Набий соллалоҳу алайхи ва саллам (таҳорат аъзоларини) икки мартадан ювиб таҳорат олдилар
Абдуллоҳ ибн Зайд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллалоҳу алайхи ва саллам (таҳорат аъзоларини) икки мартадан ювиб таҳорат олдилар».
أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ تَوَضَّأَ مَرَّتَيْنِ مَرَّتَيْنِ.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзида таҳорат олаётганларида ҳар бир аъзоларини икки мартадан ювганлар. Юзлари (оғиз ва бурун чайқаш ҳам шу жумласидан), икки қўл ва икки оёқларини икки мартадан ювганлар.
...:
Таҳоратда ювилиши лозим бўлган аъзоларни бир мартадан ювиш вожиб, ундан ортиғи мустаҳаб.
Баъзида икки мартадан ювиб таҳорат олиш машруъ.
Бошга бир марта масҳ тортиш машруъ.
Саҳиҳи Бухорий (1/ 43) (158).
Яна... (1)
إرشاد الساري لشرح صحيح البخاري (1/ 244).