صفة العمرة لابن باز
Умранинг сифати
Умранинг сифати
Муаллиф
Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Аммо баъд:
Ушбу рисола умра ибодати ҳақида қисқа кўрсатмалардан иборат бўлиб, ҳурматли китобхонга бунинг баёни:
Биринчи: Умра қилмоқчи бўлган одам мийқотга етиб келганидан сўнг ғусл қилиб, тозаланиши мустаҳабдир. Хотин қизлар ҳам, гарчи ҳайз ва нифос қони кўраётган бўлсалар-да, ғусл қилиб, тозаланадилар. Бироқ, қон тўхтаб, ғусл қилиб покланмагунларича, Каъбани тавоф қилмайдилар.
Эркак киши эҳром кийимларига теккизмаган ҳолда, баданига хушбўй нарсалар суриши мумкин. Агар мийқотда ғусл олишга имкони бўлмаса, зарари йўқ. Шу билан бирга Маккага етиб келгач, имкони бўлса, тавоф қилишдан аввал ғусл қилиши мустаҳабдир.
Иккинчи: Эркак киши тикилган барча кийимларини ечиб, изор (бел ости лунгиси) ва ридо (бел усти лунгиси) боғлайди. (Эркаклар оқ рангдаги изор ва ридо боғлашлари мустаҳаб)
Хотин-қизлар эса, зийнат ва шуҳрати бўлмаган оддий кийимларни кийиши – эҳром боғлашидир. (Лекин ниқоб ва қўлқопларини ечиб қўл ва юзларини бошқа матолар билан маҳрам эмас эркаклардан тўсадилар)
Учинчи: Сўнгра қалби билан ибодатга киришишни ният қилади ва тили билан: «лаббайка Аллоҳумма умратан» (Аллоҳим сенинг барча ҳукмларингга тайёрман ва умрага ният қилдим) ёки «Аллоҳумма лаббайка умратан» (Аллоҳим, сенинг барча ҳукмларингга тайёрман ва умрага ният қилдим), дейди. Агар эҳромдаги одам касаллиги, душманнинг хатари ва шу кабилар сабабли ибодатини адо эта олмай қолишдан қўрқса, эҳромга кириш пайтида: «Агар мени бирон тўсиқ тўсса, ўша ер менинг эҳромдан чиқиш еримдир», деб шарт қилади. Бунинг далили Зубоъа бинт Зубайр ривоят қилган ҳадис. [1] Сунан Кубро Байҳақий (10117).
Эҳром боғлагандан сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган талбияни айтади: «Лаббайкал-лоҳумма лаббайк! Лаббайка ла шарика лака лаббайк! Иннал-ҳамда ван-неъмата лака вал-мулк, ла шарика лак». У Масжидул-Ҳаромга «Каъбага» етгунча талбия ва Аллоҳнинг зикрини кўпайтиради ва Аллоҳга кўп-кўп дуо қилади. «Лаббайкал-лоҳумма лаббайк! Лаббайка ла шарика лака лаббайк! Иннал-ҳамда ван-неъмата лака вал-мулк, ла шарика лак». У Масжидул-Ҳаромга «Каъбага» етгунча талбия ва Аллоҳнинг зикрини кўпайтиради ҳамда Аллоҳга кўп-кўп дуо қилади.
(Ҳудди саҳобалар қилгандай эркаклар овозларини баланд кўтарадилар аёллар эса паст овозда айтадилар)
Тўртинчи: Каъбага етиб келгач талбия айтишни тўхтатади ва Қора тош-Ҳажарул-асвадни қасд қилади-да, унинг қаршисига юриб, уни ўнг қўли билан силайди ёки имкони бўлса, ўпади. Одамларга озор бермайди. Силаш пайтида: «Бисмиллаҳи валлоҳу акбар» (Аллоҳнинг исми билан ва Аллоҳ буюкдир) ёки «Аллоҳу акбар» (Аллоҳ буюкдир), дейди. Агар ўпиш имкони бўлмаса, қўли ёки ҳассаси ва шунга ўхшаш бирор нарса билан силайди ва силаган нарсасини ўпади. Агар силаш имкони ҳам бўлмаса, қўли билан ишора қилади ва: «Аллоҳу акбар» (Аллоҳ буюкдир)- дейди. Ишора қилган нарсасини ўпмайди.
Тавоф тўғри-саҳиҳ бўлиши учун тавоф қилаётган одамнинг ғусли ва таҳорати бўлиши керак. Чунки тавоф ҳам намоз сингари бўлиб, фақат унда гапиришга рухсат берилган.
Бешинчи: Тавоф қилар экан, Каъба унинг чап тарафида бўлишига диққат қилинади ва уни етти марта тавоф қилинади. Агар ўнг тараф – «рукнул-ямоний»га етиб келинса, уни ўнг қўл билан силанади ва: «Бимиллаҳи ва Аллоҳу акбар» дейилади. «Рукнул-ямоний»ни ўпилмайди. Агар силаш имкони бўлмаса, силамай тавофда давом этилади: унга ишора ҳам қилинмайди ва такбир ҳам айтилмайди. Чунки бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинмаган.
Ҳажарул-асвадга етиб келингач, юқорида зикр қилинганидек, уни силанади, ўпилади ва такбир айтилади. Бўлмаса, унга ишора қилиниб, такбир айтилади. Эркакларгагина «қудум» - келиш тавофи асносида биринчи уч тавофда «рамл» - кичик қадамлар билан тез юриш, мустаҳабдир. Қудум тавофининг илк уч даврида фақат эркаклар учун рамал — яъни қадамларни қисқароқ ва тезроқ қўйиб юриш — мустаҳабдир.
Бундан ташқари, эркакларнинг «қудум» тавофининг барча шавт-марталарида ридоларининг ўртасини ўнг елкаларининг остига ва икки тарафини чап елкаларининг устига қўйишлари мустаҳаб. Изтибо — бу ридонинг ўртасини ўнг елкаси остига, икки учини эса чап елкаси устига қўйишдир.
Шунингдек, барча шавтларда имкони борича Аллоҳнинг зикри ва дуоларнинг кўп айтилиши мустаҳаб.
Тавофда ўқиладиган махсус дуо ва махсус зикр йўқ. Аксинча, билган зикр ва дуолар ўқилаверади. Икки рукн ўртасида: «Роббана аатина фид-дуня ҳасанатан ва фил-аахироти ҳасанатан ва қинаа азабаннаар» (Раббимиз, бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликлар ато эт ва жаҳаннам азобидан сақла!) дуосини [Бақара: 201] ҳар бир шавтда айтилади. Чунки бу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган.
Еттинчи шавтни, юқорида зикр қилинганидек, имкони бўлса Ҳажарул-асвадни ўпиш ёки силаш ёки ишора қилиш ва такбир айтиш билан тамомлайди. Бундан сўнг ридони ёпинилади: елкага ташланиб, учлари кўксида бўлади.
Олтинчи: Мақом(и Иброҳим) орқасида, имкони бўлса, икки ракаат намоз ўқийди. Агар имкони бўлмаса, масжиднинг ҳар қайси ерида ўқиса ҳам бўлаверади. Унинг биринчи ракаатига Фотиҳадан сўнг «Кофирун», иккинчи ракаатида эса «Ихлос» сураларини ўқийди. Шундай қилгани афзалроқ, агар бошқа сураларни ўқиса ҳам бўлаверади. Икки ракаатни тугатганидан сўнг, имкони бўлса Ҳажарул-асвад томон юрийди. «Қўл яаа аййўҳал-каафируун» сурасини [Кафирун: 1]. биринчи ракъатда «Қўл ҳуволлоҳу аҳад» сурасини [Ихлос: 1] иккинчи раъатда ўқийди. Мана шу афзал! Бошқаларини ўқиса ҳам бўлади. Сўнгра икки ракъатни ўқиб битгач Ҳажарул асвадни ўнг қўли билан ушлайди. Тавофнинг икки ракъатидан сўнг замзам сувидан ичиш суннатдир.
Еттинчи: Сафо (тоғи) тарафига бориб, унинг устига чиқади ёки ёнида туради. Чиқиш афзалроқ. Биринчи шавтни бошлашдан аввал: «Иннас-Софа вал-Марвата мин шаъоириллаҳ» - "Сафо ва Марва (тоғлари) Аллоҳнинг ибодат қилинадиган ерларидир" оятини охиригача ўқийди. [Бақара: 158].
Қиблага юзланиб туриши, Аллоҳга ҳамду такбир айтиб: «Ла илаҳа иллаллоҳ. Валлоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр. Ла илаҳа иллаллоҳу вахдаҳ, анжаза ваъдаҳ ва насаро абдаҳ ва ҳазамал-аҳзаба ваҳдаҳ». Маъноси: «Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодир. Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У ваъдасининг устидан чиқди, бандасини ғолиб этди, гуруҳларни ёлғиз Ўзи мағлуб қилди» деб қўлларини кўтариб дуо қилиши ва бу зикр ва дуоларни уч марта такрорлаши мустаҳаб. «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳилҳамд. Ла илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳулҳамд ва ҳува ъала кулли шайъин қадир. Ла илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳ, анжаза ваъдаҳ, ва насора ъабдаҳ, ва ҳазамал аҳзаба ваҳдаҳ». [2] Қўлдан келгунча дуо қилади. Сўнгра уч маротаба зикр ва дуони таркрорлайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиблага қараб шундай қилганлар. Сўнгра ундан тушиб Марва томонга қараб биринчи яшил белгига етгунча юради. У ерга етгач иккинчи белгигача эркак киши секин югуради. [2] Муслим ривояти 1218.
Хотин-қизлар эса, югуриши шариатда кўрсатилмаган. Чунки улар авратлар. Сўнгра юришда давом этиб, Марва тоғига чиқади ёки ёнида туради: тоғнинг устига чиқиш афзалроқ. Марва тоғида ҳам Сафо тоғида бажарган ибодатларини бажаради. (Бироқ, юқорида зикри ўтган оятни ўқимайди. У оятни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан намуна олиб, фақатгина биринчи шавтда Сафо тоғидагина ўқилади, холос) Кейин тоғдан тушиб, Сафо тоғига етиб борилгунига қадар секин юриладиган ерда секин, югуриладиган ерда югурилади. Етти шавт шу каби адо этилади: Бориш бир, қайтиш эса алоҳида бир шавт ҳисобланади. Хусусан, эҳтиёж бўлса, бирон нарсани миниб юрса, зарари йўқ. Кимки сайни улов (машина, арава ва ҳ.к.)да қилса, унда ҳеч қандай муаммо йўқ, айниқса, эҳтиёж бўлганда. Саъй вақтида зикр ва дуоларни кўпайтириш ҳамда катта ва кичик таҳоратсизликдан пок бўлиш мустаҳабдир.
Юриш асносида кўп зикр ва дуолар қилиш мустаҳабдир. Бу юришда ҳам ғуслли ва таҳоратли бўлиш керак. Таҳоратсиз юрса зарари йўқ.
Саккизинчи: Агар юриш-саъй ниҳоясига етса, эркаклар сочларини қиришлари ёки қисқартишлари зарур. Қириб ташлаш афзалроқ. Агар Маккага келиш пайти ҳаж мавсумига яқин бўлса, сочларни қисқартиш афзал. Чунки сочнинг қолган қисмини ҳаж мавсумида қириб ташланиши мумкин. Хотин-қизлар эса сочларини тўплаб унинг учидан бир бармоқ бўғимича ёки ундан озроқ қирқишлари етарли. Эҳром боғлаган одам юқорида зикри ўтган амалларни қилса, умра ибодати тугайди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Унга эҳром боғлаши билан ҳаром бўлган барча нарса ҳалол бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрани тугатгач икки ракъат намоз ўқимаганлар. Ким У зотни яхши кўрса У зот каби амал қилади. «Батаҳқиқ, сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор». [Аҳзоб: 21]
Аллоҳ таъоло бизларни ва барча мусулмон биродарларимизни Ўз динида фақиҳ ва собитқадам бўлишга муваффақ қилсин ҳамда барчадан ибодатларини қабул қилсин! Дарҳақиқат, У саҳоватли Карим Зотдир.
Аллоҳ таъоло пайғамбаримиз, У кишининг оиласи, саҳобалари ва қиёмат кунига қадар яхшилик билан эргашган кишиларга салавот ва саломлар йўлласин.
Умра ибодатининг қисқача баёни Саудия Арабистонининг муфтийси шайх Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳнинг идораси томонидан 1416-йил Сафар ойининг 13-куни чиқарилган. (Шайх Ибн Бознинг «Фатво ва мақолалар тўплами», 17-жилд, 425-бет).