«Агар одамларнинг даъволарига асосланиб сўраган нарсалари берилаверса, (айрим) кимсалар қавмнинг моли ва қонини даъво қилиб чиққан бўлардилар. Бироқ даъво қилувчи далил келтириши, инкор этувчи қасам ичиши шарт», – дедилар.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Агар одамларнинг даъволарига асосланиб сўраган нарсалари берилаверса, (айрим) кимсалар қавмнинг моли ва қонини даъво қилиб чиққан бўлардилар. Бироқ даъво қилувчи далил келтириши, инкор этувчи қасам ичиши шарт», – дедилар.
«لَو يُعطَى النّاسُ بدَعواهُم لادَّعَى رِجالٌ أموالَ قَومٍ ودِماءَهُم، لَكِنَّ البَيِّنَةَ على المُدَّعِى، واليَمينَ على مَن أنكَرَ».
Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам баён қилдиларки, агар одамларга далил-исботсиз, фақат даъволари асосидагина (ҳақ) берилса, у ҳолда баъзилар бошқаларнинг мол-мулклари ва жонларини даъво қилиб чиқар эдилар. Шунинг учун, даъво қилган киши талаб қилаётган нарсасига далил ва гувоҳ келтириши лозим. Агар унинг ҳеч қандай далили бўлмаса, даъво етказилган шахсга мурожаат қилинади. У даъвони инкор этса, қасам ичиши шарт бўлади ва шу орқали жавобгарликдан халос бўлади.
Ибн Дакийқ ал-Ийд раҳимаҳуллоҳ дедилар: Бу ҳадис — аҳкомлар асосларидан бири бўлиб, ихтилоф ва низо вақтида энг улуғ манбадир.
Шариат одамларнинг мол-мулки ва жонларини суиистеъмол қилиниши ва ўйинчоққа айлантирилишидан муҳофаза қилиш учун нозил қилинган.
Қози ўз билгани билан ҳукм чиқармайди, балки, далил ва гувоҳларга таянади.
Ҳар қандай далил-исботдан холи даъво рад этилади. Бу ҳуқуқ ва муомалалар масалаларида бўладими ёки иймон ва илм масалаларида бўладими — фарқи йўқ.
Яна... (6)
السنن الكبرى للبيهقي تحقيق التركي (21/ 242 - 243) (21243).
التحفة الربانية في شرح الأربعين حديثًا النووية (ص76).
شرح الأربعين النووية.
لابن عثيمين (ص328).
فتح القوي المتين في شرح الأربعين وتتمة الخمسين.
لعبد المحسن البدر (ص114).