Skip to content

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг яхши Ислом ҳақида сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Таом беришинг, таниган ва танимаган мусулмонга салом беришинг», – деб жавоб қилдилар

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг яхши Ислом ҳақида сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Таом беришинг, таниган ва танимаган мусулмонга салом беришинг», – деб жавоб қилдилар.

أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ الإِسْلاَمِ خَيْرٌ؟ قَالَ: «تُطْعِمُ الطَّعَامَ، وَتَقْرَأُ السَّلاَمَ عَلَى مَنْ عَرَفْتَ وَمَنْ لَمْ تَعْرِفْ».

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исломдаги энг яхши ҳислат қайси экани ҳақида сўралдилар. Шунда иккита ҳислатни зикр қилдилар. Биринчи: Фақирларга таом беришни кўпайтириш. Бунга садақа, ҳадя, меҳмондорчилик, валималар ҳам киради. Нархлар қиммат бўлиб очарчилик кўпайган вақтларда бу янада фазилатлироқ амалга айланади. Иккинчи: Таниган ва танимаган барча мусулмонга салом бериш.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Саҳобаларнинг дунё ва охиратда фойда берадиган ҳислатларга ҳарис бўлиши.

Салом бериш ва таом улашиш Исломдаги энг яхши амаллардандир. Чунки инсонлар ҳар доим унга муҳтожлар.

Бу икки ҳислат билан сўз ва амал жамланади. Бу эса эҳсоннинг энг комил туридир.

Бу хислатлар мусулмонлар ўз-ора ишлатадиган ҳислатлардандир. Банда Рабби билан ишлатадиган ҳислатлар ҳам бор.

Биринчи салом бериш мусулмонлар орасидаги хислатлардан. Кофирга эса биринчи салом берилмайди.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (1/ 12) (12).

Саҳиҳи Муслим (1/ 65) (39).

Яна... (4)

بهجة الناظرين شرح رياض الصالحين.

لسليم الهلالي (1/ 604).

مرقاة المفاتيح شرح مشكاة المصابيح.

لعلي القاري (7/ 2936).