Рўза аҳкомлари
Рўзанинг маъноси ва Рамазон ойининг рўзасини тутиш фарзлиги ҳақида Биринчи: Рўзанинг маъноси: Рўза — Тонг отгандан бошлаб то қуёш ботгунга қадар рўзани очиб юборувчи нарсалардан тийилиш билан Аллоҳ таолога ибодат қилишдир.
These files are generated automatically from the book's text; their layout may differ from the printed edition.
Рўза аҳкомлари
Биринчи бўлим
Рўзанинг маъноси ва Рамазон ойининг рўзасини тутиш фарзлиги ҳақида
Биринчи: Рўзанинг маъноси:
Рўза — Тонг отгандан бошлаб то қуёш ботгунга қадар рўзани очиб юборувчи нарсалардан тийилиш билан Аллоҳ таолога ибодат қилишдир.
Иккинчи: Рамазон рўзасини тутиш фарзлиги:
Рамазон рўзаси Ислом арконларидан бир рукн бўлиб, мусулмоннинг дини фақат у орқали қоим бўлади. Рўзанинг вақти ва кўриниши ҳар хил бўлса ҳам у барча умматларга фарз қилинган. Аллоҳ таоло айтади: «Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз». [Бақара: 183] .
Рўзанинг фарзлигига Қуръони карим, суннат ва ижмоъ далолат қилган:
Қуръондан далил Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи: «Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз. Саноқли кунлар...» [Бақара: 183-184].
Суннатдан далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари: «Ислом беш устун устига қурилган, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам у зотнинг пайғамбари деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо қилиш, закотни бериш, рамазон рўзасини тутиш ва Аллоҳнинг уйига ҳаж қилиб боришдир».[1] Муттафақун алайҳ, Имом Бухорий 8-рақам билан (1/11)да ва имом Муслим 16-рақам билан (1/34)да ривоят қилган.
Ижмоъга келсак, бутун мусулмонлар Рамазонда рўза тутиш фарз эканига ва ким рўза тутиш фарзлигини инкор қилса, кофир бўлишига ижмоъ қилишган.
Иккинчи бўлим
Рамазон ойининг фазилатлари
Бу ойнинг улуғ хусусиятлари ва бошқа ойлардан ажралиб турадиган фазилатлари бор. Улардан:
1. Қуръони карим шу ойда нозил бўлган Аллоҳ таоло айтади: «Рамазон ойики, унда Қуръон туширилгандир» [Бақара 185].
2. Солиҳ амаллар кўплиги боис унда жаннат эшиклари очилади.
3. Маъсият ва гуноҳлар озайгани учун дўзах эшиклари ёпилади.
Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларида ворид бўлган: «Агар Рамазон келса, жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари эса ёпилади ва шайтонлар занжирбанд қилинади». ([2]) Муттафақун алайҳ, имом Бухорий 1898-рақам билан (3/25)да ва имом Муслим 1079-рақам билан (2/758)да ривоят қилган.
4. Унинг фазилатларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзлари: «Одам боласи қандай яхши амал қилмасин ўндан то етти юз ҳиссагача кўпайтириб савоб ёзилади. Аллоҳ таоло айтди: «Лекин рўзаси мен учундир. Рўзадор таомини, шаробини ва шаҳватини Мен сабабли тарк қилади. Мен Ўзим уни мукофотлайман». Рўза қалқон! Рўзадор учун иккита хурсандчилик бор. Биринчиси рўзасини очганида, икккинчиси Раббисига йўлиққанида. Рўзадорнинг оғзидаги ҳидининг ўзгариб қолиши Аллоҳнинг ҳузурида мушкнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқдир». [3] Рўзанинг савоби сон билан чекланмаган. Имом Насоий «Кубро» китобида 2536-рақам билан (3/131)да ривоят қилган.
5. Ихлос бошқа ибодатлардан кўра рўзада кўпроқ. Чунки Аллоҳ таоло: «Рўзадор таомини, шаробини ва шаҳватини Мен сабабли тарк қилади», – деган. ([4]) Юқоридаги манба.
6. Аллоҳ таоло рўзадорлар учун жаннатда алоҳида эшик қилди. У Раййон эшиги бўлиб, унга рўзадорлардан бошқа ҳеч ким кирмайди.
7. Рўзадорнинг дуоси ижобат бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўзадорнинг ифтор пайтида қайтарилмайдиган дуоси бор», деганлар. ([5]) Ибн Можа 1753-рақам билан (1/775)да ривоят қилган.
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон ойи рўзасини иймон ва Аллоҳдан савоб умид қилиб тутадиган бўлса, унинг ўтган гуноҳларининг барчаси кечирилади», – деганлар. ([6]) Муттафақун алайҳ. Имом Бухорий 38-рақам билан 1/16да ва имом Муслим 760-рақам билан (1/523)да ривоят қилган.
Мусулмон киши ажру савобга эга бўлиш ва гуноҳи кечирилиши учун рўзани иймон ва савоб умидида тутиши лозим.
Учинчи бўлим
Рамазон ойи кириши нима билан собит бўлиши ҳақида.
Рамазон ойи кириши икки ишнинг бири билан собит бўлади:
1. Ҳилол (янги ой) кўриш билан, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ойни кўриб, рўза тутинглар. Ойни кўриб, рўзани очинглар. Бас, агар сизларга (само) булутли бўлиб қолса, унда ойнинг ҳисобини қилинглар!» – деганлар.([7]) Яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Янги ойни кўргунча рўза тутманглар, янги ойни кўргунча рўзани очманглар!» – деганлар. ([8]) Имом Аҳмад «Муснад» асарида 6323-рақам билан (10/402-жилдда), Насаий эса «Сунан ал-Кубро» асарида 2446-рақам билан (3/102-жилдда) ривоят қилган. Муттафақун алайҳ. Имом Бухорий «Саҳиҳ» асарида 1906-рақам билан (3/27-жилдда), Имом Муслим эса 1080-рақам билан (2/759-жилдда) ривоят қилган.
2. Агар янги ойни кўрмасалар Шаъбон ойини ўттиз кун қилиб тўлиқлайдилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ой йигирма тўққиз тун. Янги ойни кўрмагунча рўза тутманглар! Агар осмон булутли бўлиб қолса, ўттиз кун қилиб тўлиқланглар», – деганлар. ([9]) Мутафаққун алайҳ. Имом Бухорий «Саҳиҳ» китобида 1907-рақам билан (3-жилд, 27-бетда) ривоят қилган. Имом Муслим эса «Саҳиҳ» китобида 1081-рақам билан (2-жилд, 762-бетда) ривоят қилган.
Тўртинчи бўлим
Рўзага ният қилиш
Ҳар бир амал тўғри бўлиши учун унда ният қилиш шарт. Рамазон рўзасини тундан бошлаб ният қилиши керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бомдоддан олдин рўзага ният қилмаган учун рўза йўқдир», – деганлар. ([10]) Имом Насоий «Кубро» китобида 2652-рақам билан (3-жилдда 170-бетда) ривоят қилган.
Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ: «Кимки эртанги кун Рамазон эканини билса ва рўза тутишни хоҳласа, у рўзага ният қилган бўлиб ҳисобланади. У ниятни хоҳ тил билан айтган бўлсин, хоҳ айтмаган бўлсин, фарқи йўқ. Одатда барча мусулмонлар рўзага шундай ният қиладилар». ([11]) Фатово Ал-Кубро (2/469).
Бешинчи бўлим
Рўза ким учун фарз?
Рўза ҳар бир мусулмон, балоғатга етган ва ақли жойида бўлган киши учун фарз.
Агар соғ-саломат ва муқим бўлса, ўша вақтда ўташи фарз. Агар касал бўлса, (соғайгунга қадар кечиктириб) қазосини ўташи фарз.
Агар соғ-саломат ҳолида мусофир бўлса, рўза тутиш ёки тутмаслик ўз ихтиёрида. Рўза тутмаслик афзалроқ.
Рўза тутиш кофирга фарз эмас ва унинг рўзаси (агар тутса ҳам) саҳиҳ бўлмайди. Агар ой асносида тавба қилса, ойнинг қолганини тутади. Кофирлик давридаги рўзасини тутиб бериши шарт эмас.
Ёш бола рўза тутиши фарз эмас. Ақли етадиган боланинг рўзаси дуруст бўлади, лекин, унинг ҳаққида нафл ўрнига ўтади.
Ақли жойида бўлмаган кишининг рўза тутиши фарз эмас. Агар жиннилик пайтида рўза тутса ўтмайди. Чунки унинг нияти йўқ.
Олтинчи бўлим
Кимларга рўза тутмасликка рухсат берилган?
Рамазон ойи рўзасини тутмасликка рўхсат берилганлар қуйидагилар:
1. Рўза тутиши қийин бўлган бемор. Бундай кишилар рўза тутмаслиги мустаҳаб.
2. Рамазон ойи кирганда ёки Рамазонда сафарга чиққан киши. Сафарнинг масофаси саксон километр ёки ундан ошиқроқ бўлиши керак.
3. Ҳайз ва нифос кўрган аёл ҳайз ва нифос пайтида рўза тутиши ҳаром. Чунки Оиша разияллоҳу анҳо: «Биз шунга (ҳайз ва нифосга) йўлиқар эдик. Рўзанинг қазосини ўташга буюрилар эдик ва намознинг қазосини ўқишга буюрилмас эдик», – деганлар. ([12]) Имом Муслим Саҳиҳида 335-рақам билан (1- жилд 265-бетда) ривоят қилган.
4. Шифо топиши умид қилинмайдиган доимий хасталикка чалинган, касаллиги сабабли рўза тутишга мутлақо қодир бўлмаган киши. У ҳар бир тутилмаган кун учун бир мискинни тўйдиради — ярим соъ буғдой ёки шу каби бошқа таом беради. Унга қазосини ўташи фарз эмас.
5. Жуда кексайиб, рўза тутишга қодир бўлмай қолган қария. У ҳар бир тутилмаган кун учун бир мискинни таомлантиради. Қазосини ўташи фарз эмас.
6. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар агар рўза тутиш ўзларига ёки болаларига зарар бўлишидан қўрқсалар, рўза тутмасликка рухсат берилган. Кейинчалик рўзаларининг қазосини ўташлари вожиб бўлади. Агар фақат болаларига зарар етишидан қўрқиб рўза тутмасалар, унда улар қазосини ўташ билан бирга ҳар бир тутилмаган кун учун бир мискинни таомлантиришлари ҳам лозим бўлади.
Еттинчи бўлим
Рўзани бузувчи нарсалар
1. Жимоъ: (жинсий алоқа қилиш)
Рамазон кундузида жимоъ қилган кишининг рўзаси бузилади. Кунининг қолган қисмида ҳеч нарса емаслиги ва истиғфор айтиб тавба қилиши керак. Жимоъ қилган кунининг қазосини ва каффоратини ўташи керак. Унинг каффорати: қул озод қилиш. Агар топа олмаса, икки ой узлуксиз рўза тутади. Икки ой рўза тута олмаса, олтмиш мискинни тўйдиради. Ҳар бир мискинга ярим соъ бўғдой ёки шу каби ўша шаҳарнинг таомларидан беради.
2. Ўпиш, бевосита яқинлик, ўзини ўзи қониқтириш (истимно) ёки такрор-такрор қараш сабабли маний тушиши.
Агар рўзадор ушбу сабаблардан бири туфайли мани чиқарса, рўзаси бузилади. У куннинг қолган қисмини овқат ва ичимликдан тийилиб ўтказиши, кейинчалик ўша куннинг қазосини ўташи лозим. Лекин унга каффорат лозим эмас. Шу билан бирга, у тавба қилиши, пушаймон бўлиши, истиғфор айтиши ва шаҳватни қўзғатувчи бундай нарсалардан узоқ бўлиши керак. Чунки у буюк бир ибодатни адо этмоқда.
3. Атайлаб еб ичиш.
4. Рўзадордан ҳижома, томирдан қон олиш ёки қон топшириш мақсадида қон чиқариши.
Бу масаладаги асос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзлари: «Ҳижома қилувчининг ҳам ҳижома қилинганнинг ҳам рўзаси бузилди» ([13]) Бу ҳадисни Имом Бухорий 1937-рақам билан (3/33-саҳифа) ва Имом Аҳмад «Муснад» асарида 26217-рақам билан (43/278-саҳифа) ривоят қилган.
Шейхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ҳижома рўзани бузади деган сўз Аҳмад ибн Ҳанбал, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Ибн Хузайма, Ибн Мунзир ва шу каби кўп ҳадис фуқаҳоларининг сўзидир». ([14]) Мажмуъу Фатово (25/252).
Аммо рўзадорнинг қони тасодифан чиқса, масалан бурнидан қон келса, жароҳати қонаса, тишини ювганда қон келса ёки шунга ўхшаш ҳолатлар содир бўлса, бу рўзага таъсир қилмайди.
5. Қайт қилиш, қусиш:
Бу ошқозондаги овқат ёки ичимликни қасддан оғиз орқали чиқаришдир. Лекин агар у ўзини тута олмай қайт қилса ва қайт ўз-ўзидан чиқса, бу рўзасига таъсир қилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ўз-ўзидан қайт қилса, қазосини ўтамайди. Ким атайлаб қусса, қазосини ўтасин», – деганлар. ([15]) . Бу ҳадисни Имом Аҳмад «Муснад» китобида 10463-рақам билан (16/283-саҳифа) ва Термизий «Жомеъ ул-Кабир» китобида 720-рақам билан (2/91-саҳифа) ривоят қилган.
Саккизинчи бўлим
Рўзанинг мустаҳаблари
1. Саҳарлик қилиш. Чунки Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Саҳарлик қилинглар! Саҳарликда барака бор», – деганлар. ([16]) «Муттафақун алайҳ». Имом Бухорий 1923-рақам билан (3/29-саҳифа) ва Имом Муслим 1095-рақам билан (2/770-саҳифа) ривоят қилган.
2. Бомдод вақти киришидан қўрқилмайдиган вақтгача саҳарликни кечиктириш.
3. Қуёш ботиши билан ифторликка шошилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматим саҳарликни кечиктириб, ифторни тезлатар экан, доимо яхшиликда бўладилар». ([17]) Имом Аҳмад «Муснад» китобида 12507-рақам билан (35/399-саҳифа) ривоят қилган.
4. Янги етилган хурмо билан оғиз очиш мустаҳаб. Агар топмаса қуруқ ҳурмо билан, агар уни ҳам топмаса, сув билан оғиз очиш мустаҳаб. Чунки Анас разияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқишларидан олдин бир нечта янги етилган хурмога оғиз очар эдилар. Агар янги етилганлари бўлмаса, қуруқ ҳурмоларга, агар у ҳам бўлмаса бир неча хўплам сув ичиб оғиз очардилар». ([18]) Имом Абу Довуд 2356-рақам билан (2/306-саҳифада) ривоят қилган.
5. Рўзадор оғиз очиш пайтида хоҳлаган дуолари билан дуо қилиши мустаҳаб. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўзадорнинг ифтор пайтида қайтарилмайдиган дуоси бор», – деганлар. ([19]) Имом Ибн Можа 1753-рақам билан (1/775)да ривоят қилган.
6. Турли хил ибодатларни кўпайтириш. Масалан: Қуръон ўқиш, Аллоҳнинг зикри, тунги намоз, таровеҳ намози, равотиб суннатлар, садақа ва яхшилик йўлида ҳаракат қилиш. Чунки яхшиликлар ёмонликларни кетказади.
Тўққизинчи бўлим
Эслатмалар
Рўзадор инсон ёлғон, ғийбат, ёмон сўзларни ишлатиш каби нарсалардан четланиш лозим. Агар уни бирорта ҳақоратласа ёки сўкса: «Мен рўзадорман», – десин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўза қалқон. Беодоблик ва жоҳиллик қилмасин. Агар бирор кимса у билан урушса ёки сўкса: «Мен рўзадорман», – деб икки марта айтсин! ([20]) Имом Бухорий 1894-рақам билан (3/24)да ривоят қилган.
Рўзадор учун ман қилинган ишлардан бири – оғиз чайқаш ва бурнига сув тортишда ҳаддан ташқари муболаға қилишдир. Чунки бу ҳолатда сув унинг томоғига етиб бориши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бурунга сув олишда муболаға қил, фақат рўзадор бўлганингда бундай қилма», – дедилар. ([21]) Бу ҳадисни Абу Довуд 2366-рақам билан (2/308) ва Термизий «Жомеъ ул-кабир»да 788-рақам билан (2/147) ривоят қилган.
Мисвок рўзага таъсир ўтказмайди. Аксинча, рўзадор ва рўза эмас одам куннинг боши ва охирида мисвок ишлатиши мустаҳаб ва унга рағбатлантирилган. Мана шу тўғрироқ сўз.
Ўнинчи бўлим
Рамазон қазоси
Ким Рамазонда оғиз очишга рўхсат берилган шаръий узрлар ёки жимоъ ва шу каби мумкин эмас нарсалар билан оғиз очса, қазосини ўташи вожиб. Чунки Аллоҳ таоло: «Бас, саноғини бошқа кунларда тутади», – деган. [Бақара: 184]. Зиммасидаги нарсадан қутилиш учун қазосини ўташга шошилиши мустаҳаб. Қазосини кетма кет тутиши ҳам мустаҳаб. Чунки қазосини ўташ, вақтида қилиш ўрнига ўтади. Қазонинг вақти эса кенгайтирилган.
Шунингдек, у қазо рўзаларини алоҳида-алоҳида тутса ҳам бўлади. Лекин агар Шаъбондан унинг зиммасидаги рўзалар миқдорига тенг вақтгина қолган бўлса, уни узлуксиз тутиши вожиб бўлади. Чунки вақт тор бўлиб қолган. Шунингдек, ҳеч қандай узрсиз уни кейинги Рамазондан кейинга қолдириш жоиз эмас.
Кимки қазо рўзасини кейинги Рамазондан кейинга қолдирса, унинг икки ҳолати бор:
Агар у шаръий узр сабабли кечиктирса, масалан, касаллик кейинги Рамазонгача давом этса, у ҳолда фақат қазо рўзасини тутиши лозим бўлади.
Агар у қазо рўзасини ҳеч қандай узрсиз кечиктирса, у ҳолда қазо тутиш билан бирга ҳар бир кун учун шу юртда истеъмол қилинадиган асосий озиқ-овқатдан ярим соъ билан бир мискинни таомлантириши ҳам вожиб бўлади.
Қазоси бор кишининг нафл рўза тутиши ҳақида: Кимнинг Рамазондан қазо рўзаси бор бўлса, аввал уни тутиб сўнгра нафл рўза тутиши афзал. Лекин агар нафл рўзанинг вақти ўтиб кетадиган бўлса, масалан, Арафа ёки Ошуро рўзаси каби, у ҳолда аввал уларни тутиши мумкин. Чунки қазонинг вақти кенг, Арафа ва Ошуро рўзаларининг вақти эса белгиланган. Аммо Шаввол ойининг олти кунлик нафл рўзасини қазо рўзаларини ўташдан олдин тутиши мумкин эмас. (Баъзи уламолар жоиз деб айтишган)
Мавжуд имконият доирасида шуни йиғиш мумкин бўлди. Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у Зотнинг оилалари ва саҳобаларига Аллоҳ таолонинг салавоту саломи бўлсин. Аллоҳ уларга кўплаб салом ва баракот йўлласин!
Related books
All books
Закот ва рўза ҳақида қисқача рисола65 tilЗакот ва рўза ҳақида қисқача рисола
Ушбу китоб закот ва рўза фарзларини баён этади, уларнинг ҳукмлари ва фойдаларини тушунтиради, Аллоҳнинг бандалари устидан бўлган ҳақларини эслатади. Шунингдек, закотнинг аҳкомлари ва закот бериладиган мол турлари, Рамазоннинг фазилатлари, рўзанинг аҳкомлари ва одобларини шарҳлаб беради. Китоб илмий услуб, шаръий асос ва тарбиявий йўл-йўриқни ўзида жамлаган.
أحكام الجنائز
حكم السحر والكهانة28 tilحكم السحر والكهانة
كتاب "رسالة في حكم السحر والكهانة" للشيخ عبد العزيز بن باز، يوضح خطر السحر والكهانة على الإسلام والمسلمين. يشرح الكتاب الأحكام الشرعية المتعلقة بالسحر وإتيان الكهان، مدعماً بالدليل من القرآن والسنة. يحذر الكتاب من التعامل مع المشعوذين والسحرة، ويوجه المسلمين إلى العلاج الشرعي بالسنة النبوية والتعوذات الصحيحة عن النبي -صلى الله عليه وسلم-. كما يقدم نصائح للحماية من السحر وكيفية التعامل معه إذا وقع، مؤكداً على التمسك بكتاب الله وسنة رسوله لتحقيق التحصين والحماية والشفاء.
Ислом89 tilИслом
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. Ўзингиздан ҳеч сўраганмисиз: Осмонлару ерни ва улардаги улуғ махлуқотларни ким яратди? Ундаги аниқ ва мураккаб бу тизимни ким тузган?