Skip to content

Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунублик ҳолатимизда бир идишдан ғусл қилар эдик. Агар ҳайз кўрган бўлсам мени изор кийиб олишга буюрар эдилар ва мендан фойдаланар эдилар

Мўминларнинг онаси Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунублик ҳолатимизда бир идишдан ғусл қилар эдик. Агар ҳайз кўрган бўлсам мени изор кийиб олишга буюрар эдилар ва мендан фойдаланар эдилар. У зот эътикофда бўлсалар масжиддан бошларини мен томонга чиқарардилар, мен эса ҳайзли ҳолатда бўлсам ҳам, бошларини ювиб қўяр эдим».

كُنْتُ أَغْتَسِلُ أَنَا وَالنَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنْ إِنَاءٍ وَاحِدٍ كِلاَنَا جُنُبٌ، وَكَانَ يَأْمُرُنِي، فَأَتَّزِرُ، فَيُبَاشِرُنِي وَأَنَا حَائِضٌ، وَكَانَ يُخْرِجُ رَأْسَهُ إِلَيَّ وَهُوَ مُعْتَكِفٌ فَأَغْسِلُهُ وَأَنَا حَائِضٌ.

Муттафақун алайҳ
Саҳиҳ
Изоҳ

Мўминларнинг онаси Оиша разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бўлган ҳолатлари ҳақида хабар бердилар. Улардан: Пайғамбаримиз билан бирга битта идишдан сув олиб ғусл қилишлари. У зот Оиша онамиз ҳайз кўрган вақтларида улар билан яқинлик қилмоқчи бўлсалар киндикдан тиззагача бўлган ўринларини ёпишга буюрар ва ундан фойдаланар эдилар. Яна У зот масжидда эътикофда ўтирганларида бошларини Оиша онамизга чиқарар эдилар ва бошларини уйларида ҳайз ҳолларида ювиб қўяр эдилар.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Эр ва аёл битта идишдан ғусл олиши жоиз.

Ҳайз кўрган аёлнинг фаржидан бошқа жойини фойдаланиш жоиз ва унинг бадани пок.

Ой кўрган аёл яқинлик қилиш вақтида изор кийиши мустаҳаб.

Ҳаром ишни қилиб қўйишдан сақлайдиган сабабларни ушлаш керак.

Ой кўрган аёл масжидда туриши мумкин эмас.

Ой кўрган аёл қуруқ ёки ҳўл нарсаларни ушлаши жоиз. Сочни ювиш ва тараш шулар жумласидандир.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилаларига яхши муомиласи.

Манбалар

Саҳиҳи Бухорий (1/ 67) (299 - 301).

Саҳиҳи Муслим (1/ 244) (297).

(1/ 255) (319).

Яна... (6)

الإلمام بشرح عمدة الأحكام.

لإسماعيل الأنصاري (1/ 66).

تيسير العلام شرح عمدة الأحكام.

للبسام (ص79).

تنبيه الأفهام شرح عمدة الأحكام.

لابن عثيمين (1/ 76).