Skip to content
Suralar ro'yxati /

المُزمل

المُزمل is chapter 73 of the Quran and has 20 verses. This page presents it in full in the Uthmani script, with a verse-by-verse translation of its meaning.

20 Oyatlar Sura raqami 73
Oyatga o'tish
Ўзбек · Mansour
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡمُزَّمِّلُ

Эй (кийимларига) ўралиб олган зот,

قُمِ ٱلَّيۡلَ إِلَّا قَلِيلٗا

кечаси (бедор бўлиб, намозда) туринг! Фақат озгина (ухлаб ором олинг).

نِّصۡفَهُۥٓ أَوِ ٱنقُصۡ مِنۡهُ قَلِيلًا

Унинг (кечанинг) ярмида (ухлаб ором олинг) ёки (уйқуни кечанинг) ярмидан ҳам бир оз камайтиринг.

Explanation & meanings · 1
  1. Ушбу оятларда Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга кечанинг ярмини ёки учдан иккисини ёхуд учдан бирини бедор бўлиб тоат-ибодат билан ўтказиш ҳамда Қуръони Каримни шошмасдан, мазмун-моҳиятига эътибор бериб тиловат қилиш буюрилди. Бу оятларнинг нозил бўлиш сабаблари ҳақида турли ривоятлар мавжуддир. Улардан бирида айтилишича, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом Қурайш кофирлари тўпланишиб Ислом динига ва Пайғамбарнинг ўзларига қарши ҳар хил макр-ҳийла режаларини тузишаётганидан хабар топгач, ғамгин бўлиб, кийимларига ўралган ҳолларида ётиб, энди уйқуга кетганларида, Жаброил фаришта мазкур оятларни келтириб, уларда Пайғамбаримизга ҳозир уйқу вақти эмаслиги, балки тунларни тоат-ибодат билан бедор ўтказиб, барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилинаётган илоҳий Қўлланма — Қуръонни дона-дона қилиб ўқиб, кишиларга етказиш вақти эканлиги уқтирилади.

أَوۡ زِدۡ عَلَيۡهِ وَرَتِّلِ ٱلۡقُرۡءَانَ تَرۡتِيلًا

Ёхуд унга (бир оз) зиёда қилинг (яъни, кечанинг ярмидан кўпроғида ухлаб, истироҳат қилинг) ва Қуръонни тартил билан (яъни, дона-дона қилиб) тиловат қилинг!

إِنَّا سَنُلۡقِي عَلَيۡكَ قَوۡلٗا ثَقِيلًا

Зеро, Биз сизга оғир Сўзни — Қуръонни туширажакмиз.