Skip to content

Ҳайздан тоза бўлгач, хира ранг ва сарғиш суюқликни ҳайз деб ҳисобламас эдик

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат берган аёллардан бири, Умму Атия разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ҳайздан тоза бўлгач, хира ранг ва сарғиш суюқликни ҳайз деб ҳисобламас эдик».

كُنَّا لا نَعُدّ الكُدرَةَ والصُّفْرَةَ بعدَ الطُّهرِ شيئًا.

Абу Довуд ушбу лафз билан ривоят қилган, Бухорий эса («покликдан кейин») қўшимчасисиз ривоят қилган
Саҳиҳ
Изоҳ

Умму Атийя разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида аёллар ҳайздан тозалангач фарждан чиқадиган хира ёки сариқ суюқликни ҳайз деб ҳисобламасдан намоз ва рўзани тутишни тарк қилмасликларини хабар бердилар.

Сўзларнинг маъноси

الْكُدْرَةُ: هو الماء الذي تراه المرأة كالماء الوسخ الكدر.

الصُّفْرَةَ: هو الماء الذي تراه المرأة كالصديد يعلوه اصفرار.

Ҳадиснинг фойдалари

Ҳайздан тозалангач, қон сабабли ҳосил бўлган хира ёки сариқ сувга эътибор берилмайди.

Ҳайз вақтида сариқ ёки хира сув тушиши ҳайз бўлиб ҳисобланади. Чунки у ўз вақтидаги қон бўлиб, сув билан аралашган холос.

Аёл киши ҳайздан тозалангач сариқ ёки хира сув сабабли намозни ҳам, рўзани ҳам тарк қилмайди, аксинча, таҳорат олиб, намозини ўқийверади.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (1/ 72) (326).

Сунани Абу Довуд (1/ 226) (307).

Яна... (4)

توضيح الأحكام.

للبسام (1/ 450).

سُبل السلام.

للصنعاني (1/ 153).