Skip to content

савол: Бу беш аҳкомни зикр қилинг. (Муҳаррир Ханбалий мазҳабида бўлгани учун аҳкомларни ўз мазҳабида зикр қилади)

الباب / الفصل
قسم المنوعات

السؤال

س2: اشرح هذه الأحكام الخمسة.

2-савол: Бу беш аҳкомни зикр қилинг. (Муҳаррир Ханбалий мазҳабида бўлгани учун аҳкомларни ўз мазҳабида зикр қилади)

الجواب

ج:١. الواجب: وهو على وجه اللزوم، مثل الصلوات الخمس، وصيام رمضان وبر الوالدين.

  • الواجب يثاب فاعله ويعاقب تاركه.
  1. المستحب: وهو ليس على وجه اللزوم، مثل السنن الرواتب، وقيام الليل وإطعام الطعام والسلام. ويسمى السنة والمندوب.
  • المستحب يثاب فاعله ولا يعاقب تاركه.

ملاحظة مهمة:

ينبغي للمسلم عندما يسمع أن هذا الأمر سنة أو مستحب أن يبادر إلى فعله، والاقتداء بالنبي ﷺ.

  1. المحرم: وهو ما تركه لازم، مثل شرب الخمر، وعقوق الوالدين، وقطع الأرحام.
  • المحرم يثاب تاركه ويعاقب فاعله.
  1. المكروه: تركه غير لازم، مثل الأخذ والإعطاء باليد الشمال، كف الثوب في الصلاة.
  • المكروه يثاب تاركه ولا يعاقب فاعله.
  1. المباح: وهو على التخيير بين تركه وفعله، مثل أكل التفاحة وشرب الشاي، ويسمى: الجائز والحلال.
  • المباح لا يثاب تاركه ولا يعاقب فاعله.

Жавоб: Нифоқнинг маъноси зоҳирда мусулмончиликни кўрсатиб ичида эса куфрни сақлаб юрган иккиюзламичиликдир. Бу каби инсонлар «мунофиқлар» дея аталади. Нифоқнинг икки тури мавжуд, улар:

  1. Вожиб — беш маҳал намоз, рамазон рўзаси ва ота-онага яхшилик қилиш бунга мисол бўлади.

Вожиб амални қилган одам савоб олади, қилмаган киши эса иқобга қолади. (Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабларда вожиб ва фарз ажратилмайди, иккисини ҳам вожиб деяверишади. Ҳанафийларда фарз ва суннат орасида вожиб амали бор дейилади. Яъни унинг ҳукми фарздан кучсизроқ, суннатдан кучлироқ. Масалан, ҳанафийда фарзни инкор қилган киши диндан чиқади, вожибни инкор қилган киши диндан чиқмаса-да, оғир гуноҳкор бўлади дейилади. Шунинг учун фарз ва вожибнинг орасидаги фарқни билганимиз афзал). (Муҳаррир изоҳи)

  1. Мустаҳаб - бу ҳукмга равотиб суннатлар, таҳажжуд намозлари, мискинларни таомлантириш ва саломни ёйиш каби амаллар мисол бўла олади. (Муаллиф китобда беш ҳукм орасида суннатни зикр қилмабди. Менимча, мустаҳаб билан кифояланган. Аслида, суннат амалнинг ҳукми мустаҳаб амалникидан кучлироқ. Масалан, суннат амалларни қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, Қиёматда Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан маломатга қолиши мумкинлиги айтилади, мустаҳаб амалда эса ундай дейилмайди). (Муҳаррир изоҳи)

Мустаҳаб амални қилган одам савоб олади, уни тарк қилган киши эса гуноҳкор бўлмайди.

Мулоҳаза:

Мусулмон киши бир амалнинг ҳукмини эшитганда у суннат бўладими ёки мустаҳаб бўладими – унга амал қилишга шошилиши ва Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиши лозим.

  1. Ҳаром — ароқ ичиш, ота-онага оқ бўлиш ва қариндош-уруғчилик ришталарини узиш каби амаллар ҳаром ҳисобланади.

Ҳаром ишни тарк қилган одам савоб олади, уни қилган киши эса гуноҳкор бўлади.

  1. Макруҳ — бирор нарсани чап қўл билан олиш ва бериш ҳамда намозда кийимни ўйнаш каби амаллар макруҳдир.

Макруҳ амални тарк қилган инсон савобга эга бўлади, уни қилган киши эса гуноҳкор бўлмайди.

  1. Мубоҳ — мева ейиш, сув ичиш ва шунга ўхшаш амалларнинг барчаси мубоҳ амаллар ҳисобланади. Баъзи бир ўринларда жоиз, ҳалол номлари билан ҳам зикр қилинади.

Мубоҳ амални қилган одам савоб олмайди, қилмаган одам эса гуноҳкор бўлмайди.