Skip to content

Агар азонни эшитсангиз, муаззин айтган нарсаларнинг айнисини айтинглар», – дедилар

Абу Саид Ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Агар азонни эшитсангиз, муаззин айтган нарсаларнинг айнисини айтинглар», – дедилар.

«إِذَا سَمِعْتُمُ النِّدَاءَ، فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ المُؤَذِّنُ».

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам муаззинни эшитган вақтда у айтган нарсаларни сўзма-сўз такрорлашга ундадилар. Муаззин такбир айтгач такбирни, икки шаҳодатни айтгач, икки шаҳодатни айтамиз. (Ҳаййа ъалассолаҳ ва ҳаййа ъалалфалааҳ) сўзларидан кейин «Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ», – деб айтилади.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Агар муаззинлар кўп бўлса, ҳадиснинг умумий тушунчаси сабаб биринчисини тугатгач иккинчиси ортидан такрорлаб бошлайди.

Ҳаммом ёки ҳожат ўрнидан ташқари барча ўринларда азонга жавоб берилади.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (1/ 126) (611).

Саҳиҳи Муслим (1/ 288) (383).

Яна... (4)

تيسير العلام شرح عمدة الأحكام.

للبسام (ص120).

الإلمام بشرح عمدة الأحكام.

لإسماعيل الأنصاري (1/ 98).