Skip to content

Аллоҳ таоло ўзи рухсат берган ишларни ҳудди фарзларига амал қилинганидек амал қилинишини суяди

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари нақл қилинади:

"Аллоҳ таоло ўзи рухсат берган ишларни ҳудди фарзларига амал қилинганидек амал қилинишини суяди".

«إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ أَنْ تُؤْتَى رُخَصُهُ، كَمَا يُحِبُّ أَنْ تُؤْتَى عَزَائِمُهُ».

Ибн Ҳиббон ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг, машруъ қилган аҳкому ибодатларидаги енгилликларга ҳамда узрларга, масалан, сафар асносида намозни қаср қилиб ва жамлаб ўқиш каби қулайликларга амал қилинишини суюшидан дарак бермоқдалар. Ва шу билан бирга, Аллоҳ таоло фарз ибодатларига амал қилинишини ҳам суяди. Чунки Аллоҳ таоло берган қулайликлар ва фарзлар бир хилдир.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Аллоҳ таолонинг бандаларига меҳрибонлиги. Чунки У жореъ қилган қулайликларини амалга оширилишини суяди.

Ушбу шариатнинг баркамоллиги ва мусулмоннинг ҳаётидан қийинчиликларни кўтарганлиги.

Манбалар

Саҳиҳи Ибн Ҳиббон (2/ 69) (354).

Яна... (2)

فيض القدير (2/292).

نيل الأوطار (3/244).