Skip to content

Аллоҳга ёқадиган энг яхши гаплар тўрттадир. Улар: Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу акбар бўлиб, қайси биридан бошласанг ҳам зарари йўқ», – дедилар

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам:

«Аллоҳга ёқадиган энг яхши гаплар тўрттадир. Улар: Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу акбар бўлиб, қайси биридан бошласанг ҳам зарари йўқ», – дедилар.

«أَحَبُّ الْكَلَامِ إِلَى اللهِ أَرْبَعٌ: سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ لِلهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ، لَا يَضُرُّكَ بِأَيِّهِنَّ بَدَأْتَ».

Имом Муслим ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳга ёқадиган сўз тўртта эканини баён қилмоқдалар. Улар: Субҳаналлоҳ: яъни "Аллоҳни барча нуқсонлардан поклайман" – дегани. Алҳамдулиллаҳ: Аллоҳни улуғлаб ва яхши кўриб тўлиқ комиллик билан васфлаш демакдир. Лаа илааҳа илла Аллоҳ: яъни, Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқдир. Аллоҳу акбар: яъни Аллох энг улуғ, азиз ва буюк зот деганидир. Унинг фазли ва савобига етишиш учун тартиб билан айтиш шарт эмас.

Ҳадиснинг фойдалари

Шариатнинг енгиллиги, шунинг учун қайси бири билан бошласа ҳам бўлаверади.

Манбалар

Саҳиҳи Муслим (3/ 1685) (2137).

(4/ 2093) (2731).

(4/ 2072) (2695).

Яна... (8)

توضيح الأحكام من بلوغ المرام.

للبسام (7/ 540).

منحة العلام في شرح بلوغ المرام.

لعبد الله الفوزان (10/ 411).

فتح ذي الجلال والإكرام.

لابن عثيمين (6/ 477).

سبل السلام بشرح بلوغ المرام.

للصنعاني (2/ 706).