Skip to content

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига мусулмон бўлиш учун бордим. Улар менга сув ва сидр билан ғусл қилишни буюрдилар

Қайс Ибн Осим разияллоҳу анҳу айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига мусулмон бўлиш учун бордим. Улар менга сув ва сидр билан ғусл қилишни буюрдилар».

أتيتُ النبيَّ صلى الله عليه وسلم أُريدُ الإسلامَ، فأَمَرَني أن أغتَسِلَ بماءٍ وسِدرٍ.

Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Қайс ибн Осим Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига исломни истаб келдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сув ва сидр дарахти барги билан ювинишга буюрдилар. Чунки, унинг барглари тозаланиш учун ишлатиларди ва унда хушбўй ҳиди бор эди.

Ҳадиснинг фойдалари

Кофир инсон исломга кирганда ғусул олишлиги шариатда машруъ қилинган.

Ислом динининг шарафи ва унинг жасад ва руҳга бирдай эътибор қаратиши.

Сувни пок нарсалар билан аралаштириш уни поклигидан чиқармайди.

Совун ва шунга ўхшаш замонавий тозалаш воситалари сидр ўрнини босади.

Манбалар

Сунани Абу Довуд (1/ 266) (355).

Сунани Тирмизий (1/ 595) (605).

Сунани Насоий (1/ 109) (188).

Яна... (3)

معالم السنن (1/111).

ذخيرة العقبى (4/131).

شرح سنن أبي داود للعباد (54/ 10).