Skip to content

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида ўтирган эдик...» деб бошланган ҳадисни тўлиқ зикр қилинг ва баъзи фойдаларини айтиб беринг.

الباب / الفصل
قسم الحديث

السؤال

س3: أكمل حديث «بينما نحن جلوس عند رسول الله صلى الله عليه وسلم ...»، واذكر بعض فوائده.

3-савол: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида ўтирган эдик...» деб бошланган ҳадисни тўлиқ зикр қилинг ва баъзи фойдаларини айтиб беринг.

الجواب

ج:عن عمر بن الخطاب رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال:

«بينما نحن جلوس عند رسول الله صلى الله عليه وسلم ذات يوم، إذ طلع علينا رجل شديد بياض الثياب، شديد سواد الشعر، لا يرى عليه أثر السفر، ولا يعرفه منا أحد، حتى جلس إلى النبي صلى الله عليه وسلم، فأسند ركبته إلى ركبتيه، ووضع كفيه على فخذيه، وقال: «يا محمد أخبرني عن الإسلام»، فقال له: «الإسلام: أن تشهد أن لا إله إلا الله، وأن محمدًا رسول الله، وتقيم الصلاة، وتؤتي الزكاة، وتصوم رمضان، وتحج البيت إن استطعت إليه سبيلًا»، قال: «صدقت»، فعجبنا له يسأله ويصدقه، قال: «أخبرني عن الإيمان» قال: «أن تؤمن بالله، وملائكته، وكتبه، ورسله، واليوم الآخر، وتؤمن بالقدر؛ خيره وشره»، قال: «صدقت»، قال: «فأخبرني عن الإحسان»، قال: «أن تعبد الله كأنك تراه، فإن لم تكن تراه، فإنه يراك»، قال: «فأخبرني عن الساعة»، قال: «ما المسؤول بأعلم من السائل»، قال: «فأخبرني عن أماراتها»، قال: «أن تلد الأمة ربتها، وأن ترى الحفاة العراة العالة رعاء الشاء، يتطاولون في البنيان» ثم انطلق فلبث مليًّا، ثم قال: «يا عمر! أتدري من السائل؟»، قلت: "الله ورسوله أعلم"، قال: «فإنه جبريل، أتاكم يعلمكم دينكم»

رواه مسلم.

فوائد من الحديث:

  1. ذكر أركان الإسلام الخمسة؛ وهي:
  • شهادة أن لا إله إلا الله، وأن محمدا رسول الله.
  • وإقام الصلاة.
  • وإيتاء الزكاة.
  • وصوم رمضان.
  • وحج بيت الله الحرام.
  1. ذكر أركان الإيمان، وهي ستة:
  • الإيمان بالله.
  • وملائكته.
  • وكتبه.
  • ورسله.
  • واليوم الآخر.
  • والقدر خيره وشره.
  1. ذكر ركن الإحسان، وهو ركن واحد، وهو أن تعبد الله كأنك تراه، فإن لم تكن تراه، فإنه يراك.
  2. وقت قيام الساعة، لا يعلمه إلا الله تَعَالَى.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида ўтирган эдик. Бир пайт кийимлари оппоқ, соч-соқоли қоп-қора, устида сафар аломати кўринмаётган (кийимларига гард қўнмаганки, узоқдан сафар қилиб келибди десак) ва биронтамиз ҳам уни танимайдиган бир киши тўсатдан кириб келди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб ўтирди, икки тиззасини (Расулуллоҳнинг) тиззаларига тиради (юзма-юз, бақамти бўлиб ўтириб олди), икки қўлини (ўзининг) сони устига қўйиб, «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бер»,- деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва, албатта, Муҳаммад Унинг элчисидир», — деб гувоҳлик беришинг, намоз ўқишинг, закот беришинг, Рамазон (ойи) рўзасини тутишинг ва йўлига қодир бўлсанг, Байтга (Каъбага) ҳаж қилиб боришинг», — дедилар. У: «Тўғри айтдинг», — деди. Унинг ишидан ажабландик: ўзи сўраб, (жавобни) ўзи тасдиқлаяпти. Кейин: «Менга иймон ҳақида хабар бер», — деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Иймон) Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ва қадарнинг яхшию ёмонига иймон келтиришинг», — дедилар. У (одам): «Тўғри айтдинг», — деб, кейин: «Энди эҳсон ҳақида хабар бер», — деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Эҳсон) Аллоҳга Уни кўриб тургандек ибодат қилишинг. Агар Уни кўрмасанг, У сени кўради (биринчи ҳолатдагидек ибодат қила олмасанг, унда иккинчи ҳолатдагидек — Аллоҳ сени кўриб турганини ҳис қилиб, Унга ибодат қилишинг)», — дедилар. У (савол беришда давом этиб): «Қиёмат (қачон бўлиши) ҳақида хабар бер», — деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У ҳақида сўралувчи сўровчидан илмлироқ эмас (сен унинг қачон бўлишини билмаганингдек, мен ҳам бу ҳақида ҳеч нарса билмайман)», — дедилар. У: «Унда унинг аломатлари ҳақида хабар бер», — деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Аломатлари) чўри ўз бекасини туғиши (фарзанд улғайиб ўз онасига худди чўрисидек муомала қилиши), ялангоёқ, яланғоч, қашшоқ, (олдин) қўй боқиб юрган кишилар баланд-баланд бинолар қуришда ўзаро мусобақага киришиши», — дедилар. Кейин у одам кетди. Бир муддат жим туриб қолдик. Кейин (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Эй Умар, бу савол берувчи кимлигини биласанми?» — дедилар. «Аллоҳ ва Расули билгувчироқ», — деб жавоб бердим. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:) «У Жаброил. Сизларга динингизни ўргатиш учун келган эди», — деб айтдилар».

Муслим ривояти

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Исломдаги беш рукннинг зикри, улар:

— «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг элчиси», — деб гувоҳлик бериш;

— намозни барпо этиш (ўз вақтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатганларидай ўқиш);

— закот бериш;

— Рамазон (ойи) рўзасини тутиш;

— Байтга (Каъбага) ҳаж қилиб бориш.

  1. Олти иймон арконларининг зикри, улар:

— Аллоҳга иймон келтириш;

  1. Фаришталарига иймон келтириш.
  2. Китобларига иймон келтириш.
  3. Пайғамбарларига иймон келтириш.
  4. Қиёмат кунига иймон келтириш
  5. Қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдан эканига иймон келтириш.
  6. Эҳсон рукнларининг зикри ва у битта рукндир. У ҳам бўлса, Аллоҳ таолони кўриб тургандай ёки У Зот мени кўриб турибди деб ибодат қилиш.
  7. Қиёмат соати қачон эканлигини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмаслиги.