Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланишдан тўхтамасин», – дедилар
Абдуллоҳ ибн Буср разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши: «Ё Расулуллоҳ, Ислом аҳкомлари менга кўпайиб кетди. Менга шундай бир нарса ҳақида хабар беринг-ки, мен уни маҳкам ушлаб олай», – деди. Шунда Расулуллоҳ:
«Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланишдан тўхтамасин», – дедилар.
«لاَ يَزَالُ لِسَانُكَ رَطْبًا مِنْ ذِكْرِ اللَّهِ».
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга нафл иболатлар кўпайиб кетганидан, уни бажаришдан ожиз қолгани ҳақида хабар берди. Сўнгра маҳкам ушлашлик учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўп савоб олиб келадиган енгил ишга далолат қилиб қўйишларини сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ҳар вақт ва ҳар ҳолатда – тасбеҳ, таҳмид, истиғфор, дуо ва шу кабилар билан – Аллоҳ таолонинг зикрида доимий бўлиб, тили доимо шу нарсалар билан нам ва ҳаракатда туришига йўллаб қўйдилар.
Аллоҳни ҳар доим зикр қилишнинг фазилати.
Савоб олишни осон қилиб қўйиш Аллоҳнинг фазли улуғлигига далолат қилади.
Бандаларнинг насибалари яхшилик эшикларида ҳар хил.
Тасбиҳ, ҳамд, тахлил, такбир ва шу каби бошқа тил билан бўлган зикрлар қалб билан амалга оширилса кўп тоатлар ўрнини босади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам савол берувчига муносиб равишда жавоб берар эдилар.
Сунани Тирмизий (5/ 388) (3375).
Сунани Ибн Можа (4/ 707) (3793).
Муснади Аҳмад (29/ 226) (17680).
Яна... (8)
جامع العلوم والحكم في شرح خمسين حديثا من جوامع الكلم.
لابن رجب الحنبلي (2/ 510).
التحفة الربانية في شرح الأربعين حديثًا النووية.
لإسماعيل الأنصاري (ص104).
فتح القوي المتين في شرح الأربعين وتتمة الخمسين.
للنووي وابن رجب (ص154).
الأحاديث الأربعون النووية وعليها الشرح الموجز المفيد.
لعبد الله بن صالح المحسن (ص93).
Kitoblarda keltirilgan
4 KitoblarЯна... (4)
- الذكر والدعاء والعلاج بالرقي من الكتاب والسنةيا رسول الله إن شرائع الإسلام قد كثرت عليَّ فأخبرني بشيءٍ أتشبث به. قال: "لا يزال لسانك رطباً من ذكر الله".
- حصن المسلم من أذكار الكتاب والسنةحصن المسلم«لَا يَزَالُ لِسَانُكَ رَطْبًا مِنْ ذِكْرِ اللَّهِ»[9]،
- رياض الصالحينرياض الصالحين مع فوائد وهدايات - 7«لايزالُ لسانُكَ رطباً من ذكر الله».
- نبراس طالب (2)نبراس طالب (2) «لَا يَزَالُ لِسَانُكَ رَطْبًا مِنْ ذِكْرِ اللَّهِ»