Skip to content

«Исломда зарар бериш ҳам, зарарга ошиғи билан жавоб бериш ҳам йўқдир».

Абу Саид Саъд ибн Молик ибн Синон Ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Исломда зарар бериш ҳам, зарарга ошиғи билан жавоб бериш ҳам йўқдир».

«لَا ضَرَرَ وَلَا ضِرَارَ».

Ибн Можа, Дороқутний ва бошқаларнинг муснад ривояти
Ҳасан
Изоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда зарарнинг барча тури ва унинг барча кўринишини инсон ўзидан ва бошқалардан даф қилиши керак эканини баён қилмоқдалар. Киши ўзига зарар бериши мумкин бўлмагани каби бошқаларга ҳам зарар бермаслиги лозим. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтариш жоиз эмас. Чунки, ёмонлик, ёмонлик билан даф қилинмайди. Фақатгина (шариат асосида) қасос олиш бундан мустаснодир.

Ҳадиснинг фойдалари

Жазо бераётганда керагидан ортиқ жазо беришдан қайтариш.

Аллох бандаларини, уларга зиён бўладиган ишга буюрмаган.

Бу ҳадис зарар бериш ҳаромлиги бўйича қоидадир. Зарар – сўз, феъл ва тарк билан бўлади.

Шариатнинг қоидаларидан: «Зарар йўқ қилиниши керак». Шариат зарарни ўз ҳолича ташлаб қўймайди, балки уни бартараф этишга ундайди.

Манбалар

Сунани Дороқутний (4/ 51) (3079).

Яна... (5)

التحفة الربانية في شرح الأربعين حديثًا النووية (ص74).

شرح الأربعين النووية.

لابن عثيمين (ص325).

فتح القوي المتين في شرح الأربعين وتتمة الخمسين.

للعباد (ص112).