Skip to content

Ҳаё иймондандир

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биродарига ҳаё ҳақида танбеҳ бераётган кишини эшитиб қолиб: «Уни тек қўй! Ҳаё иймондандир!», – деганлар.

سَمِعَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَجُلًا يَعِظُ أَخَاهُ فِي الْحَيَاءِ، فَقَالَ: «الْحَيَاءُ مِنَ الْإِيمَانِ».

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир киши биродарини кўп ҳаё қилишдан қайтараётганини эшитиб қолдилар. Шунда Пайғамбаримиз унга ҳаё иймондан эканини ва у фақат яхшилик олиб келишини баён қилдилар. Ҳаё чиройли нарсага олиб бориб хуник нарсадан қайтарадиган хулқдир.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Яхшиликдан тўсадиган хулқ ҳаё дейилмайди. Балки ҳижолатчилик, ожизлик, қўрқоқлик ва заифлик деб аталади.

Аллоҳдан ҳаё, унинг айтганларини қилиш ва қайтарганларидан қайтиш билан бўлади.

Махлуқотлардан ҳаё қилиш, уларни ҳурмат қилиш, ўрнига қўйиш ва одатга тескари нарсаларни қилмаслик демакдир.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (1/ 14) (24).

Саҳиҳи Муслим (1/ 63) (36).

Яна... (8)

توضيح الأحكام من بلوغ المرام.

للبسام (7/ 489).

منحة العلام في شرح بلوغ المرام.

لعبد الله الفوزان (10/ 330).

فتح ذي الجلال والإكرام.

لابن عثيمين (6/ 427).

سبل السلام بشرح بلوغ المرام.

للصنعاني (2/ 689).