Skip to content

السؤال

س24: ما هي سنن الصلاة؟

23-савол: Намознинг суннатлари нималар?

الجواب

ج:إحدى عشرة سنة، كما يلي:

  1. قوله بعد تكبيرة الإحرام: "سبحانك اللهم وبحمدك، وتبارك اسمك، وتَعَالَىٰ جدك، ولا إله غيرك" ويسمى: دعاء الاستفتاح.
  2. التعوذ.
  3. البسملة.
  4. قول: آمين.
  5. قراءة السورة بعد الفاتحة.
  6. الجهر بالقراءة للإمام.
  7. القول بعد التحميد: "ملء السَّمٰوات، وملء الأرض، وملء ما شئت من شيء بعد".
  8. ما زاد على المرة في تسبيح الركوع. أي: التسبيحة الثانية والثالثة، وما زاد على ذلك.
  9. ما زاد على المرة في تسبيح السجود.
  10. ما زاد على المرة في قوله بين السجدتين: «رب اغفر لي».
  11. الصلاة في التشهد الأخير على النبي صلى الله عليه وسلم وعلى آله عَلَيْهُم السَّلَامُ، والبركة عليه وعليهم، والدعاء بعده.

سنن الأفعال، وتسمى الهيئات:

  1. رفع اليدين مع تكبيرة الإحرام.
  2. وعند الركوع.
  3. وعند الرفع منه.
  4. وحطهما عقب ذلك.
  5. وضع اليمين على الشمال.
  6. نظره إلى موضع سجوده.
  7. تفرقته بين قدميه قائمًا.
  8. قبض ركبتيه بيديه مفرجتي الأصابع في ركوعه، ومد ظهره فيه، وجعل رأسه حياله.
  9. تمكين أعضاء السجود من الأرض، ومباشرتها لمحل السجود.
  10. مجافاة عضديه عن جنبيه، وبطنه عن فخذيه، وفخذيه عن ساقيه، وتفريقه بين ركبتيه، وإقامة قدميه، وجعل بطون أصابعهما على الأرض مفرقةً، ووضع يديه حذو منكبيه مبسوطةً مضمومةَ الأصابع.
  11. الافتراش في الجلوس بين السجدتين، وفي التشهد الأول، والتورك في الثاني.
  12. وضع اليدين على الفخذين مبسوطتين مضمومتي الأصابع بين السجدتين، وكذا في التشهد إلا أنه يقبض من اليمنى الخنصر والبنصر، ويحلق إبهامها مع الوسطى، ويشير بسبابتها عند ذكر الله.
  13. التفاته يمينًا وشمالًا في تسليمه.

Жавоб: Улар ўн битта бўлиб, қуйидагилар:

  1. Такбири таҳримадан кейин: «Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдик ва табаарокасмука ва таъаала жаддука ва лаа илааҳа ғойрўк», — деб айтиш. Бу намозни очиш дуоси дейилади.
  2. «Аъузубиллаҳ»ни айтиш.
  3. «Бисмиллаҳ»ни айтиш.
  4. (Фотиҳа сурасидан кейин) «Аамин» деб айтиш.
  5. Фотиҳадан кейин зам сура ўқиш.
  6. Имом қироат жаҳрий ўқиладиган ўринларда жаҳрий ўқиши.
  7. Ҳамд айтгандан кейин «Милъўссамаавати ва милъўлъарди ва милъў маа шиъта мин шай-ин баъд» деб айтиш.
  8. Рукуъдаги иккинчи, учинчи ва ундан кейинги тасбеҳлар.
  9. Саждадаги биринчи тасбеҳдан кейингилари ҳам суннатдир.
  10. Икки сажда ўртасидаги «Роббиғфирлии» зикрини бир мартадан кўп айтиш ҳам суннатдир.
  11. Охирги ташаҳҳудда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у кишининг оилаларига салавот ва салом айтиш, барака тилаш. Ундан кейин дуо қилиш.

Тўртинчидан: феълий суннатлар, яъни суннат бўлган кўринишлар:

  1. Рукуъ пайтида икки қўлни кўтариш.
  2. Рукуъдан қайтганда икки қўлни кўтариш.
  3. Ундан кейин қўлларни қайтадан бойлаш.
  4. Ўнг қўлни чап қўлнинг устига қўйиш.
  5. Сажда қиладиган ўрнига қараб туриш.
  6. Турган пайтида икки оёғининг орасини очиб туриш.
  7. Рукуъда тиззадаги қўлнинг панжаларини орасини очган ҳолда ушлаш, белини теккис тутиш ва бошини ҳам теккис тутиш.
  8. Сажда аъзоларини барчасини ўз ўрнига қўйиб сажда қилиш ва саждагоҳга қўли ва пешонаси ҳеч қандай тўсиқсиз тегиши.
  9. Саждада қорнини икки сонидан, чиғаноқларини биқинидан, билакларини ердан узоқда тутиши, икки сонининг орасини очиш, товонларини теккис тутиш ва оёқ бармоқларининг остини ерга қаратиши, саждада қўлларни елка баробарида қўйиб бармоқларининг орасини ёпиб теккис қилади.
  10. Икки сажда орасида ва ташаҳҳудда ўтирганда чап оёғи устига ўтириб ўнг оёғини тик қилиб панжаларини қиблага қаратмоғи ва охирги ташаҳҳудда икки ёнбоши билан ўтириб, чап оёғини ўнг томонга чиқариб ўнг оёғини эса тик қадамоқ керак.
  11. Сўнгра ўтирганда чап оёғининг ост қисмига ўтириб, ўнг оёғини тик қилиб, оёқ панжаларининг учини қибла томонга қаратади. Ташаҳҳудда ҳам худди шу кўриниш, аммо ўрта бармоғи билан бош бармоқни узук каби боғлайди ва кўрсаткич бармоғини дуо қилаётганда ҳаракатлантиради. Ва чап қўлини чап сонига бармоқларини бир-бирига жипс қилиб теккис ҳолда қиблага қаратади.
  12. Ўнг ва чап томонга қараб салом бериш.