Skip to content

Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга машаққат қилса, Сен ҳам унга машаққат қил. Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга мулойим муносабатда бўлса, Сен ҳам унга шафқат қил

Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана шу уйимда бундай деганларини эшитдим:

«Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга машаққат қилса, Сен ҳам унга машаққат қил. Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга мулойим муносабатда бўлса, Сен ҳам унга шафқат қил».

«اللَّهُمَّ مَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئًا فَشَقَّ عَلَيْهِمْ فَاشْقُقْ عَلَيْهِ، وَمَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئًا فَرَفَقَ بِهِمْ فَارْفُقْ بِهِ».

Имом Муслим ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким умматнинг бирор ишига бошлиқ бўлган бўлса, у бошлиқлик – хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик, хоҳ оммавий хоҳ жузъий – сўнгра одамларга машаққат тўғдирса мулойим бўлмаса, унга ҳам шафқат қилмагин, қийинлаштиргин деб дуоибат қилдилар. Ва дуоларида давом этиб ким уларга мулойим бўлиб, ишларини енгиллаштирса, унга ҳам шафқат қилишини ва ишларни осон қилишини сўрадилар.

Ҳадиснинг фойдалари

Ким мусулмонларга бошлиқ бўлса, қўлидан келгунча уларга мулойим бўлмоғи лозим.

Жазо амалнинг жинсидандир.

Нима мулойимлик ва нима машаққат эканини Қуръон ва суннат тарозиси ўлчайди.

Манбалар

Саҳиҳи Муслим (3/ 1458) (1828).

Яна... (6)

فتح ذي الجلال والاكرام بشرح بلوغ المرام.

لابن عثيمين (6/ 367).

منحة العلام في شرح بلوغ المرام.

لعبد الله الفوزان (10/ 224).

توضيح الأحكام من بلوغ المرام.

للبسام (7/ 419).