Skip to content

Кимки гуноҳ қилса, сўнгра яхшилаб таҳорат қилиб, намоз ўқиса ва истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни кечиради

Али разияллоҳу анҳу айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир ҳадис эшитсам Аллоҳ хоҳлагунча менга ундан фойда берар эди. Агар бирорта саҳобадан ҳадис эшитсам қасам талаб қилар эдим. Агар қасам ичса, тасдиқлар эдим. Менга Абу Бакр бир ҳадис айтиб берди. Абу Бакр тўғри айтди. Айтди-ки: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни:

«Кимки гуноҳ қилса, сўнгра яхшилаб таҳорат қилиб, намоз ўқиса ва истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни кечиради», -деб, ушбу оятни ўқиганларини эшитдим: {Ва улар фаҳш иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар} [Оли Имрон: 135].

«مَا مِنْ رَجُلٍ يُذْنِبُ ذَنْبًا، ثُمَّ يَقُومُ فَيَتَطَهَّرُ، ثُمَّ يُصَلِّي، ثُمَّ يَسْتَغْفِرُ اللهَ، إِلَّا غَفَرَ اللهُ لَهُ»، ثُمَّ قَرَأَ هَذِهِ الْآيَةَ: {وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُوا فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُوا اللهَ فَاسْتَغْفَرُوا لِذُنُوبِهِمْ} [آل عمران: 135].

Абу Довуд, Термизий, Насоий «Сунани Кубро»да, Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилган
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бермоқдалар-ки, гуноҳ қилган ҳар бир мусулмон яхшилаб таҳорат олиб, шу гуноҳи учун тавба қилиш ниятида икки ракат намоз ўқиб, сўнгра истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни кечиради. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини ўқидилар: «Ва улар фаҳш иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар. Гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар». [Оли Имрон: 135].

Сўзларнинг маъноси

استحلفته: جعلته يقسم بأنه سمعه من النبي عليه الصلاة والسلام.

Ҳадиснинг фойдалари

Намозга ва гуноҳдан сўнг тавба қилишга ундалмоқда.

Аллоҳ азза ва жалланинг мағфиратининг кенглиги ва У Зот тавба ва истиғфорни қабул қилиши.

Манбалар

Сунани Абу Довуд (2/ 630) (1521).

Сунани Тирмизий (1/ 431) (406).

Насоийнинг «Сунани Кубро» китоби (10/ 51) (11012).

Сунани Ибн Можа (2/ 403) (1395).

Муснади Аҳмад (1/ 179) (2).

Яна... (2)

فتح الباري لابن حجر (11/ 99).

النهاية في غريب الحديث والأثر (ص 674).