Шунда: «Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланишдан тўхтамасин
Абдуллоҳ ибн Буср разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир киши келиб: «Ё Расулуллоҳ! Ислом аҳкомлари кўпайиб кетди. Барча нарсаларни ўзига жамлаган боб ҳақида менга хабар беринг», – деди.
Шунда: «Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланишдан тўхтамасин», – дедилар. Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳга шундай деб видолашган эдим: «Қайси амал яхшироқ ва Аллоҳга яқинроқ бўлади», – дедим. «Аллоҳнинг зикри ила тилинг намланган ҳолда жон беришинг», – дедилар.
«لاَ يَزَالُ لِسَانُكَ رَطْبًا مِنْ ذِكْرِ اللَّهِ». وفي رواية: مِنْ حَدِيثِ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ: آخِرُ مَا فَارَقْتُ عَلَيْهِ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ قُلْتُ: أَيُّ الأَعْمَالِ خَيْرٌ وَأَقْرَبُ إِلَى اللَّهِ؟ قَالَ: «أَنْ تَمُوتَ وَلِسَانُكَ رَطْبٌ مِنْ ذِكْرِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ».
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга нафл иболатлар кўпайиб кетганидан, уни бажаришдан ожиз қолгани ҳақида хабар берди. Сўнгра маҳкам ушлашлик учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўп савоб олиб келадиган енгил ишга далолат қилиб қўйишларини сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ҳар вақт ва ҳар ҳолатда – тасбеҳ, таҳмид, истиғфор, дуо ва шу кабилар билан – Аллоҳ таолонинг зикрида доимий бўлиб, тили доимо шу нарсалар билан нам ва ҳаракатда туришига йўллаб қўйдилар.
Аллоҳни ҳар доим зикр қилишнинг фазилати.
Савоб олишни осон қилиб қўйиш Аллоҳнинг фазли улуғлигига далолат қилади.
Бандаларнинг насибалари яхшилик эшикларида ҳар хил.
Тасбиҳ, ҳамд, тахлил, такбир ва шу каби бошқа тил билан бўлган зикрлар қалб билан амалга оширилса кўп тоатлар ўрнини босади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам савол берувчига муносиб равишда жавоб берар эдилар.
Сунани Тирмизий (5/ 318) (3375).
Сунани Ибн Можа (4/ 707) (3793).
Муснади Аҳмад (29/ 226) (17680).
Яна... (8)
جامع العلوم والحكم في شرح خمسين حديثا من جوامع الكلم.
لابن رجب الحنبلي (2/ 510).
التحفة الربانية في شرح الأربعين حديثًا النووية.
لإسماعيل الأنصاري (ص104).
فتح القوي المتين في شرح الأربعين وتتمة الخمسين.
للنووي وابن رجب (ص154).
الأحاديث الأربعون النووية وعليها الشرح الموجز المفيد.
لعبد الله بن صالح المحسن (ص93).