Skip to content

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари Қуръон эди», – дедилар

Саъд ибн Ҳишом ибн Омир Оиша разияллоҳу анҳо ҳузурларига кирганда:

«Эй Мўминларнинг онаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари ҳақида менга хабар беринг», – дедилар. «Қўръон ўқиганмисан», – дедилар. «Ҳа, албатта (ўқийман)», – дедим. «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари Қуръон эди», – дедилар.

يَا أُمَّ الْمُؤْمِنِينَ، أَنْبِئِينِي عَنْ خُلُقِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَتْ: أَلَسْتَ تَقْرَأُ الْقُرْآنَ؟ قُلْتُ: بَلَى، قَالَتْ: فَإِنَّ خُلُقَ نَبِيِّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ الْقُرْآنَ.

Муслим узун ҳадиснинг бир қисмида ривоят қилган
Саҳиҳ
Изоҳ

Мўминлар онаси Оиша разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари ҳақида сўралдилар. Жомеъ сўз билан жавоб бердилар ва сўровчини комил сифатларни ўзида жамлаган Қуръони Каримга йўллаб қўйдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръон хулқлари билан хулқланган эдилар. Қуръон буюрган нарсани бажарар, қайтарган нарсасидан четланар эдилар. У кишининг хулқи унга амал қилиш, чегараларида тўхташ, одоблари билан хулқланиш, қиссалари ва масалларидан ибрат олиш эди.

Ҳадиснинг фойдалари

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръон ахлоқлари билан хулқланишда эргашишликка ундамоқ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқларини мақташ, уларнинг хулқлари ваҳий мишкотидан эди.

Қуръон барча яхши ахлоқлар асосидир.

Исломдаги ахлоқлар диннинг барчасини ўраб олади, унинг амрларини бажариб қайтариқларидан четланишдир.

Манбалар

Саҳиҳи Муслим (1/ 512) (746).

Яна... (8)

بهجة الناظرين شرح رياض الصالحين.

لسليم الهلالي (3/ 308).

شرح رياض الصالحين.

لابن عثيمين (6/ 660).

نزهة المتقين شرح رياض الصالحين.

لمصطفى الخن وغيره (2/ 1253).

كنوز رياض الصالحين.

لمجموعة من الباحثين (21/ 556).