Skip to content

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кираётганларида: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал-хабаиси» {«Аллоҳим, эркак ва урғочи шайтонларнинг ёмонлигидан, ўзингдан паноҳ тилайман!} –дер эдилар

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кираётганларида: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал-хабаиси» {«Аллоҳим, эркак ва урғочи шайтонларнинг ёмонлигидан, ўзингдан паноҳ тилайман!} –дер эдилар.

كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ الخَلاَءَ قَالَ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الخُبُثِ وَالخَبَائِثِ».

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожат чиқариш ёки бавл қилиш учун ҳожатхонага кирмоқчи бўлсалар Аллоҳ таолога илтижо қилиб эркак ва урғочи шайтонларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрар эдилар. "Хубс ва хобаис" сўзи нажосат ва ёмонликлар деб ҳам тафсир қилинган.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Ҳожатхонага кирмоқчи бўлган инсон ушбу дуони айтиши мустаҳаб.

Барча мавжудотлар ҳар қандай ҳолатларда ўзларидан зарар ва азиятларни даф қилишда Раббиларига муҳтожлар.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (1/ 40) (142).

Саҳиҳи Муслим (1/ 283) (375).

Яна... (4)

الإلمام بشرح عمدة الأحكام.

لإسماعيل الأنصاري (1/ 23).

تيسير العلام شرح عمدة الأحكام.

للبسام (ص36).