Skip to content
آل عِمران /

Oyat 31

3 : 31
آل عِمران Oyatlar 200
Sura · آل عِمران
Ўзбек · Mansour
3 : 31

قُلۡ إِن كُنتُمۡ تُحِبُّونَ ٱللَّهَ فَٱتَّبِعُونِي يُحۡبِبۡكُمُ ٱللَّهُ وَيَغۡفِرۡ لَكُمۡ ذُنُوبَكُمۡۚ وَٱللَّهُ غَفُورٞ رَّحِيمٞ

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир».

Explanation & meanings · 1
  1. Эй Пайғамбар, айтинг: «Агар Аллоҳни чиндан яхши кўрсангиз, менга эргашинг ва зоҳиру ботинда менга иймон келтиринг, шунда Аллоҳ сизларни яхши кўради ва гуноҳларингизни кечиради. Шубҳасиз, У мўмин бандаларининг гуноҳларини кечирувчи ва уларга меҳрибон Зотдир». Бу ояти карима Аллоҳ таолонинг муҳаббатини даъво қилган, лекин Унинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳаққи-рост эргашмаган ва у зотнинг буйруқ ва қайтариқларига итоат қилмаган ҳар бир кишига қарши ҳукмдир. Зеро, бундай кимса то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳақиқий маънода эргашмас экан, ўз даъвосида ёлғончидир.