Skip to content

Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир савоб ёзилади. Ўша савоб ўн баробар зиёда қилинади

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир савоб ёзилади. Ўша савоб ўн баробар зиёда қилинади. Мен: «Алиф лам мийм»ни бир ҳарф демайман, балки «алиф» бир ҳарф, «лам» бир ҳарф ва «мийм» бир ҳарфдир», – дедилар».

«مَنْ قَرَأَ حَرْفًا مِنْ كِتَابِ اللهِ فَلَهُ بِهِ حَسَنَةٌ، وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، لَا أَقُولُ {الم} حَرْفٌ، وَلَكِنْ {أَلِفٌ} حَرْفٌ، وَ{لَامٌ} حَرْفٌ، وَ{مِيمٌ} حَرْفٌ».

Тирмизий ривояти
Ҳасан
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиган ҳар бир мусулмонга битта ҳасанот берилишини ва бир ҳасанот шу сингаридан ўнтага кўпайишини хабар бердилар. Сўнгра: «Мен: «Алиф лам мийм»ни бир ҳарф демайман, балки «алиф» бир ҳарф, «лам» бир ҳарф ва «мийм» бир ҳарфдир», деб баёнладилар. Шундай қилиб ўттизта ҳасанот бўлади.

Ҳадиснинг фойдалари

Қуръон тиловатини кўпайтиришга ундамоқ.

Қорининг тиловатидаги ҳар бир ҳарф учун ўн ҳисса кўп савоб ёзилажак.

Бандасига савобни кўпайтириб берган Аллоҳнинг саҳийлик ва раҳматининг кенгилиги.

Қуръон бошқа сўзлардан афзал бўлиб, уни тиловат қилиш ибодатдир. Чунки у Аллоҳ таолонинг каломи.

Манбалар

Сунани Тирмизий (5/ 33) (2910).

Яна... (8)

بهجة الناظرين شرح رياض الصالحين.

لسليم الهلالي (2/ 229).

سلسلة الأحاديث الصحيحة.

للألباني (7/ 970).

شرح رياض الصالحين.

لابن عثيمين (4/ 655).

نزهة المتقين شرح رياض الصالحين.

لمصطفى الخِن وغيره (1/ 742).