Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 48

Filtrlarni tozalash

Roviy

Barcha roviylarni ko'rsatish (34)
«Агар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсангиз, У сизларни эрталаб уясидан оч-наҳор учиб чиқиб, кечки пайт қорни тўйиб қайтган қушни ризқлантиргани каби ризқлантирур», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Аҳмад, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»ида ва Ҳоким ривоят қилган
«Яхшилик – чиройли хулқдир. Гуноҳ – кўнглинг хотиржам бўлмаган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган ишингдир», – дедилар.
Саҳиҳ Биринчи ҳадисни Имом Муслим, иккинчи ҳадисни Имом Аҳмад ва Доримий ривоят қилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам У кишини Яманга юбориб, у ерда ясаладиган ичимликлар ҳақида сўрадилар. Абу Мусо: «Битъ ва Мизр», – дедилар. Абу Бурдага: «Битъ нима?» – дейилди. «Асал набизи (виноси). Мизр эса, арпа набизи», – деди. Шунда Расулуллоҳ: «Ҳар бир маст қилувчи ичимлик ҳаром», – дедилар.
Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривояти
Шунда: «Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланишдан тўхтамасин», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривояти
«Тўрт нарса борки, мана шулар кимда бўлса, мунофиқ бўлибди. Кимда булардан бирортаси бўлса, уни ташламагунича унда мунофиқликнинг бир хислати бор бўлади: сўзласа ёлғон сўзлайди; аҳдлашса хиёнат қилади; ваъда берса хилоф қилади; тортишса фожирлик қилади», – дедилар.
Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривояти
«Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю охиратда енгиллик беради. Модомики, банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ таоло унинг ёрдамида бўлади. Ким илм талабида йўл юрса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Одамлар Аллоҳнинг уйларидан бирига йиғилиб, Унинг китобини тиловат қилиб, уни ўзаро дарс қилиб, ўргансалар, улар устига осудалик тушади, уларни раҳмат қоплайди ва фаришталар ўраб олади. Аллоҳ таоло ўз ҳузуридагиларга уларни зикр қилади. Амали секинлаштирган кимсани насл-насаби тезлаштира олмайди».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Аллоҳ таоло деди: Эй Одам боласи, мадомики, сен Менга дуо қилиб, Мендан умидвор турар экансан, нима гуноҳ қилган бўлсангда, парво қилмасдан мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар гуноҳинг булутларга қадар етса-да, Менга истиғфор айтсанг, сени мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар сен ҳузуримга ер юзини қоплайдиган гуноҳлар билан келсанг ва Менга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда рўбарў бўлсанг, Мен сени ер юзини қоплайдиган мағфират билан қарши оламан!»
Ҳасан Тирмизий ривояти
«Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган янги нарсани чиқарса, у (иши) рад қилингандир», дедилар.
Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривояти