Skip to content

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида чап қўли билан таом еди. Бас, У зот: «Ўнг қўлинг билан тановул қил!»,- дедилар. «Қодир эмасман»,- деди у. «Қодир бўлмагин!»,- дедилар

Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан:

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида чап қўли билан таом еди. Бас, У зот: «Ўнг қўлинг билан тановул қил!»,- дедилар. «Қодир эмасман»,- деди у. «Қодир бўлмагин!»,- дедилар. Уни кибрдан бошқа нарса ман қилмади. Ҳалиги одам қўлини оғзига кўтара олмай қолди.

أَنَّ رَجُلًا أَكَلَ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِشِمَالِهِ، فَقَالَ: «كُلْ بِيَمِينِكَ»، قَالَ: لَا أَسْتَطِيعُ، قَالَ: «لَا اسْتَطَعْتَ»، مَا مَنَعَهُ إِلَّا الْكِبْرُ، قَالَ: فَمَا رَفَعَهَا إِلَى فِيهِ.

Имом Муслим ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам чап қўли билан тановул қилаётган кишини кўрдилар ва уни ўнг қўли билан ейишга буюрдилар. Шунда ҳалиги киши кибр ва ёлғон билан қила олмаслигини айтди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнг қўл билан ейишдан маҳрум бўлишини сўраб баддуо қилдилар. Аллоҳ Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуосини ижобат қилиб, ҳалиги одамнинг қўлини шол қилиб қўйди. Шундан кейин у қўлини оғзига таом ейиш учун ҳам, ичиш учун ҳам кўтара олмади.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Ўнг қўл билан ейиш вожиб ва чап қўл билан ейиш ҳаромдир.

Шариат аҳкомларини бажаришдан кибр қилган киши жазога лойиқдир.

Аллоҳ Набийсининг дуосини ижобат қилиб У зотни икром қилмоқда.

Барча ҳолатда амру маъруф ва наҳий мункар қилиш машруъ қилинган, ҳатто ейиш вақтида ҳам.

Манбалар

Саҳиҳи Муслим (3/ 1599) (2021).

Яна... (6)

بهجة الناظرين شرح رياض الصالحين.

لسليم الهلالي (1/ 239).

نزهة المتقين شرح رياض الصالحين.

لمجموعة من الباحثين (1/ 183).

كنوز رياض الصالحين.

لمجموعة من الباحثين (3/ 396).