Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 32

Filtrlarni tozalash
«Тўрт нарса борки, мана шулар кимда бўлса, мунофиқ бўлибди. Кимда булардан бирортаси бўлса, уни ташламагунича унда мунофиқликнинг бир хислати бор бўлади: сўзласа ёлғон сўзлайди; аҳдлашса хиёнат қилади; ваъда берса хилоф қилади; тортишса фожирлик қилади», – дедилар.
Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривояти
"Шайтон бирингизнинг олдингизга келиб: "Фалон нарсани ким яратди? Пистон нарсани ким яратди?"- деб, охири: "Роббингни ким яратди?"- деб савол беради. Агар иш шу даражага етиб келса, Аллоҳдан паноҳ сўраб, васвасага чек қўйсин!" - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабални Яманга юбораётиб, унга дедилар: « Албатта, сен аҳли китоб қавмнинг олдига борасан. Уларнинг ҳузурига борганингда, уларни «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик беришга даъват қил. Агар улар сенга бунда итоат этишса, Аллоҳ уларга бир кеча-кундузда беш намоз (ўқиш)ни фарз қилганини айт. Агар улар сенга бунда ҳам итоат этишса, Аллоҳ уларга бойларидан олиниб, камбағалларига қайтариладиган садақа (закот)ни уларга фарз қилганини айт. Агар улар бунда ҳам сенга итоат этишса, (закот олишда) сара молларини олишдан узоқ бўл. Мазлумнинг дуосидан сақлан, чунки у билан Аллоҳ ўртасида парда йўқдир».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
"Аллоҳ таоло мўъминнинг қилган битта яхшилигини ҳам зое қилиб, зулм қилмайди. Унга бу дунёда савоби берилади, охиратда эса шу яхшиликларига яраша мукофотланади. Кофирнинг эса, бу дунёда Аллоҳ учун қилган ҳасанотлари туфайли қорни тўйдирилади. Охиратга кўчганда эса тақдирланадиган биронта яхшилиги бўлмайди", - дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Ислом беш устунга бино қилингандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат айтишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутишга», – дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
"Мунофиқнинг мисоли икки сурув орасида боши қотган қўйнинг мисолига ўхшайди: гоҳо бу сурувга, гоҳо у сурувга боради".
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
"Ё Расулулллоҳ! Нима дейсиз, менинг жоҳилият даврида берган садақаларим, қулларни озод қилганим ва қариндошлар билан борди-келди қилганим учун савоб оламанми?", деб савол бердим. Шунда, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ўтмишдаги яхшиликлар билан бирга мусулмон бўлгансан!",- деб жавоб бердилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Киши билан ширк ва куфр ўртасида намозни тарк қилишгина бор».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти