Жума куни имом хутба қилаётган пайтда ёнингдаги кишига "жим ўтир" десанг ҳам беҳуда сўз сўзлаган бўласан!», дедилар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Жума куни имом хутба қилаётган пайтда ёнингдаги кишига "жим ўтир" десанг ҳам беҳуда сўз сўзлаган бўласан!», дедилар.
«إذا قُلْتَ لِصَاحِبِكَ: أَنْصِتْ، يومَ الجمعةِ، والْإِمامُ يَخْطُبُ، فَقَدْ لَغَوْتَ».
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда жума хутбасига келганда амал қилиш лозим бўлган одоблардан бири хотиб нима деганини тафаккур қилиш учун сукут сақлаб қулоқ солиш вожиб эканини баёнладилар. Ҳатто ким «жим» ёки «эшит» деган энг оз сўзни айтса ҳам жуманинг фазилатидан қуруқ қолади.
أَنْصِتْ: اسكت عن الكلام.
لَغَوْتَ: لغا أتى بقول ساقط، ليس فيه فائدة.
Хутба вақтида сўзлашнинг ҳаромлиги. Ҳаттоки мункардан қайтариш, саломга алик олиш ёки акси урганга жавоб бериш ҳам ҳаром.
Аммо, имомга ҳитоб қилиш ёки имомнинг бировга хитоб қилиб гапириши бундан мустасно.
Ҳожат бўлса, икки хутба орасида гапириш жоиз.
Имом хутба вақтида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни зикр қилса У зотга саловат ва саломни ва ҳудди шундай дуога "омин"ни ҳам ичимизда айтамиз.
Саҳиҳи Бухорий (2/ 13) (934).
Саҳиҳи Муслим (2/ 583) (851).
Яна... (10)
تيسير العلام شرح عمدة الأحكام.
للبسام (ص244).
تنبيه الأفهام.
للعثيمين (2/ 307).
الإلمام بشرح عمدة الأحكام.
لإسماعيل الأنصاري (1/ 195).
فتح الباري.
لابن حجر (2/ 409).
تاج العروس من جواهر القاموس.
لمحمّد الحسيني الزَّبيدي (39/ 463).