Skip to content

Аллоҳ қайтарган бу ифлос ишлардан четланинглар. Ким шу ишни қилиб қўядиган бўлса, Аллоҳнинг пардаси билан беркиниб, Аллоҳга тавба қилсин. Ким бизга қилган ишини ошкора қилса, унга Аллоҳ китобининг ҳукмини қоим қиламиз

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Асламийни тошбўрон қилгач, турдилар ва шундай дедилар:

«Аллоҳ қайтарган бу ифлос ишлардан четланинглар. Ким шу ишни қилиб қўядиган бўлса, Аллоҳнинг пардаси билан беркиниб, Аллоҳга тавба қилсин. Ким бизга қилган ишини ошкора қилса, унга Аллоҳ китобининг ҳукмини қоим қиламиз».

«اجْتَنِبُوا ‌هَذِهِ ‌الْقَاذُورَةَ الَّتِي نَهَى اللَّهُ عَنْهَا فَمَنْ أَلَمَّ فَلْيَسْتَتِرْ بِسِتْرِ اللَّهِ وَلْيُتُبْ إِلَى اللَّهِ، فَإِنَّهُ مَنْ يُبْدِ لْنَا صَفْحَتَهُ نُقِمْ عَلَيْهِ كِتَابَ اللَّهِ عز وجل».

Ҳоким ва Байҳақий ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Ибн Умар разияллоҳу анҳумо хабар бердиларки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Моиз ибн Молик Асламий разияллоҳу анҳунинг зино ҳадди билан тошбўрон қилиниши амалга оширилгандан сўнг туриб, одамларга хутба қилдилар ва дедилар: «Бу разил ва ифлос ишдан — Аллоҳ таоло қайтарган гуноҳлардан, нафратли ва уйятли ҳаром ишлардан узоқ бўлинглар. Ким шу ишларни қилиб қўйса, унинг зиммасига икки нарса вожиб бўлади: Биринчи: Аллоҳ таоло уни яширгани учун ўзи гуноҳини ошкор қилмасин, бошқаларга айтмасин. Иккинчи: Аллоҳ таолога тавба қилишга шошилсин ва гуноҳида туриб олмасин. Энди кимнинг гуноҳи бизга зоҳир бўлса, у ҳолда, ўша гуноҳ учун Қуръонда зикр этилган жазони татбиқ этишимиз керак бўлади.

Ҳадиснинг фойдалари

Гуноҳ қилган банда ўзини фош этмасдан яширишига ва гуноҳини фақат Рабби билан ўзи ўртасида қолдириб, тезроқ тавба қилишига тарғиб.

Жазо иши ҳокимга етиб борса, албатта, берилган жазони татбиқ этиши лозим.

Гуноҳлардан узоқ туриш ва улардан тавба қилишнинг вожиблиги.

Манбалар

Байҳақийнинг «Сунан кубро» китоби (8/ 572).

Яна... (8)

المستدرك على الصحيحين للحاكم (4/ 272) (7615).

منحة العلام في شرح بلوغ المرام.

لعبد الله الفوزان (8/ 435).

فتح ذي الجلال والاكرام بشرح بلوغ المرام.

لابن عثيمين (5/ 370).

توضِيحُ الأحكَامِ مِن بُلوُغ المَرَام.

للبسام (6/ 249).

شرح الزرقاني على موطأ الإمام مالك (4/ 235).