Skip to content

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн ракатни ёдлаб олдим

Ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтадилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн ракатни ёдлаб олдим: Икки ракат пешиндан олдин, икки ракат ундан кейин, икки ракат шомдан кейин, икки ракат хуфтондан кейин уйларида, бомдоддан олдин икки ракат ва у соатда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кирилмас эди. Агар бомдод вақти кириб азон айтса, икки ракат намоз ўқишларини Ҳафса менга айтиб берди». Бошқа бир лафзда: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума намозидан кейин икки ракат ўқир эдилар».

حَفِظْتُ مِنَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَشْرَ رَكَعَاتٍ: رَكْعَتَيْنِ قَبْلَ الظُّهْرِ، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَهَا، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ المَغْرِبِ فِي بَيْتِهِ، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ العِشَاءِ فِي بَيْتِهِ، وَرَكْعَتَيْنِ قَبْلَ صَلاَةِ الصُّبْحِ، وَكَانَتْ سَاعَةً لاَ يُدْخَلُ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِيهَا، حَدَّثَتْنِي حَفْصَةُ أَنَّهُ كَانَ إِذَا أَذَّنَ المُؤَذِّنُ وَطَلَعَ الفَجْرُ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ، وَفِي لَفْظٍ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُصَلِّي بَعْدَ الْجُمُعَةِ رَكْعَتَيْنِ.

Бутун ривоятларда Му
Саҳиҳ
Изоҳ

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн ракатни ёдлаб олганларини баёнлаб бермоқдалар. Уларга равотиб суннатлар дейилади. Пешиннинг фарзидан олдин ва ундан кейин икки ракатдан, шом фарзидан сўнг уйларида икки ракат, ҳуфтон фарзидан кейин ҳам уйларида икки ракат, бомдод фарзидан олдин икки ракат. Шундай қилиб ўн ракат тамомланди. Жума намозидан кейин ҳам икки ракат.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Бу равотиб намозлар ва уларни ҳар доим ўқиш мустаҳаб.

Суннатни уйда ўқиш машруъ.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (2/ 58-59) (1180.

1181).

Саҳиҳи Муслим (2/ 601) (882).

Яна... (2)

تيسير العلام شرح عمدة الأحكام.

للبسام (ص112).