Skip to content
Suralar ro'yxati /

القَمَر

القَمَر is chapter 54 of the Quran and has 55 verses. This page presents it in full in the Uthmani script, with a verse-by-verse translation of its meaning.

55 Oyatlar Sura raqami 54
Oyatga o'tish
Ўзбек · Mansour
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

ٱقۡتَرَبَتِ ٱلسَّاعَةُ وَٱنشَقَّ ٱلۡقَمَرُ

(Қиёмат) соати яқинлашиб қолди ва ой ҳам бўлинди.

وَإِن يَرَوۡاْ ءَايَةٗ يُعۡرِضُواْ وَيَقُولُواْ سِحۡرٞ مُّسۡتَمِرّٞ

Агар улар (Қурайш кофирлари Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳақ пайғамбар эканликларига далолат қиладиган) бирон оят-мўъжиза кўрсалар (ҳам у пайғамбарга иймон келтириш ўрнига) юз ўгирурлар ва «(Бу) ҳар доимги сеҳр-ку!», дерлар.

Explanation & meanings · 1
  1. Жуда кўп саҳобалар томонидан ривоят қилинишича, Макка кофирлари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга: «Агар сен чин пайғамбар бўлсанг, бизларга анави ойни иккига бўлиб бер-чи», дедилар ва агар у зот шу ишни қила олсалар, иймон келтиришларини айтишди. Ўшанда ой тўлган кеча эди. Шундан сўнг Расулуллоҳ Парвардигорига илтижо қилиб, фазлу марҳаматини дариғ тутмаслигини ёлвориб сўраган эдилар, баногоҳ тўлин ой қоқ ўртасидан бўлиниб, ярми Сафо тоғи устида, ярми эса унинг рўбарўсидаги Қайқаон тоғи устида пайдо бўлди. Бу мўъжизани кўриб турган мушриклар: «Муҳаммад бизларни сеҳрлаб қўйди. Майли, у ҳамма одамларни сеҳрлай олмайди-ку, бу ерда ҳозир бўлмаган кишилардан сўраймиз», дедилар. Мана шу пайтда Маккага кириб келган карвон аҳлидан сўрашган эди, улар ҳам йўлда келишаётганида ойнинг иккига бўлинганини кўрганларини айтдилар. Лекин Абу Жаҳл (Жоҳил — нодонларнинг отаси) лақабли бир мушрик бошлиқ кофирлар «Бу ҳар доимги сеҳрлардан бири», деган гапдан нарига ўтмадилар. Шунда юқоридаги оятлар нозил бўлди.

وَكَذَّبُواْ وَٱتَّبَعُوٓاْ أَهۡوَآءَهُمۡۚ وَكُلُّ أَمۡرٖ مُّسۡتَقِرّٞ

Улар (пайғамбарни) ёлғончи қилдилар ва ҳавойи нафсларига эргашдилар. — Ҳар бир иш (ўз) жойини топгувидир (яъни, гарчи кофирлар юз ўгирсалар-да, бу ҳақ дин Ер юзида қарор топур).

وَلَقَدۡ جَآءَهُم مِّنَ ٱلۡأَنۢبَآءِ مَا فِيهِ مُزۡدَجَرٌ

— Ҳолбуки, уларга (илгари ўтган кофирларнинг) хабарларидан иборат бир нарса келдики, унда (куфру залолатдан) тийилиш (лозим эканлигини уқтиргувчи ибратлар) бор эди.

حِكۡمَةُۢ بَٰلِغَةٞۖ فَمَا تُغۡنِ ٱلنُّذُرُ

Етук ҳикмат келдики, (унда куфру залолатдан тийилиш лозим эканлигини уқтиргувчи ибратлар бор эди). (Лекин улар ўзларининг куфрларидан тийилмадилар). Бас, (уларга ҳеч қандай) огоҳлантириш фойда бермас!