Skip to content

Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка уни ўчирувчи яхшиликни эргаштир ва инсонларга яхши хулқ билан муомала қил!», – дедилар

Абу Зарр Жундуб ибн Жунода ва Абу Абдураҳмон Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Қаерда бўлсанг ҳам Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка уни ўчирувчи яхшиликни эргаштир ва инсонларга яхши хулқ билан муомала қил!», – дедилар.

«اتَّقِ اللَّهَ حَيْثُمَا كُنْت، وَأَتْبِعْ السَّيِّئَةَ الْحَسَنَةَ تَمْحُهَا، وَخَالِقْ النَّاسَ بِخُلُقٍ حَسَنٍ».

Тирмизий ривояти
Имом Термизий: «Ҳасан ҳадис», деган
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда учта нарсага буюрмоқдалар. Биринчи: Аллоҳдан тақво қилиш — яъни ҳар бир вақтда, ҳар бир ҳолатда, яширин ва ошкора ҳолда, фаровонликда ҳам, қийинчиликда ҳам ва бошқа барча ҳолатларда вожиб амалларни бажариш ва ҳаром ишлардан тийилишдир. Иккинчи: агар бир ёмон иш қилиб қўйсанг, ундан кейин намоз, садақа, ота-онага яхшилик, силаи раҳм, тавба ва шу каби солиҳ амалларни қил. Чунки солиҳ амаллар ёмонликни ўчиради. Учинчи: Инсонларга табассум, мулойимлик, раҳмдиллик, яхшилик қилиш ва озор етказишдан тийилиш билан гўзал муомалада бўл.

Ҳадиснинг фойдалари

Аллоҳ таолонинг бандаларга раҳмати, мағфирати ва афви билан кўрсатган фазли-карами.

Ҳадис уч хил ҳуқуқни қамраб олган: Аллоҳнинг ҳаққи – ундан тақво қилиш. Нафснинг ҳаққи – ёмон амаллардан сўнг яхши амаллар қилиш. Одамларнинг ҳаққи – улар билан гўзал ахлоқ билан муомала қилиш.

Ёмон амаллардан кейин яхши амалларга ҳаракат қилиш ва гўзал хулқ — тақвонинг хислатларидандир. Баён қилишга эҳтиёж бўлгани учун алоҳида зикр қилинди.

Манбалар

Сунани Тирмизий (3/ 526) (1987).

Яна... (7)

Арбаъун Нававийя (Нававийнинг қирқ ҳадиси) (ص100) (ح18).

التحفة الربانية في شرح الأربعين حديثًا النووية.

لإسماعيل الأنصاري (ص40).

شرح الأربعين النووية.

لابن عثيمين (ص195).

فتح القوي المتين في شرح الأربعين وتتمة الخمسين.

لعبد المحسن البدر (ص67).