Skip to content

Ғазабланма!

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Менга насиҳат қилинг»,— деди. Расулуллоҳ алайҳисалом: «Ғазабланма!» – дедилар. У одам саволини қайта-қайта такрорлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: «Ғазабланма!» – дедилар».

أَنَّ رَجُلًا قَالَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَوْصِنِي، قَالَ: «لَا تَغْضَبْ» فَرَدَّدَ مِرَارًا قَالَ: «لَا تَغْضَبْ».

Имом Бухорий ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Саҳобалардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан унга фойдаси тегадиган нарсани ўргатиб қўйишларини сўради. Шунда Пайғамбаримиз ғазаб қилмасликка буюрдилар. Бунинг маъноси: Уни ғазаблантирадиган нарсалардан четланиши, ғазабланса ўзини ушлаши ҳамда ғазаби уни бировни ўлдиришга, уришга, сўкишга ёки шу каби нарсага олиб бормаслигидир. Бояги киши қайта-қайта яна васият қилишларини сўради, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Ғазабланма!» - дейишдан нарига ўтмадилар.

Ҳадиснинг фойдалари

Ғазабдан ва унинг сабабларидан четланишлик. Чунки ғазаб ўз ичига барча ёмонликни олгандир. Ундан четланиш эса, барча яхшиликнинг асосидир.

Аллоҳ харом қилган нарса қилинаётганда ғазабланиш Аллоҳ учун ғазабланиш бўлиб, у мақталган ғазабдир.

Эшитувчи бир сўзни муҳим эканини англаб, сақлаб қолиши учун ҳожат тўғилган вақтда қайта-қайта айтишлик.

Олимдан насиҳат сўрашнинг фазилати.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (8/ 28) (6116).

(2/ 1038).

Яна... (8)

التحفة الربانية في شرح الأربعين حديثًا النووية (ص36).

شرح الأربعين النووية.

لابن عثيمين (ص181).

فتح القوي المتين في شرح الأربعين وتتمة الخمسين.

للعباد (ص64).

المعجم الوسيط.

تاج العروس من جواهر القاموس.

للزبيدي (3/ 485).