Қуръонни такрорлаб туринглар! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, (Қуръон) арқонига боғлаб қўйилган туядан ҳам тезроқ қочиб кетади», дедилар
Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Қуръонни такрорлаб туринглар! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, (Қуръон) арқонига боғлаб қўйилган туядан ҳам тезроқ қочиб кетади», дедилар».
«تَعَاهَدُوا هَذَا الْقُرْآنَ، فَوَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَهُوَ أَشَدُّ تَفَلُّتًا مِنَ الْإِبِلِ فِي عُقُلِهَا».
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Қуръонни ёдлаб қалбига жойлагандан сўнг эсдан чиқариб юбормаслик учун доимий равишда такрорлаб туришга буюрдилар. Шунингдек пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қасам ичиб, Қуръонни туёғини қайириб боғлаб қўйилган туядан ҳам тез қалбдан қочиб чиқиб кетишини таъкидладилар. Агар инсон уни такрорлаб турса, ушлаб қолади, агар бўш қўйса, қўлдан бой беради.
Агар Ҳофизи Қуръон уни тиловат қилишда бардавом бўлса, қалбида ёдланган ҳолда қолади, агар ундай қилмаса эсдан чиқаради ва уни ташлаб кетади.
Қуръонни такрорлаб туришнинг фойдаларидан: ажр, савоб ва Қиёмат куни даражалар олий бўлади.
Саҳиҳи Муслим (1/ 545) (791).
Яна... (7)
بهجة الناظرين شرح رياض الصالحين.
تأليف سليم الهلالي (2/ 231).
رياض الصالحين من كلام سيد المرسلين (ص299) (1002).
شرح رياض الصالحين.
للشيخ محمد بن صالح العثيمين (4/ 657).
كنوز رياض الصالحين.
لمجموعة من الباحثين (13/ 5).