Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ояти нозил бўлмагунича, сураларни бўлиниш нуқтасини билмас эдилар
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ояти нозил бўлмагунича, сураларни бўлиниш нуқтасини билмас эдилар».
كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَليهِ وَسَلَّمَ لا يَعْرِفُ فَصْلَ السُّورةِ حَتَّى تَنْزِلَ عَليْهِ {بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ}.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръон оятлари нозил бўлар, бироқ, у зот сураларнинг боши ёки охирини билмас эдилар. "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ояти нозил бўлгач аввалги суранинг тугагани, кейинги янги суранинг эса бошланганини билар эдилар», - дея хабар бермоқдалар.
...:
Басмала (Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм) Анфол ва Тавба сураларидан бошқа барча суралар орасини ажратиб туради.
Сунани Абу Довуд (2/ 91) (788).
Яна... (3)
شرح سنن أبي داود للعباد (102/ 15).
التنوير شرح الجامع الصغير (8/503).
عون المعبود (2/353).