Касаллик юқиши, қушлар билан шумланиш йўқ! Фаъл эса, мени ажаблантиради», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, фаъл нима?», дейилди. «Яхши сўз», дедилар
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Касаллик юқиши, қушлар билан шумланиш йўқ! Фаъл эса, мени ажаблантиради», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, фаъл нима?», дейилди. «Яхши сўз», дедилар.
«لَا عَدْوَى، وَلَا طِيَرَةَ، وَيُعْجِبُنِي الْفَأْلُ» قَالَ قِيلَ: وَمَا الْفَأْلُ؟ قَالَ: «الْكَلِمَةُ الطَّيِّبَةُ».
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жоҳилият аҳли эътиқод қилгани каби касаллик Аллоҳнинг тақдирисиз, ўзи ўтиши ҳамда қушлар, ҳайвонлар, касаллик эгалари, рақамлар, кунлар ёки шу каби нарсаларни кўрганда ёки эшитганда шумланиш ботил эканини хабар бердилар. Бу ҳадисда қушни зикр қилганларининг сабаби, жоҳилият вақтида машҳур эди. Кўриниши қуйидагича: Агар бир ишни, масалан тижоратни бошламоқчи бўлса ёки сафарга чиқмоқчи бўлса, қуш учиради. Агар ўнг томонга учса, яхшилик аломати деб ҳисоблаб, ишида давом этади. Агар чап томонга учса, шумланади ва ишини тўхтатади. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фаъл уларни ажаблантиришини хабар бердилар. Фаъл - инсон қалбига хурсандчилик олиб кирадиган ва Раббига бўлган гумонини яхшилайдиган сўздир.
...:
Аллоҳга таваккул. Яхшиликни олиб келувчи ҳам, ёмонликни қайтарувчи ҳам фақат Аллоҳ.
Бир нарсадан шумланиб амалдан тўхташдан қайтарилмоқда.
Фаъл қайтарилган шумланиш турига кирмайди, аксинча, у Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлишдир.
Барча нарса ёлғиз Аллоҳ таоло тақдири билан амалга ошади.
Саҳиҳи Бухорий (7/ 135) (5756).
Саҳиҳи Муслим (4/ 1746) (2224).
Яна... (10)
فتح المجيد شرح كتاب التوحيد.
لعبد الرحمن التميمي (ص310).
القول المفيد على كتاب التوحيد.
لابن عثيمين (1/ 570).
الملخص في شرح كتاب التوحيد.
لصالح الفوزان (ص230).
الجديد في شرح كتاب التوحيد.
لمحمد القرعاوي (ص255).
التمهيد لشرح كتاب التوحيد.
لصالح آل الشيخ (ص333).