Skip to content

Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ўқи», дедилар

Имрон ибн Ҳусойн разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менинг бавосирим (геморрой касаллиги) бор эди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ҳақида сўрадим. У зот:

«Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ўқи», дедилар».

«صَلِّ قَائِمًا، فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَقَاعِدًا، فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَعَلَى جَنْبٍ».

Имом Бухорий ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда намозда ўзи тик туриб ўқиш керак эканини, агар тура олмаса ўтириб, агар ўтириб ҳам ўқий олмаса ёнбошлаб ўқиш жоиз эканини баёнладилар.

Сўзларнинг маъноси

بواسير: جمع باسور، وهو ورم يصيب مقعدة الإنسان.

Ҳадиснинг фойдалари

Ақли жойида экан намоз инсоннинг бўйнидан соқит бўлмайди. Қудратига қараб бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўтади.

Банда ибодатнинг қўлидан келганини қилиши Ислом динининг енгил ва юксак эканига далолат қилади.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (2/ 48) (1117).

Яна... (4)

توضيح الأحكام من بلوغ المرام.

لعبدالله البسام (2/ 322).

منحة العلام في شرح بلوغ المرام.

لعبد الله الفوزان (3/ 202).