Skip to content

савол: Таҳоратни қандай оламиз?

الباب / الفصل
قسم الفقه

السؤال

س4: كيف تتوضأ؟

4-савол: Таҳоратни қандай оламиз?

الجواب

ج:بغسل الكفين ثلاثًا.

والمضمضة والاستنشاق والاستنثار ثلاثًا.

  • والمضمضة: جعل الماء في الفم ومجه وطرحه.
  • والاستنشاق: جذب الماء بالهواء إلى داخل الأنف بيمينه.
  • والاستنثار: وهو إخراج الماء من الأنف بعد الاستنشاق بيساره.
  • ثم غسل الوجه ثلاثًا.
  • ثم غسل اليدين إلى المرفقين ثلاثًا.
  • ثم مسح الرأس تقبل بيديك وتدبر، وتمسح الأذنين.
  • ثم غسل الرجلين إلى الكعبين ثلاثًا.

هذا هو الأكمل، وقد ثبت ذلك عن النبي ﷺ في أحاديث في البخاري ومسلم، رواها عنه عثمان وعبد الله بن زيد وغيرهما،

وقد ثبت أيضًا عنه في البخاري وغيره:

«أنه توضأ مرة مرة، وأنه توضأ مرتين مرتين» بمعنى: أنه يغسل كل عضو من أعضاء الوضوء مرة، أو مرتين.

Жавоб: Аввало кафтимизни уч маротаба яхшилаб ювиб оламиз.

Сўнгра оғзимиз ва бурнимизни уч мартадан чайқаймиз.

Оғзимизни чайқашда ўнг кафтимизга сув олиб оғзимизни чайқаймиз ва сувни чиқариб ташлаймиз.

Шунингдек, бурнимизни ҳам уч маротаба чайқаймиз.

Бурундаги сувни чап қўлимиз воситасида чиқариб ташлаймиз.

Сўнгра юзимизни уч маротаба яхшилаб ювамиз.

Ва қўлимизни тирсак билан қўшиб ювамиз.

Сўнгра бошимизга масҳ тортиш учун қўлларимизни ҳўллаб оламиз ва олди қисмидан орқа томон, кейин эса худди шу шаклда орқадан олдинга тортамиз ва қулоқларимизни ҳам қўшиб қўямиз.

Сўнгра оёқларимизни тўпиққа қадар уч маротаба ювамиз.

Мана шу кўринишдаги таҳорат энг комил таҳорат ҳисобланиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг худди шундай таҳорат олганлари Бухорий ва Муслимда Усмон ва Абдуллоҳ ибн Зайддан ривоят қилинган.

Бухорий ва бошқаларда келган ривоятларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ва икки мартадан ювиш билан таҳорат олганлари ҳам собит бўлган. Яъни барча ювиладиган тана аъзоларини бир ёки икки мартадан ювганлар.