Skip to content

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам маҳкама ишларида пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатладилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам маҳкама ишларида пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатладилар».

لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ فِي الْحُكْمِ.

Термизий ва Аҳмад ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пора берувчини ҳам олувчини ҳам Аллоҳнинг рахматидан қувиб, узоқлаштириб дуоибат қилдилар. Қози ўзи бошқарадиган ишида адолатсизлик қилиши ҳам шулар жумласидан. Масалан, пора берувчи нохақ ўз муродига етиш учун қозига пора беради. Манашу, ҳадисда қайтарилган айни ишдир.

Сўзларнинг маъноси

لعن: حقيقة اللعن الدعاء بالطرد والإبعاد عن رحمة الله تعالى.

الراشي: هو دافع الرشوة.

المرتشي: آخذ الرشوة.

في الحكم: في القضاء.

Ҳадиснинг фойдалари

Пора бериш, олиш, ўртамчилик қилиш ва унга ёрдам бериш ҳаром. Чунки, гуноҳ ва ботил ишларда бир-бирига ёрдам бериш динимизда қайтарилган амаллардан.

Пора катта гуноҳлардан. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни олувчини ҳам берувчини ҳам лаънатладилар.

Пора қозилик ва ҳукм бобида каттароқ жарима ва қаттиқроқ гуноҳдир, чунки у Аллоҳ нозил қилмаган нарса билан ҳукм қилади ва зулм қилади.

Манбалар

Сунани Тирмизий (3/ 15) (1336).

Муснади Аҳмад (15/ 8) (9023).

Яна... (8)

توضيح الأحكام مِن بلوغ المرام.

للبسام (7/ 188).

فتح ذي الجلال والإكرام شرح بلوغ المرام.

لابن عثيمين (6/ 172).

منحة العلام في شرح بلوغ المرام.

لعبد الله الفوزان (9/ 450).

سبل السلام شرح بلوغ المرام.

للصنعاني (2/ 577).