчи қўрғон бўлади.Қиёмат кунида бу зикрни ундан кўра кўпроқ айтган кишигина ундан афзалроқ амал билан келади». Бухорий ва Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Субҳааналлоoҳи ва биҳамдиҳ: ъадада холқиҳ, ва ридоо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидаада калимаатиҳ».[130] (Уч марта айтилади). 21. «Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир. Аллоҳга яратган махлуқлари ададича, Ўзининг розилигича, аршининг вазнича ва калималарининг миқдорича ҳамд ва тасбеҳлар айтаман».
[130] Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Аллоoҳумма, инний ас’алука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалаа». [131] (Тонг отганда айтилади) 22. «Эй Аллоҳ! Мен Сендан фойдали илм, покиза-ҳалол ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман».
[131] Ибн Сунний ва Ибн Можа ривояти.
Ўқилиши: «Астағфируллооҳа ва атуубу илайҳ». [132] (Ҳар куни юз марта айтилади). 23. «Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан».
[132] Бухорий ва Муслим ривояти.
[133] «Шу дуони кеч кирганда уч марта ўқиган кишига туннинг заҳари-зарари етмайди». Аҳмад ривояти. Насоий «Амалул-явм вал-лайл»да, Ибн Сунний ҳам ривоят қилган. «Саҳиҳи Термизий», «Саҳиҳи Ибн Можа» ва Ибн Бознинг «Туҳфатул Ахёр» китоби.
Ўқилиши: «Аллоoҳумма, солли ва саллим ъалаа набиййинаа Муҳаммад».[134] (Ўн марта айтилади). 24. «Эй Аллоҳ! Набиййимиз Муҳаммадга салавот ва салом айт (у кишини ҳузурингда мақта, даражаларини кўтар).
[134] «Ким менга эрталаб ўнта ва кечқурун ўнта салавот айтса, Қиёмат куни унга шафоатим етади», деганлар. Табароний икки санад билан ривоят қилган, улардан бири яхши. «Мажмаъуз-завоид» ва «Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб» китоби.
28. Ухлаш олдидан айтиладиган зикрлар
1. Кафтларини жуфтлаб, уларга дам-нафас уриб, «Ихлос», «Фалақ» ҳамда «Ан-Нос» сураларини ўқийди (матни ва маънолари юқорида ўтди). «Айтинг: «У Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ Cомад (Беҳожат)дир. (яъни, барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмас) У туғмаган ва туғилмаган (яъни, Аллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқ). Ва ҳеч ким У зотга тенг эмас» [Ихлос: 1-4].
«Айтинг: «Мен тонг Раббидан (менга) Ўзи яратган нарсаларининг ёмонлигидан, зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан, тугунларга дам солувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйларнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қиламан» [Фалақ: 1-5].
«Айтинг: «Одамлар Раббидан. Инсонлар подшоҳидан. Одамлар Илоҳларидан паноҳ сўрайман. Яшириниб олган кўриб турувчи васвасачининг ёмонлигидан. Одамлар қалбига васваса соладиганнинг. Жин ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан» [Ан-Нос: 1-6].
2. Сўнгра кафтларини имкон етган қадар баданига суртиб чиқади. Боши, юзи ва олд томонидан бошлайди. (Буни уч марта такрорлайди).[135] [135] Бухорий ва Муслим ривояти.
«Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ. Фақат Унинг Ўзи барҳақдир. У Ҳайй – Тирикдир, Қайюм – барча нарса устида қоимдир. Уни на мудроқ, на уйқу олади. Самовот ва ердаги бор нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз шафоат қила олмайди. У уларнинг (барча махлуқларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани (яъни, дунё ва охиратдаги ҳолларини) билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг курсиси осмонлару ердан кенгдир. Ва У Зотни осмонлар ва ерни ҳифзу-ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир» [Бақара: 255]. [136] [136] «Жойига ётганида шу оятни ўқиган кишига Аллоҳ томонидан бир қўриқловчи (фаришта) келади ва тонггача унга шайтон яқин йўлай олмайди». Бухорий ривояти.
4. «Пайғамбар ўзига Раббидан нозил қилинган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам (иймон келтирдилар). Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига иймон келтирган ҳар бир киши (айтди): «Унинг пайғамбарларидан бирон кишини ажратиб қўймаймиз (барча пайғамбарларга баравар иймон келтирамиз)». Ва: «Эшитдик ва итоат этдик. Эй Раббимиз, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз. Ва фақат Ўзингга қайтажакмиз», (дедилар). Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф қилмайди. (Ҳар кимнинг) қилган (яхши) амали ўзи учундир ва (ёмон) амали ҳам ўзининг бўйнигадир. Эй Раббимиз, агар унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни азобингга гирифтор айлама! Эй Раббимиз, бизларнинг зиммамизга биздан илгари ўтганларнинг бўйниларига қўйган юкингни юклама! Эй Раббимиз, бизларга тоқатимиз етмайдиган нарсани юклама! Бизларни афв эт, (гуноҳларимизни) мағфират қил, (ҳолимизга) раҳм айла! Ўзинг хожамизсан! Бас, бу кофир қавм устига Ўзинг бизни ғолиб қил!» [Бақара: 285, 286]. [137] [137] «Юқоридаги икки оятни ким кечаси ўқиса, унга шу иккиси (турли мусибатлардан) кифоя қилади». Бухорий ва Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Бисмика [138] Роббий, вадоъту жанбий, ва бика арфаъуҳ. Фа’ин амсакта нафсий фарҳамҳаа, ва ин арсалтаҳаа фаҳфазҳаа бимаа таҳфазу биҳии ъибаадакас-соолиҳийн». [139] 5. «Эй Раббим! Сенинг номинг билан ётдим ва сенинг номинг билан тураман. Агар менинг жонимни оладиган бўлсанг, унга раҳм қил. Агар яшатадиган бўлсанг, уни солиҳ бандаларингни сақлайдиган нарса билан ҳифзу ҳимоя эт». [138] «Агар биронтангиз ўрнидан туриб, сўнг яна жойига қайтиб келса, кийимининг этаги билан уни уч бор силтасин-супурсин ва Аллоҳ номини тилга олсин. Чунки у ўрнида нима қолганлигини билмайди. Сўнг (юқоридаги дуони) айтсин …». [139] Бухорий ва Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, иннака холақта нафсий ва анта таваффааҳаа. Лака мамаатуҳаа ва маҳйааҳаа. Ин аҳяйтаҳаа фаҳфазҳаа ва ин аматтаҳаа фағфир лаҳаа. Аллооҳумма, инний ас’алукал-ъаафияҳ».[140] 6. «Эй Аллоҳ! Албатта, Сен менинг жонимни яратдинг ва Сен уни вафот топдирувчисан. Жонимнинг ҳаёти ҳам, мамоти ҳам Сен учундир. Агар уни яшатадиган бўлсанг, уни ҳифзу ҳимоя эт. Агар уни ўлдирадиган бўлсанг, мағфират қил. Эй Аллоҳ! Мен Сендан офият (соғлик-саломатлик) тилайман!» [140] Муслим ва Аҳмад айни лафз билан ривоят қилган.
Ўқилиши: «Аллооҳумма,[141] қиний ъазаабака явма табъасу ъибаадак».[142] 7. «Эй Аллоҳ! Бандаларингни қайта тирилтирадиган кунингда мени азобингдан сақла!» [141] «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ётмоқчи бўлганларида ўнг қўлларини ёноқлари тагига қўяр ва (юқоридаги дуони) айтар эдилар». [142] Абу Довуд ва Тирмизий ривояти. «Саҳиҳи Тирмизий» ва «Саҳиҳи Абу Довуд» китобига қаранг.
Ўқилиши: «Бисмик-Аллооҳумма амууту ва аҳйаа». [143] 8. «Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман». [143] Бухорий ва Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Субҳааналлооҳ» (33 марта), «Алҳамдулиллааҳ» (33 марта), «Аллоҳу акбар» (34 марта). [144] 9. «Субҳаналлоҳ» – «Аллоҳ (барча айбу нуқсондан) покдир». «Алҳамдулиллаҳ» – «Аллоҳга ҳамд бўлсин». «Аллоҳу Акбар» – «Аллоҳ буюкдир».
[144] «Жойига ётганда шу дуони ўқиган кишига (бу иши) бир хизматкор(га эга бўлиш)дан ҳам яхшироқдир». Бухорий ва Муслим ривояти.
[145] Ўқилиши: «Аллооҳумма, Роббас- самааваатис-сабъи ва Роббал-арди ва Роббал-ъаршил-ъазийми ва Робба кулли шай’ин, фаалиқол-ҳабби ван-наваа ва мунзилат-Таврооти вал-Инжийли вал-Фурқоон. Аъуузу бика мин шарри кулли шай’ин анта аахизун бинаасиятиҳ. Аллооҳумма, антал-аввалу фа лайса қоблака шай’ун ва антал-аахиру фа лайса баъдака шай’ун ва антаз-зооҳиру фа лайса фавқока шай’ун ва антал баатину фа лайса дуунака шай’ун. Иқди ъаннад-дайна ва ағнинаа минал-фақр». [145] 10. «Етти осмон Рабби, ер Рабби ва улуғ арш Рабби, бизнинг ҳамда барча нарсанинг Рабби, уруғу данакни ёрувчи-ундирувчи, Таврот, Инжил ҳамда Фурқон(Қуръон)ни нозил этувчи эй Аллоҳ! Сен пешонасидан тутган (яъни, салтанатинг остидаги) ҳар бир нарсанинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман. Эй Аллоҳ! Сен Аввалсан – Сендан олдин ҳеч нарса йўқ! Сен Охирсан – Сендан сўнг ҳеч нарса йўқ. Сен Зоҳирсан – Сенинг тепангда ҳеч нарса йўқ! Сен Ботинсан (яқинсан) – Сендан яқинда ҳеч нарса йўқ! Бизнинг зиммамиздаги қарзни ўта (тўлашга ёрдам бер) ва бизни фақирликдан бой қил». [145] Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Алҳамду лиллааҳиллазий атъаманаа ва сақоонаа ва кафаанаа ва ааваанаа. Фа кам мимман лаа каафия лаҳуу ва лаа му’вий». [146] 11. «Бизни едирган, ичирган, бизга кифоя этган (қараган, ҳимоялаган) ва бошпана берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ҳолбуки, кифоя этувчиси, бошпана берувчиси бўлмаганлар қанча». [146] Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, ъаалимал-ғойби ваш-шаҳаадаҳ, фаатирос-самааваати вал-ард, Робба кулли шай’ин ва малийкаҳ. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаа ант, аъуузу бика мин шарри нафсий ва мин шарриш-шайтоони ва ширкиҳ ва ан ақтарифа ъалаа нафсий суу’ан ав ажурроҳу илаа муслим». [147] 12. «Яширину ошкорни билувчи, осмонлару ернинг Яратувчиси, бутун мавжудотнинг Рабби ва Подшоҳи бўлган эй Аллоҳ! Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ! Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигидан ва унинг ширкидан (ширк келтиришга чақириб қиладиган васвасасидан), ўзимга ёки ўзга мусулмонга ёмонлик етказишимдан паноҳ беришингни сўрайман». [147] Абу Довуд ва Тирмизий ривояти. «Саҳиҳи Тирмизий» китоби.
13. «Сажда» ва «Таборак» («Мулк») сураларини ўқийди. [148] [148] Тирмизий ва Насоий «Амалул-явм вал-лайл»да ривоят қилган. «Саҳиҳул жомеъ» китоби.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, [149]асламту нафсий илайка, ва фаввадту амрий илайка, ва важжаҳту важҳий илайка, ва алжа’ту зоҳрий илайка, роғбатан ва роҳбатан илайк. Лаа малжа’а ва лаа манжаа минка иллаа илайк. Ааманту би-китаабикаллазий анзалта ва би-набиййикаллазий арсалт». [150] 14. «Эй Аллоҳ! Сенинг савобингни умид этиб, азобингдан қўрқиб ўзимни Сенга таслим этдим, ишимни Сенга топширдим-таваккал қилдим, Сенга юзландим ва Сенга суяндим. Сенинг уқубатингдан Сендан бошқа ҳимоялайдиган йўқ, паноҳгоҳ ҳам фақат Ўзингдир. Нозил этган китобингга, юборган набиййингга иймон келтирдим». [149] «Агар ётоғингга ётсанг, намозга олгандек таҳорат олиб, сўнгра ўнг ён томон билан ётиб, ушбу дуони ўқи: ...», ҳадис. [150] Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган кишига: «Агар вафот этсанг, фитратда вафот этган бўласан», деганлар. Бухорий ва Муслим ривояти.
29. Кечаси у ёнбошдан бу ёнбошга ағдарилганда ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаллоoҳ ал-вааҳидул-қоҳҳаар. Роббус-самааваати вал-арди ва маа байнаҳумал-ъазийзул-ғоффаар». [151] «(Мутлақ Ғолиб) Қаҳҳор, осмонлар, ер ва улар ўртасидаги мавжудотлар Рабби, Азиз (қудратли) ва Ғаффор (кечирувчи) бўлган ягона Аллоҳдан ўзга ҳеч бир ҳақ илоҳ йўқ». [151] Бу дуо кечаси у ёнбошдан бу ёнбошга ағдарилганда айтилади. Ҳоким ривоят қилган, Заҳабий уни саҳиҳ санаб, (Ҳокимнинг фикрига) қўшилган; Насоий ««Амалул-явм вал-лайл»да ва Ибн Сунний ҳам ўз китобида ривоят қилган. «Саҳиҳул Жомиъ» китоби.
30. Уйқусида қўрққанда ва ваҳшатни сезганда ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Аъуузу би калимаатиллааҳит-тааммаати мин ғодобиҳии ва ъиқообиҳии ва шарри ъибаадиҳии ва мин ҳамазаатиш- шайаатийни ва ан яҳдуруун».[152] 1. «Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтонларнинг васвасаларидан ва менга ҳозир бўлишларидан паноҳ тилайман». [152] Абу Довуд ва Тирмизий ривояти. «Саҳиҳ Тирмизий» китоби.
31. Ёмон туш кўрган киши нима қилади?
1. Чап томонига (уч марта) туфлайди. [153] [153] Муслим ривояти.
2. Шайтондан ва кўрган нарсасининг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайди. (Уч марта қилади). [154] [154] Муслим ривояти.
3. Кўрган тушини ҳеч кимга айтмайди. [155] [155] Муслим ривояти.
4. Бошқа томонга ағдарилиб ётади. [156] [156] Муслим ривояти.
5. Агар хоҳласа, туриб намоз ўқийди. [157] [157] Муслим ривояти.
32. Витр намозининг қунут дуоси
Ўқилиши: «Аллооҳуммаҳдиний фийман ҳадайта, ва ъаафиний фийман ъаафайта, ва тавалланий фийман таваллайта, ва баарик лий фиймаа аътойта, ва қиний шарро маа қодойта, фа-иннака тақдий ва лаа юқдоо ъалайка, иннаҳуу лаа язиллу ман ваалайта, [ва лаа яъиззу ман ъаадайта,] табаарокта Роббанаа ва таъаалайт». [158] 1. «Эй Аллоҳ! Мени ҳидоят этган кишиларинг қаторида ҳидоят эт. Офият (соғлик ва балолардан саломатлик) берганларинг қаторида офият бер. Ишларини бошқариб ислоҳ қилганларинг қаторида менинг ишларимни ҳам бошқариб, ислоҳ қил. Ато этган нарсаларингни мен учун баракотли қил. Қазо-ҳукм этган нарсаларинг ёмонлигидан мени асра. Албатта, Сен ҳукм қиласан, Сенга (қарши) ҳукм қилинмас. Сен дўст тутган киши хор бўлмас [ва Сен душман тутган киши азиз бўлмас]. Эй Раббимиз, Сен баракотли-буюк ва олий Зотдирсан!» [158] Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Аҳмад, Доримий, Ҳоким ва Байҳақий ривояти; қавс ичидагиси қисми Байҳақийга тегишли. «Саҳиҳи Термизий», «Саҳиҳи Ибн Можа» ва Албонийнинг «Ирваул-ғолийл» китоблари.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний аъуузу би-ридоока мин сахотика, ва би муъаафаатика мин ъуқуубатика ва аъуузу бика минк. Лаа уҳсий санаа’ан ъалайка анта камаа аснайта ъалаа нафсик». [159] 2. «Эй Аллоҳ! Мен Сенинг розилигинг билан менга ғазаб қилишингдан, афв-кечиришинг билан мени азоблашингдан, Сендан Ўзингдан паноҳ беришингни тилайман. Сенга лойиқ бўлганинг каби ҳамду сано айтолмайман. Сен Ўзингга сано айтганинг кабидирсан». [159] Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти. «Саҳиҳи Термизий», «Саҳиҳи Ибн Можа» ва «Ирвааул ғолийл» китоблари.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, иййаака наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду, ва илайка насъаа ва наҳфиду, наржуу роҳматака ва нахшаа ъазаабака, инна ъазаабака бил-каафирийна мулҳиқ. Аллооҳумма, иннаа настаъийнука ва настағфирука ва нусний ъалайкал-хойро ва лаа накфурука, ва ну’мину бика ва нахдоъу лака ва нахлаъу ман якфурук». [160] 3. «Эй Аллоҳ! Сенга ибодат қиламиз ва Сен учун намоз ўқиб саждалар қиламиз. Сен томон (яқин бўлиш учун) ҳаракат этиб, Сенинг тоатингга ошиқамиз. Раҳматингдан умидвормиз, азобингдан қўрқамиз. Албатта, азобинг кофирларга етувчидир. Эй Аллоҳ! Биз Сендан мадад сўраймиз, мағфират тилаймиз. Сенга яхши сано-мақтовлар айтамиз. Сенга кофир бўлмаймиз. Сенга иймон келтириб, итоат этамиз ва Сенга кофир бўлган кимсаларни тарк қиламиз». [160] Имом Байҳақий «Сунанул Кубро»да ривоят қилиб, санадини саҳиҳ деган. Шайх Албоний «Ирвоул Ғалил»да: «Бу саҳиҳ санад», деган. Умарга мавқуф.
33. Витр намозида салом берилганидан сўнг айтиладиган зикр
Ўқилиши: «Субҳаанал-маликил-қуддуус». «Малик (Подшоҳ) Қуддус (Улуғ ва пок Зот) барча айбу нуқсондан покдир». Бу дуо уч марта айтилади. Учинчисида овозини чиқариб, чўзиброқ айтиб, давомида [«Роббил-малааикати вар-рууҳ»]. [161] [«Малоикалар ҳамда Руҳнинг (Жаброилнинг) Рабби!»] дейди.
[161] Насоий ривояти, Дорақутний ва бошқалар. Тўртбурчак қавс ичидаги жумла Дорақутнийнинг зиёдаси. Санади саҳиҳ. «Зодул-маъод», Шуайб Арнаут ва Абдулқодир Арнаут таҳқиқини қаранг.
34. Ташвиш ва маҳзунликда ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний ъабдук, ибну ъабдик, ибну аматик, наасиятий би ядик, маадин фийя ҳукмук, ъадлун фийя қодооук. Ас’алука би-куллисмин ҳува лака саммайта биҳи нафсака, ав анзалтаҳуу фий китаабика, ав ъалламтаҳуу аҳадан мин холқика, ав иста’сарта биҳии фий ъилмил-ғойби ъиндака, ан тажъалал-қур’аана робийъа қолбий ва нууро содрий ва жалаа’а ҳузний ва заҳааба ҳаммий». [162] 1. «Эй Аллоҳ! Дарҳақиқат, мен Сенинг қулингман, қулингни ўғлиман, чўрингни ўғлиман. Пешонам қўлингда (яъни, мен Сенинг салтанатинг-ҳукминг остидаман). Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Менинг устимдаги қазо (амр-ҳукминг) адолатдир. Сенга тегишли бўлган ҳар бир исм билан Сендан сўрайман: у исм билан Ўзингни номлаган, ёки бирон китобингда нозил қилган, ёки уни бирон бандангга билдирган, ёки Ўз олдингдаги ғайб илмида сақлаб қўйган эдинг. Шу исмларнинг ҳаммаси билан сўрайман – Қуръонни қалбимнинг баҳори, кўнглимнинг нури, маҳзунлигимни кетиши (кетказувчи) ва ташвишимни аритувчи қил». [162] Аҳмад ривояти. Албоний «Силсилатул аҳодисис-саҳиҳа»да саҳиҳ санаган.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний аъуузу бика минал-ҳамми вал-ҳазани, вал-ъажзи вал-касали, вал-бухли вал-жубни, ва долаъид-дайни ва ғолабатир-рижаал». [163] 2. «Эй Аллоҳ! Сендан ташвишу ғамдан, ожизлигу ялқовликдан, бахиллигу қўрқоқликдан, қарзнинг оғирлигидан ва кишилар устимдан ғолиб бўлишидан паноҳ беришингни сўрайман». [163] Бухорий ривояти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу дуони кўп айтар эдилар.
35. Қайғу-ғамга ботганда ўқиладиган дуолар
Ўқилиши: «Аллооҳумма, роҳматака аржуу. Фалаа такилний илаа нафсий торфата ъайн, ва аслиҳ лий ша’ний куллаҳ, лаа илааҳа иллаа ант». [165] 2. «Эй Аллоҳ! Раҳматингдан умидворман. Мени бирон лаҳза ҳам ўзимга ташлаб қўйма. Менинг бутун ишларимни ўнгла. Сендан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ». [165] Абу Довуд ва Аҳмад ривояти. Албоний «Саҳиҳи Абу Довуд»да ҳасан деган.
Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ-зоолимийн». [166] 3. «Сендан ўзга ҳеч бир ҳақ маъбуд йўқ. Сен барча айбу нуқсондан пок Зотдирсан. Албатта, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим». [166] Термизий ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган ва Заҳабий ҳам унга қўшилган. «Саҳиҳи Термизий» китоби.
Ўқилиши: «Аллоҳу Аллоҳу Раббий, лаа ушрику биҳии шай’аа». [167] 4. «Аллоҳ, Аллоҳ Раббим. Унга ҳеч бир нарсани шерик қилмасман». [167] Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти. «Саҳиҳи Ибн Можа» китоби.
36. Душманга ва салтанат эгасига рўпара келганда айтиладиган дуолар
Ўқилиши: «Аллооҳумма, иннаа нажъалука фий нуҳууриҳим ва наъуузу бика мин шурууриҳим». [168] 1. «Эй Аллоҳ! Уларнинг қаршисига биз Сени қўйгаймиз ва Сендан уларнинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўраймиз». [168] Абу Довуд ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган ва Заҳабий ҳам унга қўшилган.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, анта ъадудий ва анта насийрий бика аҳуулу ва бика асуулу ва бика уқоотил». [169] 2. «Эй Аллоҳ! Ўзинг менга ёрдам берувчисан, Ўзинг менга нусрат берувчисан. Сенинг мададинг билан жавлон ураман, (душманимга) ташланаман. Сенинг мададинг билан жангга кираман!» [169] Абу Довуд ва Термизий ривояти. «Саҳиҳи Термизий» ривояти.
Ўқилиши: «Ҳасбуналлооҳу ва ниъмал-вакийл».[170] 3. «Аллоҳ бизга кифоядир! У нақадар яхши кифоя этувчи – сақловчи Зотдир!» [170] Бухорий ривояти.
37. Султоннинг зулмидан хавфда бўлган киши ўқийдиган дуолар
Ўқилиши: «Аллооҳумма, Роббас-самааваатис-сабъи ва Роббал-ъаршил-ъазийм, кун лий жаарон мин фулаан-ибни фулаанин («фулаан ибни фулаанин» ўрнига золимнинг исмини айтади) ва аҳзаабиҳии мин холааиқика ан яфруто ъалайя аҳадун минҳум, ав ятғоо. Ъазза жаарука ва жалла санааука ва лаа илааҳа ғойрук». [171] 1. «Етти осмоннинг Рабби, улуғ арш Рабби бўлган эй Аллоҳ! Фалончи ва яна Сенинг бандаларингдан бўлган унинг гуруҳидаги кимсалардан бири менга озору азиятлар етказишидан, туғёнга тушишидан ҳимоячим бўл. Сенинг ҳимоянг қудратли ҳимоядир. Сенинг мақтовинг юксакдир. Сендан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ». [171] Бухорий «Ал-Адаб Ал-Муфрод» китобида ривоят қилган ва Албоний «Саҳиҳ Ал-Адаб Ал-Муфрод»"да саҳиҳ деб атаган.
Ўқилиши: «Аллооҳу Акбар, Аллооҳу аъаззу мин холқиҳии жамийъаа, Аллооҳу аъаззу миммаа ахоофу ва аҳзар. Аъуузу биллааҳиллазий лаа илааҳа иллаа ҳуу, ал-мумсикис-самааваатис-сабъи ан яқоъна ъалал-арди иллаа би-изниҳ, мин шарри ъабдика фулаанин («фулаанин» ўрнига золимнинг исмини айтади) ва жунуудиҳи ва атбааъиҳи ва ашйааъиҳи минал жинни вал-инс. Аллооҳумма, кун лий жаарон мин шарриҳим, жалла санааука ва ъазза жаарука ва табаарокасмука ва лаа илааҳа ғойрук». [172] (Уч маротаба айтилади). 2. «Аллоҳ буюкроқдир! Аллоҳ жамики махлуқотларидан қудратли – Азиз Зотдир. У мен қўрқаётган ва хавфсираётган кимсалардан қудратлидир! Яккаю ёлғиз илоҳ, етти осмонни ер устига тушиб кетишидан тутиб турувчи – магар Унинг изни билан тушиши мумкин – Аллоҳдан фалончи банданг ҳамда унинг инсу жинлардан бўлган қўшинлари, тобелари ва гуруҳларининг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо этаман. Эй Аллоҳ! Мени уларнинг ёмонлигидан асровчи ҳимоячим бўл. Сенинг мақтовинг юксак, ҳимоянг кучлидир. Сенинг исминг буюк-баракотлидир ва Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ».
[172] Бухорий «Ал-Адаб Ал-Муфрод» китобида ривоят қилган ва Албоний «Саҳиҳ Ал-Адаб Ал-Муфрод»да саҳиҳ деб атаган.
38. Душманга қарши қилинадиган дуо
Ўқилиши: «Аллооҳумма, мунзилал китааб, сарийъал ҳисааб, иҳзимил аҳзааб. Аллооҳумма, иҳзимҳум ва залзилҳум». [173] «Китоб нозил этиб, ҳисоб-китобни тез қилувчи эй Аллоҳ! (Душман) гуруҳларини мағлуб эт. Эй Аллоҳ! Уларни мағлуб эт ва уларга зилзила – саросима сол». [173] Муслим ривояти.
39. Одамлардан қўрққан вақтда ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Аллооҳумма-кфинийҳим бимаа ши’т». [174] «Эй Аллоҳ! Мени Ўзинг хоҳлаган нарса билан улардан сақла!» [174] Муслим ривояти.
40. Иймонида шак-шубҳага бориб қолган кишининг дуоси
1. Аллоҳдан «Аузу биллаҳи минаш- шайтонир рожийм», деб паноҳ сўрайди. [175] [175] Бухорий ва Муслим ривояти.
2. Шубҳага борган нарсасидан ўзини тўхтатади (у ҳақда ўйламайди). [176] [176] Бухорий ва Муслим ривояти.
«Ааманту биллааҳи ва русулиҳ». [177] 3. «Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтирдим», деб айтади. [177] Муслим ривояти.
4. Ҳадид сурасидаги 3-оятни ўқийди: «У Аввалдир ва Охирдир ва Зоҳирдир ва Ботиндир ва У барча нарсани билувчидир» [Ҳадид: 3]. [178] [178] Абу Довуд ривояти. Албоний «Саҳиҳи Абу Довуд»да ҳасан деган.
41. Қарзни тўлашда ўқиладиган дуолар
Ўқилиши: «Аллооҳуммакфиний би-ҳалаалика ъан ҳароомика ва ағниний би-фадлика ъамман сиваак». [179] 1. «Эй Аллоҳ! Мени ҳалолинг билан ҳаромингдан сақла. Фазлу марҳаматинг билан ўзгалардан беҳожат қил». [179] Термизий ривояти. «Саҳиҳи Термизий» китоби.
Ўқилиши: «Аллооҳумма инний аъуузу бика минал-ҳамми вал-ҳазани, вал-ъажзи вал-касали, вал-бухли вал-жубни, ва долаъид дайни ва ғолабатир-рижаал». [180] 2. «Эй Аллоҳ! Мен Сендан ташвишу ғамдан, ожизлигу ялқовликдан, бахиллигу қўрқоқликдан, қарзнинг оғирлигидан ва кишиларнинг (устимга) ғолиб бўлиб кетишидан паноҳ беришингни сўрайман». [180] Бухорий ривояти.
42. Намозда ва қироатда шайтон васваса қилганда ўқиладиган дуо
«Аъуузу биллааҳи минаш-шайтоонир рожийм». [181] «(Аллоҳнинг раҳматидан) қувилган шайтондан паноҳ тилаб, Аллоҳга илтижо қиламан», деб чап томонга уч марта туфланади.
[181] Муслим ривояти. «Мана шундай қилганимда Аллоҳ шайтонни мендан узоқлаштирди», деди Усмон ибн Абул Ос разияллоҳу анҳу.
43. Иши оғирлашган киши ўқийдиган дуо
Ўқилиши: «Аллооҳумма, лаа саҳла иллаа маа жаъалтаҳуу саҳлаа, ва анта тажъалул-ҳазна изаа ши’та саҳлаа». [182] «Эй Аллоҳ! Фақат Сен енгил қилган нарсагина енгилдир. Агар Сен хоҳласанг, оғирлик-қаттиқликни ҳам енгил қилурсан». [182] Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»ида ва Ибн Сунний ривоят қилган. Ҳофиз: «Бу саҳиҳ ҳадис» деган. Абдулқодир Арнаут эса Нававийнинг «Тахриж ал-Азкор»ида саҳиҳ деган.
44. Бир гуноҳ ишни қилиб қўйган киши нима дейди ва нима қилади?
«Бирон-бир гуноҳ иш қилиб қўйган киши яхшилаб таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқиб, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳ уни албатта мағфират қилади». [183] [183] Абу Довуд ва Термизий ривояти. Албоний «Саҳиҳи Абу Довуд»да саҳиҳ деган.
45. Шайтон ва унинг васвасасини қувиш (ҳайдаш) дуоси
1. Аллоҳ таолодан шайтондан паноҳ беришини сўраб, «Аъуузу биллааҳи минаш-шайтоонир рожийм», дейди. [184] [184] Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти. Тахрижи 31-рақамда ўтган. Мўминун сураси: 97, 98.
(Азон). [185] [185] Муслим ва Бухорий ривояти.
3. Зикрлар ва Қуръон тиловати шайтонни ҳайдайди. [186]
[186] «Уйларингизни қабрга айлантирмангиз. Албатта, шайтон «Бақара» сураси ўқилган уйдан қочади». Муслим ривояти. Шайтонни қувадиган нарсалардан яна: эрталабки ва кечки зикрлар, ухлаш ва уйғониш, уйга кириш ва ундан чиқиш, масжидга кириш ва ундан чиқиш зикрлари ҳамда бошқа шаръий зикрлардир. Масалан, ухлаш олдидан Оятал курсийни ва Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиш. Ким бир кунда юз марта «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува ъала кулли шай'ин қодийр», деса бу зикр ўша куни уни шайтондан сақлайдиган қўрғон бўлади. Азон ҳам шайтонни қувади.
46. Ўзи хоҳламаган бир иш бўлса, ёки кўзлаган нарсасига етолмаса ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Қодаруллооҳи ва маа шаа’а фаъал». [187] 1. «Бу Аллоҳнинг тақдири. У Зот Ўзи хоҳлаган нарсани амалга оширди». [187] «Кучли мўмин заиф мўминдан афзал ва Аллоҳга суюклироқдир. Ҳар иккисида ҳам яхшилик бор. Ўзингга манфаат келтирадиган нарсаларга ҳарис бўл, Аллоҳдан ёрдам сўра ва ожизлик қилма. Агар бошингга бирор мусибат тушса, «агар мен бундай қилганимда, ундай-бундай бўлар эди», демагин, балки: «Бу Аллоҳнинг тақдири, У Зот Ўзи хоҳлаган нарсани амалга оширди», дегин. Зеро, «агар» дейиш шайтоннинг ишларига йўл очади». Муслим ривояти.
47. Фарзанд кўрган кишига айтиладиган табрик ва унинг жавоби
Табрикловчи: «Баарокаллооҳу лака фил-мавҳууби лака, ва шакартал-вааҳиба ва балағо ашуддаҳуу ва рузиқта бирроҳ», дейди. [188] «Аллоҳ сизга қилинган тортиқни баракотли этсин! Берувчига шукроналар айтинг. Вояга етсин, яхшилигини кўринг!» Табрикланувчи: «Баарокаллооҳу лака ва баарока ъалайка, ва жазаакаллооҳу хойрон ва розақокаллооҳу мислаҳуу ва ажзала саваабак», дейди. [189] «Аллоҳ сизга ҳам баракотлар ато этсин. Яхши мукофотлар билан мукофотласин. Сизгада худди шундайини берсин. Савобингизни зиёда қилсин». [188] Ҳасан Басрийнинг сўзларидан. Ибн Қаййимнинг «Туҳфатул-мавдуд» китоби ва Ибн Мунзирнинг «Авсат» китобига нисбати билан қаранг.
[189] Нававий буни «Зикрлар» асарида келтирган. Салим Ҳилолийнинг «Саҳиҳул-азкор»и ва муаллифнинг «Зикр, дуо ва руқя билан даволаниш» асаридаги тўлиқ таҳқиқи.
48. Болалар учун нима деб паноҳ тиланади?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳасан ва Ҳусайнга қуйидагича паноҳ тилар эдилар: Ўқилиши: «Уъиизука (икки кишига, «уъиизукумаа»; уч ва ундан кўп бўлса, «уъиизукум») би-калимаатиллааҳит-тааммаҳ, мин кулли шайтоонин ва ҳааммаҳ, ва мин кулли ъайнин лааммаҳ». [190] «Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротдан ҳамда ёмон кўз(тегиши)дан сизларга паноҳ тилайман». [190] Бухорий ривояти.
49. Беморнинг ҳолини сўраш учун борилганда унга айтиладиган дуо
Ўқилиши: «Лаа ба’са тоҳуурун иншааллоҳ». [191] 1. «Ҳечқиси йўқ. Аллоҳ хоҳласа, (гуноҳлардан) тозаланасиз». [191] Бухорий ривояти.
[192] «Ажали етмаган беморни кўрган киши шу дуони етти марта айтадиган бўлса, у (албатта) тузалади». Термизий ва Абу Довуд ривояти. «Саҳиҳи Термизий» ва «Саҳиҳул Жомеъ» китоби.
50. Касал бўлиб ётган кишини бориб кўришнинг фазли
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар киши (касал бўлиб ётган) мусулмон биродарини кўргани борса, то (етиб бориб) ўтиргунича жаннат мевалари(боғи)да юради. Ўтирган чоғида уни раҳмат қамрайди. Агар эрталаб борган бўлса, то кеч киргунга қадар етмиш минг фаришта унга салавот-истиғфор айтади. Агар кечқурун борган бўлса, тонггача етмиш минг малак унга салавот-истиғфор айтади». [193] [193] Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти. «Саҳиҳи Ибн Можа» ва «Саҳиҳи Термизий» китоби. Аҳмад Шокир ҳам саҳиҳ деган.
51. Ҳаётдан умидини узган хаста кишининг дуоси
Ўқилиши: «Аллооҳуммағфир лий варҳамний ва алҳиқний бир-рофииқил аълаа». [194] 1. «Эй Аллоҳ! Мени мағфират эт. Менга раҳм қил ва мени рафиқул аъло – олий маконда (иллийюнда) яшовчи анбиёлар қаторига қўш». [194] Бухорий ва Муслим ривояти.
2. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этар чоғларида қўлларини сувга тиқиб, кейин юзларига сурар ва: Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаллооҳ, инна лил-мавти ла-сакароот». [195] «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Албатта, ўлимнинг мастликлари (сакароти) бор», дер эдилар.
[195] Бухорий ривояти ва ҳадисда мисвок зикр қилинган.
Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар, лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳ, лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаа илааҳа иллаллооҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, лаа илааҳа иллаллооҳу ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ». [196] 3. «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, У ёлғиздир! Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, У шериги йўқ Зотдир. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, ҳаракат ҳам, қувват ҳам Аллоҳ (мадади) биландир». [196] Термизий ва Ибн Можа ривояти. Албоний: «Саҳиҳи Термизий» ва «Саҳиҳи Ибн Можа»да саҳиҳ деган.
52. Жони узилаётган кишига талқин қилиш (унга айтиб туриладиган сўз)
Охирги сўзи «Ла илаaҳа иллаллоoҳ» – «Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ», бўлган киши Жаннатга киради. [197]
[197] Абу Довуд ривояти. Саҳиҳул Жомеъ.
53. Мусибат етган кишининг дуоси
54. Маййитнинг кўзини ёпиб қўйишда ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Аллооҳуммағфир ли-фулаан («фулаан» сўзи ўрнига маййитнинг исмини айтади) варфаъ дарожатаҳуу фил-маҳдиййиин, вахлуфҳу фий ъақибиҳи фил-ғообириин, вағфир ланаа ва лаҳуу йаа Раббал-ъааламийн, вафсаҳ лаҳуу фий қобриҳии ва наввир лаҳуу фийҳ». [199] «Эй Аллоҳ! Фалончининг (ўлган одамнинг исмини айтади) гуноҳларини мағфират қил. Унинг даражасини ҳидоят топганлар қаторига кўтар ва орқасида қолганларга (зурриётлари, аҳли-оласига) унинг ўрнига Ўзинг халифа (қаровчи, бошқарувчи) бўл. Эй оламлар Рабби! Бизни ҳам, уни ҳам мағфират эт. Унинг қабрини кенг қил ва нурга тўлдир». [199] Муслим ривояти.
55. Жаноза намозида ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Аллооҳуммағфир лаҳуу, варҳамҳу, ва ъаафиҳии, ваъфу ъанҳу, ва акрим нузулаҳуу, ва вассиъ мудхолаҳуу, вағсилҳу бил-мааи вас-салжи вал-барод, ва наққиҳии миназ-зунууби вал-хотоойаа камаа наққойтас-савбал абядо минад-данас, ва абдилҳу даарон хойрон мин даариҳии, ва аҳлан хойрон мин аҳлиҳии, ва завжан хойрон мин завжиҳ, ва адхилҳул-жанната ва аъизҳу мин ъазаабил-қобри [ва ъазаабин-наар]». [200] 1. «Эй Аллоҳ! Уни мағфират эт, раҳматингга ол. Унга офият ато эт, афв эт. Унинг насибасини (чиройли) улуғ қил. Кирар жойини кенг қил. Уни сув, қор ва дўл билан юв. Оппоқ либосни кирликдан тозалаганинг каби уни хатолардан покла. Унга ўз уйидан яхшироқ бўлган уй, аҳлидан ҳам яхшироқ аҳл ва аёлидан яхшироқ аёл-жуфт ато қил. Уни Жаннатга киргиз, қабр азобидан [ва дўзах азобидан] асра». [200] Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Аллооҳуммағфир ли-ҳаййинаа ва маййитинаа ва шааҳидинаа ва ғооибинаа ва соғийринаа ва кабийринаа ва закаринаа ва унсаанаа. Аллооҳумма, ман аҳяйтаҳуу миннаа фа-аҳйиҳии ъалал-ислаам, ва ман таваффайтаҳуу миннаа фа-таваффаҳуу ъалал-иймаан. Аллооҳумма, лаа таҳримнаа ажроҳуу ва лаа тудилланаа баъдаҳ». [201] 2. «Эй Аллоҳ! Бизнинг тиригу ўликларимизни, шу ерда ҳозиру ғоибларимизни, каттаю кичигимизни, эркагу аёлимизни(нг гуноҳларини) мағфират эт. Эй Аллоҳ! Агар биздан биронтамизни яшатадиган бўлсанг, уни исломда яшат. Жонини оладиган бўлсанг, иймони билан ол. Эй Аллоҳ! Бунинг (маййитнинг) ажр-савобидан бизни маҳрум айлама ва (ундан) кейин бизни адаштирма». [201] Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти. «Саҳиҳ Ибн Можа» китоби.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, инна фулаана-бна фулаанин («фулаана-бна фулаанин» ўрнига маййитнинг исми айтилади) фий зимматика ва ҳабли живаарик, фақиҳии мин фитнатил қобри ва ъазаабин-наар, ва анта аҳлул-вафааи вал-ҳақ, фағфир лаҳуу, варҳамҳу, иннака антал-ғофуурур-роҳийм». [202] 3. «Эй Аллоҳ! Фалончининг ўғли фалончи Сенинг зиммангда ва ҳимоянгдадир. Уни қабр фитнасидан ва дўзах азобидан Ўзинг асра. Сен ваъдангга вафо қилувчи ва ҳақни рўёбга чиқарувчидирсан. Унинг гуноҳларини кечир ва унга раҳм эт. Албатта, Сен кечиримли ҳамда раҳмли Зотдирсан». [202] Ибн Можа ривояти. «Саҳиҳи Ибн Можа» китоби. Уни Абу Довуд ҳам ривоят қилган.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, ъабдука вабну аматика иҳтаажа илаа роҳматика ва анта ғонийюн ъан ъазаабиҳ, ин каана муҳсинан фазид фий ҳасанаатиҳ, ва ин каана мусий’ан фа-тажааваз ъанҳу». [203] 4. «Эй Аллоҳ! Қулинг ва чўрингнинг фарзанди Сенинг раҳматингга муҳтождир. Сен эса уни азоблашдан беҳожатсан. Агар у яхши бўлган бўлса, ҳасанотларини зиёда эт. Агар у ёмон бўлган бўлса, унинг ёмонлигини кечиб юбор». [203] Ҳоким ривоят қилиб саҳиҳ деган ва Заҳабий ҳам унга қўшилган. Албонийнинг «Аҳком ал-жаноиз» китоби.
56. Гўдакка ўқиладиган жаноза намозининг дуоси
Ўқилиши: «Аллооҳумма, аъизҳу мин ъазаабил қобр». [204] «Эй Аллоҳ! Уни қабр азобидан сақла». [204] Саид ибн Мусайяб айтади: «Гуноҳ қилмаган гўдакка Абу Ҳурайра жаноза намозини ўқиганида орқасида турдим. У шу дуони ўқиди». Имом Молик «Муватто»да , Ибн Абу Шайба «Мусаннаф»да ва Имом Байҳақий ривоят қилишган. Шуайб Арнаут Бағавийнинг «Шарҳус-сунна» асарига қилган таҳқиқида унинг санадини саҳиҳ деган.
Қуйидаги дуони ўқиса ҳам яхши: Ўқилиши: «Аллооҳуммажъалҳу фаротон ва зухрон ли-ваалидайҳи, ва шафийъан мужаабаа. Аллооҳумма, саққил биҳии маваазийнаҳумаа ва аъзим биҳии ужууроҳумаа ва алҳиқҳу би-соолиҳил- му’минийн, важъалҳу фий кафаалати иброоҳийма ва қиҳии би-роҳматика ъазаабал-жаҳийм, ва абдилҳу даарон хойрон мин даариҳии ва аҳлан хойрон мин аҳлиҳ. Аллооҳуммағфир ли-аслаафинаа ва афроотинаа ва ман сабақонаа бил-иймаан». [205] 2. «Эй Аллоҳ! Уни ота-онаси учун ажр-мукофот, захира ҳамда шафоати қабул бўладиган шафоатчи қил. Эй Аллоҳ, шу гўдак сабабли уларнинг (ота-онасининг) мезонларини оғир, ажру-мукофотларини улуғ қил. Уни солиҳ мўминлар қаторига қўш. Иброҳимнинг кафолатида (кафиллигида) қил. Ўз раҳматинг билан уни жаҳаннам азобидан сақла, унга уйидан яхшироқ уй, аҳлидан яхшироқ аҳл (оила) ато қил (ўрнига бер). Эй Аллоҳ! Ёшу қаримизни ҳамда биздан олдин иймон билан ўтиб кетган кишиларни мағфират қил!»
[205] Ибн Қудоманинг «Мўғний» китоби, Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳнинг «Уммат учун муҳим дарслар» китоби.
Ўқилиши: «Аллооҳуммажъалҳу ланаа фаротон ва салафан ва ажроо». 3. «Эй Аллоҳ! Уни биз учун (сенинг ҳузурингда туриб, бизни) кутиб олувчи, салаф ва ажру мукофот қил». [206] [206] Ҳасан Басрий гўдакнинг жанозасида «Фотиҳа» сураси билан шу дуони ўқир эдилар. Бағавий, Абдураззоқ ва имом Бухорий ривояти.
57. Таъзия билдирганда айтиладиган дуо
Ўқилиши: «Инна лиллааҳи маа ахоза ва лаҳуу маа аътоо ва куллу шай’ин ъиндаҳуу би-ажалин мусаммаа, фал-тасбир вал-таҳтасиб». [207] 1. «Албатта, олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳнинг Ўзиники. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида маълум муҳлат билан (белгилангандир). Сабр қилинг, Аллоҳнинг ҳузуридаги ажру савобни умид этинг». [207] Бухорий ва Муслим ривояти.
Қуйидагича айтса ҳам яхши: Ўқилиши: «Аъзомаллооҳу ажрока ва аҳсана ъазаа’ака ва ғофаро ли-маййитик». [208] 2. «Аллоҳ ажрингизни улуғ, сабрингизни чиройли қилсин! Вафот этган кишингизни мағфиратига олсин».
[208] Нававийнинг «Зикрлар» китоби.
58. Маййитни қабрга қўяётганда ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Бисмиллааҳи ва ъалаа суннати росуулиллааҳ».[209] «Аллоҳ номи билан ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатига биноан». [209] Абу Довуд ривояти, санади саҳиҳ; Аҳмад «Бисмиллаҳ, ва ъала миллати Росулиллаҳ» лафзи билан ривоят қилган.
59. Маййит дафн қилингач ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Аллооҳуммағфир лаҳу. Аллооҳумма, саббитҳу». [210] «Эй Аллоҳ! Уни мағфират қил. Эй Аллоҳ! Уни собитқадам қил». [210] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам маййитни дафн қилиб бўлгач, унинг тепасида туриб айтардиларки: «Биродарингизга истиғфор тиланглар, унга собитқадамлик сўранглар, албатта, у ҳозир сўралади». Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилган. Ҳоким уни саҳиҳ санаган, Заҳабий ҳам унга мувофиқ бўлган.
60. Қабрларнинг зиёратида ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Ассалааму ъалайкум аҳлад-дийаари минал-му’минийна вал-муслимийн, ва иннаа ин шаа Аллоҳу бикум лааҳиқуун, [ва ярҳамуллооҳул-мустақдимийна миннаа вал-мустаъхирийн] ас’алуллооҳа ланаа ва лакумул-ъаафияҳ». [211] «Мўмин ва муслимлардан иборат бўлган эй диёр (қабристон) аҳли, сизларга салом бўлсин! Аллоҳ хоҳласа, биз ҳам (бир куни) сизларнинг ёнингизга келамиз. [Биздан аввал ўтганларни ҳам, кейин ўтганларни ҳам Аллоҳ раҳмат қилсин]. Аллоҳдан ўзимизга ҳам, сизларга ҳам офият тилайман». [211] Имом Муслим ва Ибн Можа ривояти. Бурайда разияллоҳу анҳудан ривоят қилган, лафзи ҳам уники, тўртбурчак қавс ичидаги жумла эса Имом Муслимнинг Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисидандир.
61. Шамол пайти ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний ас’алука хойроҳаа ва аъуузу бика мин шарриҳаа». [212] 1. «Эй Аллоҳ! Мен Сендан бу шамолнинг хайри-яхшилигини сўрайман. Унинг ёмонлигидан паноҳ тилайман». [212] Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти. «Саҳиҳи Ибн Можа» китоби.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний ас’алука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳ». [213] 2. «Эй Аллоҳ! Мен Сендан бу шамолнинг, ундаги нарсанинг ва у билан юборилган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Унинг, ундаги нарсанинг ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман». [213] Бухорий ва Муслим ривояти.
62. Момақалдироқ бўлганда ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Субҳааналлазий юсаббиҳур-роъду би-ҳамдиҳии вал-малааикату мин хийфатиҳ». [214] «Момақалдироқ ҳамду-сано билан тасбеҳ айтадиган, малоикалар ҳам Унга қўрққанларидан тасбеҳ айтадиган Зот барча айбу нуқсонлардан покдир». [214] Абдуллоҳ ибн Зубайр момақалдироқ овозини эшитганда гапиришдан тўхтаб шундай дер эдилар: «...», «Муватто». Албоний «Саҳиҳул калимит-тоййиб» асарида: «Санади саҳиҳ, мавқуф», деган.
63. Ёмғир сўралганда ўқиладиган дуолар
Ўқилиши: «Аллооҳумма-сқинаа ғойсан муғийсан марий’ан марийъаа, наафиъан ғойро дооррин, ъаажилан ғойро аажил». [215] 1. «Эй Аллоҳ! Бизга фойдали бўлган, ўт-ўланларни ўстирадиган, зарар етказмайдиган ва кеч эмас, тезда келадиган мўл-кўл ёмғир ёғдир». [215] Абу Довуд ва Албоний «Саҳиҳи Абу Довуд»да саҳиҳ деб атаган.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, ағиснаа. Аллооҳумма, ағиснаа. Аллооҳумма, ағиснаа». [216] 2. «Эй Аллоҳ, ёмғир ёғдир! Эй Аллоҳ, ёмғир ёғдир! Эй Аллоҳ, ёмғир ёғдир!» [216] Бухорий ва Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Аллооҳуммасқи ъибаадака ва баҳааимака, ва-ншур роҳматака ва аҳйи баладакал маййит». [217] 3. «Эй Аллоҳ! Бандаларингни ва ҳайвонларингни суғор! Раҳматингни соч ва ўлик шаҳрингга ҳаёт бахш эт». [217] Абу Довуд ривояти. Албоний «Саҳиҳи Абу Довуд»да ҳасан санаган.
64. Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Аллооҳумма, соййибан наафиъаа». [218] «Эй Аллоҳ! (Буни) фойдали (хайрли) ёмғир қил». [218] Бухорий ривояти.
65. Ёмғир тингач ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Мутирнаа би-фадлиллааҳи ва роҳматиҳ». [219] «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан бизга ёмғир ёғди». [219] Бухорий ва Муслим ривояти.
66. Ёмғирнинг тўхташини – очиқ ҳавони сўрашда ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Аллооҳумма, ҳаваалайнаа ва лаа ъалайнаа. Аллооҳумма, ъалал аакаами ваз-зирооби ва бутуунил авдияти ва манаабитиш-шажар». [220] «Эй Аллоҳ! Бизнинг устимизга эмас, атрофимизга ёғдир. Эй Аллоҳ! Қир-адирларга, водийларнинг ичкарисига ва дарахтзорларга ёғдир!» [220] Бухорий ва Муслим ривояти.
67. Янги ой кўринганида ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Аллооҳу акбар, Аллооҳумма, аҳиллаҳуу ъалайнаа бил-амни вал-иймаан, вас-салаамати вал-ислаам, ват-тавфийқи ли-маа туҳиббу Роббунаа ва тардоо, Роббунаа ва Роббукаллоҳ». [221] «Аллоҳ буюкдир! Эй Аллоҳ! Бу ойни бизга омонлик, иймон, саломатлик, ислом ва Ўзинг яхши кўрадиган, рози бўладиган нарсага муяссар этиш билан чиқар. (Бу дуони янги чиққан ойга қараб айтгани учун дуони ушбу қўшимча билан тугатади) Бизнинг ҳам, сенинг ҳам Раббинг Аллоҳдир!» [221] Термизий ривояти. Доримий айни лафз билан ривоят қилган. «Саҳиҳи Термизий» ривояти.
68. Ифтор вақтида айтиладиган дуо
Ўқилиши: «Заҳабаз-зомау ва-бталлатил-ъурууқу ва сабатал-ажру иншааллоҳ».[222] 1. «Чанқоқ кетди, томирлар ҳўлланди ва иншааллоҳ ажр собит бўлди». [222] Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилган. «Саҳиҳул-жомеъ» китоби.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний ас’алука би-роҳматикал-латий васиъат кулла шай’ин ан тағфиро лий». [223] 2. «Эй Аллоҳ! Сендан барча нарсадан кенг бўлган раҳматинг билан менинг гуноҳларимни кечиришингни сўрайман». [223] Ибн Можа ривояти. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумонинг дуоларидан ривоят қилган. Ҳофиз «Тахрижул-азкор»да ҳасан деб баҳолаган. «Шарҳул-азкор» китобини қаранг.
69. Таомдан аввал айтиладиган дуо
Ўқилиши: «Бисмиллааҳи фий аввалиҳии ва аахириҳ». [224] 1. «Агар биронтангиз таом ейдиган бўлса, «Бисмиллаҳ – Аллоҳ номи билан», деб айтсин. Агар таомдан аввал буни айтиш хотирасидан кўтарилса, «Аввалида ҳам, охирида ҳам Аллоҳ номи билан (ейман)», деб айтсин».
[224] Абу Довуд ва Термизий ривояти. «Саҳиҳи Термизий» китоби.
Ўқилиши: «Аллооҳумма, баарик ланаа фийҳи ва атъимнаа хойрон минҳу». «Аллооҳумма, баарик ланаа фийҳи ва зиднаа минҳу». [225] 2. «Кимни Аллоҳ таомлантирса, у шундай деб айтсин: «Эй Аллоҳ! Бизга бу таомни баракотли эт ва ундан ҳам яхшироғи билан бизни таомлантир». Кимга Аллоҳ сут ичишни насиб этса: «Эй Аллоҳ! Уни бизга баракали эт ва зиёда қил», деб айтсин».
[225] Термизий ривояти. «Саҳиҳи Термизий» китоби.
70. Таомдан сўнг айтиладиган дуо
Ўқилиши: «Алҳамдулиллааҳил-лазий атъаманий ҳаазаа ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувваҳ». [226] 1. «Мен томонимдан ҳеч қандай ҳаракат ва қувватсиз менга бу таомни едирган ва шу билан ризқлантирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин». [226] Насоийдан ташқари «сунан» соҳиблари ривоят қилишган: Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти. «Саҳиҳи Термизий» китоби.
Ўқилиши: «Алҳамдулиллааҳи ҳамдан касийрон тоййибан мубаарокан фийҳ, ғойро [макфиййин ва лаа] муваддаъин ва лаа мустағнан ъанҳу Роббанаа». [227] 2. «Аллоҳга риёсиз-холис, муборак, кўпдан-кўп ҳамдлар бўлсин. Раббимиз ҳеч кимга муҳтож эмас. (Аксинча, Унинг Ўзи барча бандаларини таомлантиради ва кифоя этади). У тарк қилинмас ва Ундан беҳожат бўлинмас». [227] Бухорий ва Термизий ривояти.
71. Меҳмоннинг мезбонга қиладиган дуоси
Ўқилиши: «Аллооҳумма, баарик лаҳум фий маа розақтаҳум, ва-ғфир лаҳум ва-рҳамҳум». [228] «Эй Аллоҳ! Уларга берган ризқингни баракотли қил. Уларни(нг гуноҳларини) мағфират эт ва уларга раҳм қил». [228] Муслим ривояти.
72. Сув ичирган ёки ичиришни хоҳлаган кишига қилинадиган дуо
Ўқилиши: «Аллооҳумма, атъим ман атъаманий васқи ман сақооний». [229] «Эй Аллоҳ! Менга таом берганни Ўзинг таомлантир. Менга сув ичирганга Ўзинг сув ичир». [229] Муслим ривояти.
73. Бирор хонадонда ифтор қилинганда айтиладиган дуо
Ўқилиши: «Афторо ъиндакумус-соо’имуун, ва акала тоъаамакумул-аброор, ва соллат ъалайкумул-малааикаҳ». [230] «Хонадонингизда рўзадорлар ифтор қилсин. Таомларингизни яхшилар есин ва фаришталар сизларни дуо қилсин». [230] Абу Довуд, Ибн Можа ва Насоий «Амалул-явм вал-лайл»да ривоят қилган. Насоий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу дуони бирор хонадон аҳли ҳузурида ифтор қилганларида айтишларини алоҳида таъкидлаган. Албоний «Саҳиҳи Абу Довуд»да саҳиҳ деган.
74. Таом ҳозир бўлиб ундан емаган рўзадор киши нима қилади?
«Сизларнинг бирингиз бир жойга таклиф этилса, борсин. Агар рўзадор бўлса, дуо қилсин. Рўзадор бўлмаса, таомдан есин». [231] Ҳадисдаги (арабча матндаги "солаҳ") сўзидан мурод — дуодир [231] Муслим ривояти.
75. Биров рўзадорни ҳақорат қилса, у нима деб жавоб қайтаради?
Ўқилиши: «Инний соо’им, Инний соо’им». [232] «Мен рўзадорман! Мен рўзадорман!» [232] Бухорий ва Муслим ривояти.
76. Янги чиққан мевани кўрганда ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Аллооҳумма, баарик ланаа фий самаринаа, ва баарик лана фий мадийнатинаа ва баарик ланаа фий сооъинаа, ва баарик ланаа фий муддинаа». [233] «Эй Аллоҳ! Бизнинг меваларимизга барака ато эт. Шаҳримизга барака ато эт. Тош-тарозимизга барака ато эт. (Муд, соъ – сиғим ўлчов бирликлари)». [233] Муслим ривояти.
77. Акса урилганда айтиладиган дуо
– «Алҳамдулиллаҳ». – «Ярҳамукаллоҳ». – «Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу баалакум». «Агар сизларнинг бирингиз акса урса: «Аллоҳга ҳамд бўлсин», деб айтсин. Унга эса биродари ёки ҳамроҳи: «Аллоҳ сизга раҳм этсин», деб жавоб айтсин. Агар биродари: «Аллоҳ сизга раҳм этсин», деб айтса, акса урган киши: «Аллоҳ сизларни ҳидоят этсин ва қалбларингизни ўнгласин», деб жавоб қайтарсин». [234]
[234] Бухорий ривояти.
78. Агар кофир акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ», деса, нима деб жавоб айтилади?
Ўқилиши: «Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу баалакум». [235] «Аллоҳ сизларни ҳидоят этсин ва қалбларингизни ўнгласин». [235] Термизий, Аҳмад ва Абу Довуд ривояти. «Саҳиҳи Термизий» китоби.
79. Уйланган кишига айтиладиган дуо
Ўқилиши: «Баарокаллооҳу лака ва баарока ъалайка ва жамаъа байнакумаа фий хойр». [236] «Аллоҳ сизга бу никоҳни баракотли этсин. Аллоҳ устингизга баракотлар ёғдирсин ва сизларни яхшиликда жамласин». [236] «Сунан» соҳибларидан Насоийдан ташқари Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган, Насоий эса «Амалул-явм вал-лайл»асарида келтирган. «Саҳиҳи Термизий» китоби.
80. Уйланган киши ва от-улов сотиб олган киши ўқийдиган дуо
«Агар биронтангиз уйланса, ёки хизматкор (қул/чўри) сотиб олса, қуйидагича дуо қилсин: Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний ас’алука хойроҳаа ва хойро маа жабалтаҳаа ъалайҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа жабалтаҳаа ъалайҳ». [237] «Эй Аллоҳ! Мен Сендан унинг ва унга табиат қилиб (туғма тарзда) берган нарсангнинг яхшилигини сўрайман. Унинг ва унга (туғма) табиат қилиб берган нарсангнинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман». Агар туя сотиб олган бўлса, унинг ўркачи учидан ушлаб, юқоридаги дуони айтсин».
[237] Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти. «Саҳиҳи Ибн Можа» китоби.
81. Аёлига яқинлик қилиш олдидан айтиладиган дуо
Ўқилиши: «Бисмиллааҳ, Аллооҳумма, жаннибнаш-шайтоона ва жаннибиш-шайтоона маа розақтанаа». [238] «Бисмиллаҳ (Аллоҳ номи билан). Эй Аллоҳ! Биздан ва бизга ризқ қилиб берадиганинг(фарзанд)дан шайтонни йироқ қил». [238] Бухорий ва Муслим ривояти.
82. Ғазабланганда ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Аъуузу биллааҳи минаш- шайтоонир рожийм». [239] «Аллоҳдан Унинг раҳматидан қўвилган шайтондан паноҳ беришини сўрайман». [239] Бухорий ва Муслим ривояти.
83. Бирон-бир мусибатга учраган кишини кўрганда айтиладиган дуо
Ўқилиши: «Алҳамдулиллааҳил-лазий ъаафааний миммабталаака биҳии ва фаддоланий ъалаа касийрин мимман холақо тафдийлаа». [240] «Сенга етган мусибатдан мени саломат қилган ва яратганларининг кўпидан мени афзал қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин». [240] Тирмизий ривояти. «Саҳиҳи Тирмизий» китоби.
84. Мажлисда нима дейилади?
Ибн Умар рзияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мажлисда ўрниларидан қўзғалмасларидан олдин юз маротаба: Ўқилиши: «Раббиғфир лий ва туб ъалайя, иннака антат тавваабул-ғофуур». [241] «Эй Раббим, мени мағфират қил, тавбаларимни қабул эт. Албатта, Сен тавбаларни қабул этувчи ва мағфиратли Зотдирсан», дейишлари саналар (шунга гувоҳ бўлинар) эди». [241] Термизий ва Ибн Можа ривояти. «Саҳиҳи Термизий» ва «Саҳиҳи Ибн Можа» лафзи Термизийники.
85. Мажлиснинг каффорати
Ўқилиши: «Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдик, ашҳаду аллаа илаҳа иллаа анта, астағфирука ва атуубу илайк». [242] «Раббим, Сен барча айбу нуқсондан поксан. Сенинг ҳамдинг билан тасбеҳлар айтаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга ҳеч бир барҳақ маъбуд йўқ. Сенга истиғфор айтаман ва Сенга тавбалар қиламан». [242] Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти. «Саҳиҳи Термизий»га қаранг. Шунингдек, Оиша онамиз айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мажлисда ўтирсалар, Қуръон тиловат қилсалар, ёки намоз ўқисалар, албатта, мана шу калималар билан якунлар эдилар». Бу ҳадисни имом Насоий «Амалул-явм вал-лайл»да ва Аҳмад ривоят қилганлар. Доктор Форуқ Ҳамода Насоийнинг «Амалул-явм вал-лайл» асари таҳқиқида уни саҳиҳ санаган.
86. «Аллоҳ сизни мағфират этсин», деган кишига бериладиган жавоб
Ўқилиши: «Ва лак». [243] «Сизни ҳам». [243] Аҳмад ва Насоий «Амалул-явм вал-лайл»да доктор Форуқ Ҳамода таҳқиқида келган.
87. Сизга яхшилик қилган кишига айтадиган дуойингиз
Ўқилиши: «Жазаакаллоҳу хойрон». [244] «Аллоҳ сизни яхшиликлар билан мукофотласин». [244] Термизий ривоят қилган. «Саҳиҳул Жомеъ» ва «Саҳиҳи Термизий» китобини қаранг.
89. Дажжолдан сақланадиган дуо
1. «Каҳф» сурасининг аввалги ўн оятини ёд олган киши Дажжолдан ҳимояланган бўлади. [245] 2. Ҳар намозда салавотдан («Аллооҳумма баарик ъалаа Муҳаммад…) сўнг Аллоҳ таолодан Дажжол фитнасидан паноҳ беришини сўраш билан ҳам унинг фитнасидан ҳимояланилади. [246] [245] Муслим ривояти. [246] 55-ҳадис ва 56-ҳадис.
89. «Мен сизни Аллоҳ йўлида (Аллоҳ учун) яхши кўраман», деган кишига бериладиган жавоб
Ўқилиши: «Аҳаббакаллазий аҳбабтаний лаҳ». [247] «Мени кимнинг йўлида яхши кўрган бўлсангиз, ўша Зот сизни яхши кўрсин». [247] Абу Довуд ривоят қилган ва Албоний «Саҳиҳи Абу Довуд»да ҳасан санаган.
90. Сизга молини бермоқчи бўлган кишига айтадиган дуойингиз
Ўқилиши: «Баарокаллоҳу лака фий аҳлика ва маалик». [248] «Аллоҳ сизнинг аҳлингизга ҳам, молингизга ҳам барака берсин». [248] Бухорий ривояти.
91. Қарзни тўлаш пайтида қарз берган кишига айтиладиган дуо
Ўқилиши: «Баарокаллооҳу лака фий аҳлика ва маалик, иннамаа жазааус-салафил-ҳамду вал-адаа». [249] «Аллоҳ сизнинг аҳлингизга ҳам, молингизга ҳам баракот берсин. Албатта, қарзнинг мукофоти шукр ва уни вақтида адо этмоқдир». [249] Насоий «Амалул-явм вал-лайл» ва Ибн Можа ривояти. «Саҳиҳи Ибн Можа» китоби.
92. Ширк келтириб қўйишдан хавфсираганда ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Аллооҳумма, инний аъуузу бика ан ушрика бика ва ана аълам, ва астағфирука лимаа лаа аълам». [250] «Эй Аллоҳ! Сенга билиб турган ҳолимда ширк келтириб қўйишдан Ўзинг сақла. Билмасдан қилган(гуноҳ)ларим учун Сендан кечирим-мағфират сўрайман». [250] Аҳмад Муснади, Бухорийнинг «Ал-Адаб Ал-Муфрод»и. «Саҳийҳул жомеъ» ва Албонийнинг «Саҳийҳут тарғийб ват тарҳийб»и.
93. «Аллоҳ сизга баракот ато этсин», деган кишига бериладиган жавоб
Ўқилиши: «Ва фийка баарокаллооҳ». [251] «Сизга ҳам Аллоҳ баракот ато этсин». [251] Ибн Сунний ривояти. Ибн Қаййимнинг «Вобилус-соййиб» асари, Башир Муҳаммад Уюн таҳқиқи.
94. Шумланишдан қайтариш дуоси
Ўқилиши: «Аллооҳумма, лаа тойро иллаа тойрук, ва лаа хойро иллаа хойрук, ва лаа илааҳа ғойрук». [252] «Эй Аллоҳ! Сен ёмонлик аломати қилган нарсагина ёмонлик аломатидир. Сен яхшилик аломати қилган нарсагина яхшилик аломатидир ва Сендан ўзга ҳеч бир ҳақ илоҳ йўқдир!» (Яъни, фақат Сенинг айтганинг бўлади ва Сен нимани тақдир қилган бўлсанг, ўша бўлади. Сен барча нарсани билувчисан, биз эса билмаймиз). [252] Аҳмад ва Ибн Сунний ривояти. Албоний «Силсилатул-аҳодисис-саҳиҳа»да саҳиҳ санаган. Аммо фа’л Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ажаблантирар эди; шу боис бир кишидан эшитган яхши сўз У зотга мақул келиб: «Фа’лингни оғзингдан олдик», дедилар. Абу Довуд ва Аҳмад ривояти. Албоний «Силсилатул-аҳодисис-саҳиҳа»да уни саҳиҳ санаган. Абу Шайхнинг "Ахлоқун-Набий" асарида ҳам келган.
95. Улов(от, кема, машина)га минилаётганда ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Бисмиллааҳ, алҳамдулиллааҳ,
«Субҳааналлазий саххоро ланаа ҳаазаа ва маа куннаа лаҳуу муқринийн,
ва иннаа илаа Роббинаа ла-мунқолибуун».
Алҳамдулиллааҳ, алҳамдулиллааҳ, алҳамдулиллааҳ, Аллоҳу акбар, Аллооҳу акбар, Аллооҳу акбар. Субҳаанак-Аллооҳумма, инний золамту нафсий фағфир лий, фа-иннаҳуу лаа яғфируз-зунууба иллаа ант». [253] «Аллоҳ номи билан. Аллоҳга ҳамд бўлсин. «Бизларга бу(кема ёки от-улов)ни бўйсундириб қўйган Зот (яъни, Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир. Биз ўзимиз бунга (бундай уловларга эга чиқишга, минишга) қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз, биз (барчамиз) Раббимизга қайтувчидирмиз» [Зухруф: 13]. Ҳамд Аллоҳникидир. Ҳамд Аллоҳникидир. Ҳамд Аллоҳникидир. Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! Эй Аллоҳ, Сен барча айбу нуқсондан поксан! Дарҳақиқат, мен ўзимга зулм қилдим. Мени мағфират эт. Сендан ўзга гуноҳларни мағфират этувчи йўқ». [253] Абу Довуд ва Термизий ривояти. «Саҳиҳи Термизий» ва [Зухруф сураси: 13, 14-оятлар].
96. Сафар дуоси
Ўқилиши: «Аллооҳу акбар, Аллооҳу акбар, Аллооҳу акбар.
«Субҳааналлазий саххоро ланаа ҳаазаа ва маа куннаа лаҳуу муқринийн,
ва иннаа илаа Роббинаа ла-мунқолибуун».
Аллооҳумма, иннаа нас’алука фий сафаринаа ҳаазаа албирро ват-тақваа, ва минал-ъамали маа тардоо. Аллооҳумма, ҳаввин ъалайнаа сафаронаа ҳаазаа, ватви ъаннаа буъдаҳ. Аллооҳумма, антас-сооҳибу фис-сафари вал-холийфату фил-аҳл. Аллооҳумма, инний аъуузу бика мин ваъсааис-сафар, ва ка’аабатил-манзор, ва суу’ил-мунқолаби фил-маали вал-аҳл». «Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! «Бизларга бу(кема, машина ёки от-улов)ни бўйсундириб қўйган Зот (яъни, Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир. Бизлар ўзимиз бунга (бундай уловларга эга чиқишга, минишга) қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз, биз (барчамиз) Раббимизга қайтувчидирмиз» [Зухруф: 13, 14]. Эй Аллоҳ! Биз Сендан ушбу сафаримизда тоат-бодатларни, тақвони ва сен рози бўладиган амалларни сўраймиз. Эй Аллоҳ, сафардаги йўлдош ҳам, (ортимизда қолган) хонадонимизда ўринбосар-халифа ҳам Ўзингдирсан! Эй Аллоҳ, мен Сендан сафар машаққатларидан, қайғули-ёмон нарсалар(кўринишлар)дан ҳамда мол-мулк ва оилага етадиган зиён-заҳматдан паноҳ беришингни сўрайман».
Сафардан қайтганда ҳам шуни айтиб, қуйидаги жумлани қўшимча қилади: «Аайибууна тааибууна ъаабидууна ли-Роббинаа ҳаамидуун». [254] «(Биз Аллоҳга) қайтувчи, тавба қилувчи, ибодат этувчи ва Раббимизга ҳамд айтувчимиз». [254] Муслим ривояти.
97. Қишлоқ ёки шаҳарга кириш дуоси
Ўқилиши: «Аллооҳумма, Роббас-самааваатис-сабъи ва маа азлална, ва Роббал-ародийнас-сабъи ва маа ақлална, ва Роббаш-шайаатийни ва маа адлална, ва Роббар-рийааҳи ва маа заройна, ас’алука хойро ҳаазиҳил-қоряти ва хойро аҳлиҳаа ва хойро маа фийҳаа, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри аҳлиҳаа ва шарри маа фийҳаа». [255] «Етти қават осмон ва улар соя солган нарсаларнинг Рабби, етти қават ер ва устидаги нарсаларнинг Рабби, шайтонлар ҳамда улар йўлдан оздирганларнинг Рабби, шамоллар ва улар ташиган-учирган нарсаларнинг Рабби бўлган эй Аллоҳ! Мен Сендан ушбу шаҳарнинг, унинг аҳлининг ва ундаги нарсаларнинг яхшилигини сўрайман. Бу шаҳарнинг, унинг аҳлининг ҳамда ундаги нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман». [255] Ҳоким саҳиҳ санаган ва Заҳабий унга мувофиқ келган. Ибн Сунний ҳам ривоят қилган. Ҳофиз «Тахрижул азкор»да ҳасан санаган. Аллома Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ: «Насоий ҳасан санад билан ривоят қилган», деган. «Туҳфатул ахёр» китобига қаранг.
98. Бозорга киришда ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, юҳйий ва юмийту ва ҳува ҳайюн лаа ямууту биядиҳил хойр, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр». [256] «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериги йўқ Зот. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. У тирилтиради ва ўлдиради. У тирикдир, ўлмайди. (Бутун) яхшилик Унинг қўлидадир ва У барча нарсага қодир Зотдир». [256] Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривояти. Албоний «Саҳиҳи Ибн Можа»да ва «Саҳиҳи Термизий»да ҳасан деган.
99. Улови қоқилса-тойилиб кетса, ўқиладиган дуо
Ўқилиши: «Бисмиллаҳ». [257] «Бисмиллоҳ (Аллоҳ номи билан)». [257] Абу Довуд ривояти ва Албоний «Саҳиҳи Абу Довуд»да саҳиҳ деб атаган.
100. Мусофир – сафарга кетаётган кишининг муқим кишига айтадиган дуоси
Ўқилиши: «Аставдиъукумуллооҳа аллазий лаа тадийъу вадааиъуҳ». [258] «Сизларни омонати (ҳеч вақт) зое бўлмайдиган Аллоҳга топширдим». [258] Аҳмад ва Ибн Можа ривояти. «Саҳиҳи Ибн Можа» китобига қаранг.
101. Муқим кишининг мусофир – сафарга кетаётган кишига айтадиган дуоси
Ўқилиши: «Аставдиъуллооҳа дийнака ва амаанатака ва ховаатийма ъамалик». [259] 1. «Динингизни, омонатингизни ва амалингизнинг хотималарини (охирини) Аллоҳга топширдим». [259] Аҳмад ва Термизий ривояти. Албоний «Саҳиҳи Термизий»да саҳиҳ деган.
Ўқилиши: «Заввадакаллооҳут-тақваа ва ғофаро занбака ва яссаро лакал хойро ҳайсу маа кунт». [260] 2. «Аллоҳ сизга тақвони йўл озуқаси қилсин, гуноҳингизни кечирсин ва қаерда бўлсангиз ҳам сизга яхшиликни осон қилсин». [260] Тирмизий ривояти. «Саҳиҳи Термизий» китоби.
102. Сафарда такбир ва тасбеҳ айтиш
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз (тепаликка) кўтарилганимизда такбир («Аллоҳу акбар»), ундан тушаётганимизда эса тасбеҳ («Субҳаналлоҳ») айтардик». [261]
[261] Бухорий ривояти.
103. Сафардаги киши тонг отганда ўқийдиган дуо
Ўқилиши: «Саммаъа саамиъун би-ҳамдиллааҳи ва ҳусни балаа’иҳии ъалайнаа, Роббанаа сооҳибнаа ва афдил ъалайнаа, ъааизан биллааҳи минан-наар». [262] «Сўзимизни эшитувчи ўзгаларга ҳам етказди. (Яъни, Аллоҳнинг неъматлари ва яхшиликлари учун Унга айтган ҳамдларимизга гувоҳ бўлувчи шоҳид бўлди.) Эй Раббимиз! Бизни Ўзинг асра, ҳифзу ҳимоянгга ол ва бизга (мўл-кўл неъматларинг билан) фазлу-марҳамат қил. Аллоҳдан дўзахдан паноҳ беришини сўраймиз». [262] Муслим ривояти. «Саммаъа саамиъун»нинг яъни, бир гувоҳ Аллоҳ таолога Унинг неъматлари ва гўзал синовлари учун айтган ҳамдимизга гувоҳлик берсин. Унинг яна бир эшитувчи бу сўзимни бошқаларга етказсин ва саҳардаги зикр ҳамда дуога ундаш учун ўзи ҳам шундай десин. Нававийнинг «Саҳиҳи Муслим»га шарҳи.
104. Сафарда ёки бошқа ҳолатда бир манзилга қўнган кишининг дуоси
Ўқилиши: «Аъуузу би-калимаатиллааҳит-тааммаати мин шарри маа холақ». [263] «Яратган нарсаларининг ёмонлигидан Аллоҳнинг мукаммал сўзлари билан паноҳ сўрайман». [263] Муслим ривояти.
105. Сафардан қайтишда айтиладиган зикр
Ҳар бир тепаликка чиққанда уч марта такбир айтиб, сўнг бундай дейди: Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр, аайибууна тааибууна ъаабидууна ли-Роббинаа ҳаамидуун, содақоллооҳу ваъдаҳуу ва насоро ъабдаҳуу ва ҳазамал-аҳзааба ваҳдаҳ». [264] «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқ. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодир. Биз (Аллоҳга) қайтувчи, тавба этувчи, ибодат қилувчи ва Раббимизга ҳамд айтувчимиз. Аллоҳ ваъдасини рост этди, бандасини ғолиб қилди ва (Ислом динига қарши) гуруҳларни ёлғиз Ўзи мағлуб қилди». [264] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирон ғазот ёки ҳаждан қайтганларида шундай деб айтардилар. Бухорий ва Муслим ривояти.
106. Яхши ёки ёмон бир иш бўлган вақтда айтиладиган дуо
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига хуш ёқадиган бир иш бўлса, шундай дердилар: Ўқилиши: «Алҳамдулиллааҳил-лазий би-ниъматиҳии татиммус-соолиҳаат». «Унинг неъмати билан яхши нарса(амал)лар камолига етадиган Аллоҳга ҳамд бўлсин».
Нохуш, ёқмайдиган иш бўлса, шундай дейди: Ўқилиши: «Алҳамдулиллааҳи ъалаа кулли ҳаал». [265] «Барча ҳолатларда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин». [265] Ибн Сунний «Амалул-явм вал-лайл» асарида ривоят қилган. Ҳоким ҳам ривоят қилиб, саҳиҳ деган. Албоний эса «Саҳиҳул Жомиъ»да саҳиҳ деган.
108. Расулуллоҳга салавот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам деб) айтишнинг фазли
1. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Ким менга (бир марта) салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади». (Аллоҳнинг салавоти бандасини «Малаул-аъло» – фаришталардан иборат ҳурматли жамоа ичида зикр қилиши-эслашидир). [266] [266] Муслим ривояти.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Менинг қабримни қайта-қайта зиёрат этиладиган жой (ёки ҳайитгоҳ) қилиб олманг. Менга салавот айтинг. Чунки сизларнинг салавотингиз қаерда бўлсангиз ҳам менга етади». [267] [267] Абу Довуд ва Аҳмад ривояти. Албоний «Саҳиҳи Абу Довуд»да саҳиҳ деган.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Ҳузурида мен зикр қилинганимда менга салавот айтмаган киши бахилдир». [268] [268] Термизий ва бошқалар ривояти. «Саҳиҳул Жомеъ» ва «Саҳиҳи Термизий» китоби.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Дарҳақиқат, Аллоҳнинг ер юзини кезиб юриб, умматимдан менга салом етказувчи фаришталари бор». [269] [269] Насоий ва Ҳоким ривояти. Албоний «Саҳиҳи Насоий»да саҳиҳ деб атаган.
5. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Менга бирон киши салом айтадиган бўлса, унинг саломига алик олишим учун Аллоҳ менга руҳим(жоним)ни қайтариб туради». [270] [270] Абу Довуд ривояти. Албоний «Саҳиҳи Абу Довуд»да ҳасан деган.
108. Саломни кенг ёйиш
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мўмин бўлмагунингизча Жаннатга кирмайсизлар, бир-бирингизни яхши кўрмагунингизча мўмин бўлмайсизлар. Сизларни агар уни қилсангизлар, бир-бирингизни яхши кўрадиган бир амалга йўллаб қўймайми? Орангизда саломни ёйинглар». [271] [271] Муслим ва Аҳмад ривояти.
2. «Уч нарса борки, ким уларни жамласа, батаҳқиқ, иймонни жамлабди: ўзингизга инсоф қилишингиз (Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, қайтарганларидан тийилишингиз), олам(мусулмонлари)га салом бериш ва муҳтожликда ҳам инфоқ-эҳсон қилиш». [272] [272] Бухорий Аммор разияллоҳу анҳудан мавқуф, муаллақ ҳолда ривоят қилган.
3. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Исломнинг қайси амали яхшироқ?» деб сўради. Расулуллоҳ: «Таом беришинг, таниган ва танимаган мусулмонга салом беришинг», дедилар. [273] [273] Бухорий ва Муслим ривояти.
109. Кофирнинг саломига нима деб жавоб қайтарилади?
«Агар сизларга аҳли китоблар салом берадиган бўлса, «Ва алайкум (яъни, сизларга ҳам)», деб жавоб қайтарингиз». [274] [274] Бухорий ва Муслим ривояти.
110. Хўроз қичқирганда, эшак ҳанграганда нима дейилади?
«Агар хўроз қичқириғини эшитсангиз, Аллоҳдан Унинг фазлу-марҳаматини сўранглар. Чунки у фариштани кўрган бўлади. Агар эшак ҳанграганини эшитсангиз, Аллоҳдан шайтондан паноҳ беришини сўранглар. Чунки у шайтонни кўрган бўлади». [275]
[275] Бухорий ва Муслим ривояти.
111. Кечаси итлар ҳурганида ўқиладиган дуо
«Кечаси итлар ҳуриганини ва эшаклар ҳанграшини эшитган вақтингизда Аллоҳдан улардан паноҳ беришини сўранг. Улар сизлар кўрмайдиган нарсаларни кўради». [276] [276] Абу Довуд ва Аҳмад ривояти. Албоний «Саҳиҳи Абу Довуд»да саҳиҳ деган.
112. Уришган-дашном берган кишингизга қиладиган дуоингиз
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Ўқилиши: «Аллооҳумма, фа-айюмаа му’минин сабабтуҳуу, фажъал заалика лаҳуу қурбатан илайка явмал-қияамаҳ». [277] «Эй Аллоҳ! қайси бир мўминни сўккан бўлсам, буни ўша мўмин учун қиёмат кунида Ўзингга яқинлик-қурбат қил». [277] Бухорий ва Муслим ривояти. Муслимнинг лафзида: «Уни унга покланиш ва раҳмат қилгин», дейилган.
113. Мусулмон киши бир биродарини мақтаганда нима дейди?
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар бирортангиз ўз биродарини мақташи керак бўлиб қолса (яъни мақташга мажбур бўлса), шундай десин: «Мен фалончини шундай (яхши инсон) деб ўйлайман, унинг ҳисоб-китобини қилгувчи Аллоҳдир. Мен Аллоҳнинг олдида ҳеч кимни оқлаб (кафолат) бера олмайман. Агар у ҳақида ҳақиқатан ҳам шундай деб билса, уни ундай ва бундай деб ҳисоблайман», десин». [278] [278] Муслим ривояти.
114. Мусулмон киши мақталганида нима деб айтади?
Ўқилиши: «Аллооҳумма, лаа туаахизний би-маа яқуулуун, вағфир лий маа лаа яъламуун, [важъалний хойрон миммаа язуннуун]». [279] «Эй Аллоҳ! Улар айтаётган нарса билан мени жавобгар қилма. Улар билмайдиган мендаги нарсаларни мағфират эт. [Ва мени улар ўйлаганидан яхшироқ қил]». [279] Бухорий «Ал-Адаб Ал-Муфрод»да ривоят қилган. Албоний «Саҳиҳ Ал-Адаб Ал-Муфрод»да санадини саҳиҳ деган, қавс ичидаги жумла эса Байҳақийнинг «Шуъабул иймон» китобида бошқа йўл билан келтирган зиёдасидир.
115. Ҳаж ёки умрада эҳромдаги киши қандай талбия айтади?
Ўқилиши: «Лаббайк-Аллооҳумма лаббайк, лаббайка лаа шарийка лака лаббайк, иннал ҳамда ван-ниъмата лака вал-мулк, лаа шарийка лак». [280] «Эй Аллоҳ, чақириғингга қайта-қайта ижобат қилмоқдаман ва Сенинг итоатингдаман! Сенинг шеригинг йўқ. Мен Сенинг итоатингдаман, чақириғингга ижобатдаман. Ҳамд ҳам, неъмат ҳам, мулк ҳам Сеникидир. Сенинг шеригинг йўқ». [280] Бухорий ва Муслим ривояти.
116. Ҳажарул-асвад жойлашган бурчак (рукн) олдидан ўтаётганда такбир айтилиши
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам туяга миниб Каъбани тавоф қилдилар (айландилар). Ҳар сафар рукн (Ҳажарул-асвад) рўпарасига келган вақтларида ўзларида бор бўлган бирон нарса билан унга ишора қилиб такбир («Аллоҳу акбар» деб) айтдилар. [281] [281] Бухорий ривояти. «Бирон нарса», деганда ҳассалари назарда тутилган. «Фатҳул Борий» китобига қаранг.
117. Рукнул-ямоний билан Ҳажарул-асвад ўртасида қилинадиган дуо
«Эй Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қил, охиратда ҳам яхшилик ато эт ва бизни дўзах азобидан асра». [282] [282] Абу Довуд ва Аҳмад ривояти. Бағавий «Шарҳ ас-Сунна»да ривоят қилган. Албоний «Саҳиҳи Абу Довуд»да ҳасан деган. Бақара сураси, 201-оят.
118. Сафо ва Марва тепасида турганда ўқиладиган дуо
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Сафо (тоғига) яқинлашганларида қуйидаги оятни ўқидилар: «Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг оят-аломатларидандир...», деб, кейин: «Аллоҳнинг бошлаганидан бошлайман», дедилар
ва Сафодан бошладилар. Каъбани кўрадиган бўлгунларича тоққа кўтарилдилар. Қиблага юзландилар. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқлигини айтиб, тавҳид калимасини айтдилар. «Аллоҳу акбар», деб такбир айтдилар. «Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодир. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У ваъдасининг устидан чиқди, бандасини ғолиб этди, гуруҳларни ёлғиз Ўзи мағлуб қилди», дедилар, сўнг дуо қилдилар. Шуни уч марта айтдилар, такрорладилар.
Ҳадисда: «Марва тепасида ҳам худди шундай қилдилар. (Яъни, уч марта такбир, тавҳид калималарини айтиб, дуо қилдилар)», дейилади. [283] [283] Муслим ривояти. (Бақара сураси, 158-оят).
119. Арафа куни дуоси
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дуоларнинг энг яхшиси арафа кунидаги дуо. Мен ва мендан олдин ўтган набийлар (бу кунда) айтган энг яхши сўз: Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, лаҳул-мулку, ва лаҳул-ҳамду, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр». [284] «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериги йўқ. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир». [284] Термизий ривояти. Албоний «Саҳиҳи Термизий»да ва «Силсила ал-Аҳодис ас-Саҳиҳа»да ҳасан деган.
120. Машъарул-ҳаром – Муздалифада айтиладиган зикр
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Зулҳижжанинг 10-куни бомдодни ўқиб бўлишлари билан) туялари Қасвога миниб Машъарул-ҳаром – Муздалифага келдилар, қиблага юзландилар. Кейин Аллоҳга дуо қилдилар. Аллоҳни улуғлаб, такбир айтдилар, таҳлил («Ла илааҳа иллаллооҳ» деб) айтдилар ва тавҳид калималарини («Ла илаҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу... қодир», деб) айтдилар. Кун жуда ёришиб кетгунича туриб, сўнг қуёш чиқмасидан олдин (Жамаротга қараб) йўлга тушдилар. [285] [285] Муслим ривояти.
121. Жамаротга тош отишда ҳар бир тош билан бирга такбир айтиш
Учала жамра(тош отадиган жой)да ҳам ҳар бир тошни отиш билан бирга такбир айтади. Биринчи ва иккинчи жамра(тош отадиган ер)ларда тош отиб бўлгач, олдинроққа ўтади, сўнгра қўлини кўтариб, қиблага юзланган ҳолда туриб дуо қилади. Охирги тош отиладиган ер(Жамратул-ақаба)да эса тошларни отади, ҳар бирини отаётганида такбир («Аллоҳу акбар» деб) айтади ва унинг олдида (дуо учун) тўхтамасдан кетади. [286] [286] Бухорий ва Муслим ривояти.
122. Таажжуб ва хушхабар пайтида айтиладиган дуо
Ўқилиши: «Субҳааналлооҳ!» [287] 1. «Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир!» [287] Бухорий ва Муслим ривояти.
Ўиллиши: «Аллоҳу акбар!» [288] 2. «Аллоҳ буюкдир!» [288] Бухорий, Термизий ва Насоий «Сунани Кубро»да ривоят қилган. «Саҳиҳи Термизий» ва «Муснади Аҳмад» китоби.
123. Қувончли хабар келганда нима қилинади?
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларини қувонтирадиган ёки қувончли бирон иш бўладиган бўлса, улуғ ва буюк Аллоҳга шукроналар этиб, саждага бош қўярдилар. [289] [289] Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти. «Саҳиҳи Ибн Можа» ва «Ирвоул ғалил» китобига қаранг.
124. Танасида бирон оғриқ сезган киши нима қилади?
Қўлингизни оғриётган аъзонгиз устига қўйиб, уч марта «Бисмиллаҳ (Аллоҳ номи билан)» денг ва етти марта: «Аъуузу биллааҳи ва қудротиҳии мин шарри маа ажиду ва уҳаазир». [290] «Аллоҳ билан, Унинг қудрати билан ўзим сезаётган ва хавфсираётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман», деб айтинг.
[290] Муслим ривояти.
125. Бир нарсага кўзи тегишидан қўрққан киши нима деб дуо қилади?
«Агар биронтангиз биродарида, ўзида ёки ўз молида ажаблантирадиган нарсани кўриб қолса, [унга барака тилаб дуо қилсин]. Албатта, кўз ҳақ (бор нарса)». [291] [291] Аҳмад, Ибн Можа ва Молик ривояти. Албоний «Саҳиҳул Жомеъ»да саҳиҳ деган. Шуайб Арнаутнинг «Зодул-маъод» таҳқиқига қаранг.
126. Қўрқув ҳолатида нима дейди?
Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаллооҳ». [292] «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ». [292] Бухорий ва Муслим ривояти.
127. Жонлиқ сўйилаётганда, қурбонлик қилинаётганда нима дейилади?
Ўқилиши: «Бисмиллааҳи валлoоҳу акбар. [Аллооҳумма, минка ва лак.] Аллооҳумма, тақоббал минний». [293] «Аллоҳ номи билан. Аллоҳ буюкдир. [Эй Аллоҳ! Бу (жонлиқ) Сендандир (Сен томондан берилган) ва Сенгадир (яъни, Сенга, Сенинг номинг билан қурбонлик этилади).] Эй Аллоҳ! Мендан (буни) қабул эт!» [293] Муслим ва Байҳақий ривояти. Қавс ичидаги қисм Байҳақий ва бошқаларнинг ривояти. Сўнгги жумла Муслим ривоятидан маъноси билан келтирилди.
128. Ёвуз шайтонлар макрини қайтариш учун нима дейилади?
Ўқилиши: «Аъуузу би-калимаатиллааҳит-тааммаати, аллатий лаа южаавизуҳунна баррун ва лаа фаажирун мин шарри маа холақо, ва бароа ва зароа, ва мин шарри маа янзилу минас-самаа’и, ва мин шарри маа яъружу фийҳаа, ва мин шарри маа зароа фил-арди, ва мин шарри маа яхружу минҳаа, ва мин шарри фитанил-лайли ван-наҳаар, ва мин шарри кулли тоориқин иллаа тоориқон ятруқу би-хойрин йаа Роҳмаан». [294] «Яхши одам ҳам, ёмон одам ҳам ҳатлаб (четлаб) ўтиб кета олмайдиган Аллоҳнинг мукаммал калималари билан У яратган, таратган ва вужудга келтирган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Осмондан тушадиган нарсаларнинг ёмонлигидан ва унга кўтарилувчи нарсаларнинг ёмонлигидан, ерда тарқатган-ўстирган нарсаларининг ёмонлигидан ва ундан чиқадиган нарсаларнинг ёмонлигидан, кеча-кундуз фитналарининг ёмонлигидан ва ҳар бир тунда келувчининг ёмонлигидан (паноҳ сўрайман). Бундан фақат яхшилик билан келувчи мустасно, эй Раҳмон!» [294] Аҳмад саҳиҳ санад билан ривоят қилган. Ибн Сунний ва Шуайб Арноут «Таҳовия» тахрижида санадини саҳиҳ деган. «Мажмауз завоид» китоби.
129. Истиғфор ва тавба
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан кўп истиғфор айтиб, тавба қиламан». [295] [295] Бухорий ривояти.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Эй инсонлар! Аллоҳга тавба қилинг! Дарҳақиқат, мен бир кунда юз маротаба Унга тавба қиламан». [296] [296] Муслим ривояти.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: Ўқилиши: «Астағфируллооҳал-ъазийм аллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл қоййууму, ва атуубу илайҳ». 3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки «Яккаю ёлғиз, барҳаёт ва абадий турувчи улуғ Аллоҳдан мағфират этишини сўрайман, Унга тавба қиламан», деб айтса, агар жанг пайтида ортига қочган бўлса ҳам Аллоҳ уни(нг гуноҳларини) мағфират қилади». [297]
[297] Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким саҳиҳ деган ва Заҳабий унга қўшилган. Албоний ҳам саҳиҳ деган: «Саҳиҳи Термизий» ва Арнаут таҳқиқидаги «Жомеъ ал-усул ли аҳодис ар-Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам».
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: : «Рабб таолонинг бандасига энг яқин вақти кечанинг охирги қисмида бўлади. Ўша соатда Аллоҳни зикр қилувчилардан бўлишга қурбинг етса, шундай бўл!» [298] [298] Термизий, Насоий ва Ҳоким ривояти. «Саҳиҳи Термизий» ва «Жомеъ ал-усул» китоби.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Банданинг Раббига энг яқин вақти унинг (намозда) саждага бош қўйган вақтидир. (Шу ҳолда) дуони кўп қилинг». [299] [299] Муслим ривояти.
5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Қалбимни (хато-унутиш) қоплаб олади ва мен Аллоҳдан бир кунда юз маротаба мағфират сўрайман». [300] [300] Муслим ривояти. Ибн Асир айтади: «Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зикрни, Аллоҳга қурбат-яқинлик ҳосил қилишни ва ўзини текшириб-кузатиб туришни доимо кўпайтириб борар эдилар. Агар баъзида бу ишни хаёлларидан чиқарсалар, унутсалар, буни ўзлари учун гуноҳ деб билар ва истиғфор айтишга шошилар эдилар». «Жомеъул усул» китоби.
130. Тасбеҳ, ҳамд, таҳлил ва такбир айтишнинг фазилати
Наби соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Ўқилиши: «Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳ». 1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:«Ким бир кунда юз маротаба «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи (Аллоҳнинг ҳамди билан Унга тасбеҳ айтаман)», деса, хатолари денгиз кўпигичалик бўлса ҳам ўчирилади». [301]
[301] Бухорий ва Муслим ривояти. «Эрталаб ва кечқурун уни юз марта айтишнинг фазилати» боби га қаранг.
. Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, лаҳул-мулку, ва лаҳул-ҳамду, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр». [302] 2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким ўн маротаба «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериги йўқ. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир», деб айтса, Исмоил болаларидан тўрт кишини озод этгандек бўлади».
[302] Бухорий ва Муслим ривояти.
Наби соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Ўқилиши: «Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии субҳааналлооҳил ъазийм». [303] 3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тилга енгил, тарозида оғир, Раҳмонга суюмли иккита калима бор: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» («Аллоҳга Унинг ҳамди билан бирга тасбеҳ айтаман»), «Субҳаналлоҳил-азийм» («Улуғ Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир»). [303] Бухорий ва Муслим ривояти.
. Ўқилиши: «Субҳааналлооҳ, вал-ҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллооҳ, валлооҳу акбар». 304] 4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Бутун ҳамду сано Аллоҳникидир. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкдир», деб айтишим мен учун қуёш нури унинг устига тушадиган барча нарсадан суюклироқдир».
[304] Муслим ривояти.
5. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳар куни мингта яхшилик қилишдан биронтангиз ожизми?» У кишининг ҳамсуҳбатларидан бири сўради: «Биронтамиз қандай қилиб мингта яхшилик қилиши мумкин?» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Юз марта («Субҳаналлоҳ» деб) тасбеҳ айтади, шунда унга мингта яхшилик ёзилади ёки мингта хатоси ўчирилади». [305] [305] Муслим ривояти.
Ўқилиши: «Субҳааналлооҳил-ъазийми ва биҳамдиҳ». [306] 6. «Ким: «Улуғ Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир ва Унинг ҳамди билан тасбеҳ айтаман», деса, унинг учун Жаннатда бир хурмо (кўчати) экилади».
[306] Термизий ва Ҳоким ривояти. Ҳоким уни саҳиҳ деган, Заҳабий ҳам бу фикрга қўшилган. «Саҳиҳул Жомеъ» ва «Саҳиҳи Термизий» китоби.
7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: Ўқилиши: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ». 7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эй Абдуллоҳ ибн Қайс, сени Жаннат хазиналаридан бирига йўллаб қўяйми?» «Ҳа, эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам», дедим мен. «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» – «Ҳаракат ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳнинг мадади биландир», деб айтгин». [307] [307] Бухорий ва Муслим ривояти.
Наби соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Ўқилиши: «Субҳааналлооҳ, вал-ҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллооҳ, валлооҳу акбар». 8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳга энг суюмли бўлган сўзлар тўртта: «Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир. Ҳамд Аллоҳникидир. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкдир» (деб айтиш). Буларнинг қайси бири билан бошласангиз ҳам зарари йўқ». [308]
[308] Муслим ривояти.
9. Бир саҳройи араб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Менга бир сўз ўргатинг, уни айтиб юрай», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, Аллооҳу акбару кабийроо, вал-ҳамдулиллааҳи касийроо, субҳааналлооҳи Роббил-ъааламийн, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил-ъазийзил-ҳакийм. Аллооҳуммағфир лий, варҳамний, ваҳдиний, варзуқний». «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқ. Аллоҳ жуда улуғ. Унга кўпдан-кўп ҳамдлар бўлсин. Оламлар Рабби Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Ҳаракат ҳам, қувват ҳам Азизу-Ҳаким бўлган Аллоҳ мадади биландир», деб айт».
Саҳройи араб сўради: «Бу сўзлар Раббим учун, энди ўзим учун-чи?» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Алллоҳуммағфирлий, варҳамний, ваҳдиний, варзуқний». [309] «Эй Аллоҳ, мени мағфират қил, менга раҳм эт, мени ҳидоятга йўлла ва ризқлантир», деб айт». [309] Муслим ва Абу Довуд ривояти. Абу Довудда қуйидагича қўшимча ҳам бор: «Ўша киши кетгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Икки қўлини ҳам яхшиликка тўлдириб кетди».
10. Бирон киши Исломни қабул қилса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга намозни ўргатар, сўнгра эса қуйидаги сўзлар билан дуо қилишини буюрар эдилар: Ўқилиши: «Аллооҳуммағфир лий, варҳамний, ваҳдиний, ва ъаафиний, варзуқний». [310] «Эй Аллоҳ, мени мағфират қил, менга раҳм эт, мени ҳидоятга йўлла, менга офият-саломатлик ҳамда ризқ бер». [310] Муслим ривояти. Бошқа бир ривоятда: «Булар сенга дунёю охиратингни жамлайди», дейилган.
Ўқилиши: «Алҳамдулиллааҳ. Лаа илааҳа иллаллооҳ». [311] 11. «Дуоларнинг энг афзали: «Аллоҳга ҳамд бўлсин», зикрларнинг энг афзали: «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ», дейишдир».
[311] Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривояти. Ҳоким уни саҳиҳ деган, Заҳабий ҳам унинг фикрини тасдиқлаган. «Саҳиҳул Жомеъ» китоби.
Ўқилиши: «Субҳааналлооҳ, вал-ҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллооҳ, валлооҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ». [312] 12. «Боқий қолувчи солиҳ зикрлар ушбулардир: «Субҳаналлоҳ» – «Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир». «Алҳамдулиллаҳ» – «Ҳамд Аллоҳникидир». «Ла илаҳа иллаллоҳ» – «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ». «Аллоҳу акбар – «Аллоҳ буюкдир». «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллааҳ» – «Ҳаракат, бир ҳолатдан иккинчисига ўтиш ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳнинг мадади биландир». [312] Аҳмад ривояти. «Мажмауз завоид» китоби. Ибн Ҳажар «Булуғул маром»да уни Абу Саид ривоятидан Насоийга [«Кубро»да] нисбат берган ва Ибн Ҳиббон ҳамда Ҳоким уни саҳиҳ деб атаганини айтган.
131. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай тасбеҳ айтар эдилар?
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тасбеҳ-зикрларни ўнг қўлларида санаганларини кўрганман». [313] [313] Абу Довуд ўз лафзи билан ва Термизий ҳам ривоят қилган. «Саҳиҳул Жомеъ» китоби. Албоний «Саҳиҳи Сунан Аби Довуд»да саҳиҳ деган.
132. Хайр-яхшилик ва умумий одоблардан
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Қорунғу тушаётганда – ёки кеч кирганда – ёш болаларингизни (кўчадан) тутиб туринг. Бу пайтда шайтонлар (жинлар) изғиб юрган бўлади. Қоронғи тушгандан сўнг бироз ўтгач, болаларингизни эркин қўйинг. Аллоҳнинг номини зикр этиб эшикларингизни беркитинг, чунки шайтон беркитилган эшикни очмайди. Аллоҳнинг номини зикр этиб, мешларингизнинг оғзини боғлаб қўйинг. Аллоҳнинг номини зикр этиб, идишларингиз устини ҳеч бўлмаса устига бирон нарса (чўп) ташлаб қўйиб бўлса ҳам ёпинг. Шамчироқларингизни (ётиш олдидан) ўчириб қўйинглар». [314] [314] Бухорий ва Муслим ривояти.
Пайғамбаримиз Муҳаммадга, У зотнинг оилалари ва барча асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоту саломи бўлсин.
Related books
All books
الأذكار التي تقال صباحًا ومساءً57 tilالأذكارالأذكار التي تقال صباحًا ومساءً
الأذكار التي تقال صباحًا ومساءً كتبها بخط يده فضيلة الشيخ العلامة محمد بن صالح العثيمين من صحيح الأذكار الثابتة عن النبي -صلى الله عليه وسلم-
Ҳар бир мусулмон билиши зарур бўлган илмлар78 tilҲар бир мусулмон билиши зарур бўлган илмлар
"Ҳар бир мусулмон билиши зарур бўлган илмлар" китоби – манзилати олий, илм ва ойдинлик билан ёзилган китоблардан биридир. Китоб ақийда асослари ва гўзал одобларини чиройли услубда ўзида жамлаган. Китобхоннинг қалбига ором беради, онгини тартиблайди ва амалга чорлайди. Қўлингиздаги китоб илм-маърифат ва тоат-ибодат бобида "Нажот калити" ҳамда "Йўлбошчи" деб номланишга лойиқдир.
أنا مسلم
Мусулмон учун фойдали рисола.60 tilМусулмон учун фойдали рисола.
Бу китоб қисқача лекин кифоя қиладиган даражада Ислом динининг асосларини ўз ичига олган. Китоб ўқувчига тўғри ибодат асосларини ҳамда Аллоҳ ва Унинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, Охират куни ва тақдирга иймон келтириш маъноларини баёнлаб берган.