(Сизлардан илгари ўтган одамларнинг орасида) бир (бадавлат) киши бўлиб, у одамларга (беғараз) қарз бериб турар эди ҳамда хизматкорига (доимо): «Агар бирор муҳтож одамнинг қошига (олган қарзини сўраб) борсанг-у у ҳозир узолмаслигини айтса, олган қарзидан кечгил, шояд Аллоҳ таоло бизнинг ҳам (гуноҳларимиздан) кечса!» — дер эди
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«(Сизлардан илгари ўтган одамларнинг орасида) бир (бадавлат) киши бўлиб, у одамларга (беғараз) қарз бериб турар эди ҳамда хизматкорига (доимо): «Агар бирор муҳтож одамнинг қошига (олган қарзини сўраб) борсанг-у у ҳозир узолмаслигини айтса, олган қарзидан кечгил, шояд Аллоҳ таоло бизнинг ҳам (гуноҳларимиздан) кечса!» — дер эди. Кейин (ўша киши вафот этганда) Аллоҳ таоло унинг гуноҳларидан кечди», - дедилар.
«كان رجلٌ يُدَايِنُ الناسَ، فكان يقول لفتاه: إذا أتيتَ مُعسِرًا فتجاوز عنه، لعل اللهَ يَتجاوزُ عنا، فلقي اللهَ فتجاوز عنه».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда одамларга қарз берадиган ёки қарзга нарса сотадиган бир киши ҳақида хабар бермоқдалар. Одамлардан унинг қарзини талаб қиладиган хизматкорига шундай дер эди: «Агар қарздор олдига борсанг, унинг қарзини тўлашга имкони бўлмаса, ундан кечиб юбор ёки унга яна муҳлат бер ва қаттиқ талаб қилиб туриб олма ёхуд гарчи камроқ бўлса ҳам, унда борини қабул қил». Бу ишларни Аллоҳ унинг ҳам гуноҳларидан ўтиши ва уни кечиришини умид қилиб қиларди. Сўнгра у вафот этганда, Аллоҳ унинг гуноҳларидан кечди.
يداين: يكثر من التعامل مع الناس بالدين.
فتاه: غلامه الذي يكلفه بالعمل.
أتيت معسرًا: لمطالبته بما عليه.
Инсонларга яхши муомалада бўлиш, уларни кечириш ва қарзини тўлаш имкони бўлмаганлардан кечиб юбориш Қиёмат кунида банданинг нажот топишининг энг катта сабабларидан ҳисобланади.
Бандаларга яхшилик қилиш, Аллоҳга холис бўлиш ва У Зотнинг раҳматини умид қилиш гуноҳларнинг кечирилиш сабабларидан ҳисобланади.
Саҳиҳи Бухорий (4/ 176) (3480).
Саҳиҳи Муслим (3/ 1196) (1562).
Яна... (9)
بهجة الناظرين شرح رياض الصالحين.
لسليم الهلالي (2/ 458).
التنوير شرح الجامع الصغير.
للصنعاني (8/ 123).
كنوز رياض الصالحين.
لمجموعة من الباحثين (16/ 402).
مرقاة المفاتيح شرح مشكاة المصابيح.
للقاري (5/ 1953).
نزهة المتقين شرح رياض الصالحين (2/ 945).