Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 10

Filtrlarni tozalash
«Аёл киши асло икки кунлик масофага эрисиз ёки маҳрамсиз сафар қилмасин! Фитр ва Қурбон ҳайитлари куни рўза йўқ! Бомдод намозидан сўнг қуёш чиққунча, асрдан кийин шомгача намоз ўқилмайди. Зиёрат учун фақат учта масжидга борилади: «Масжид Ал-Ҳаром, Масжид Ал-Ақсо ва менинг бу масжидим», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Силаи раҳм қилувчи — бу мукофотловчи (борди-келди қилганлар билангина алоқа қилиб юрган киши) эмас! Балки қариндошчилик узиб қўйилганда уни боғлаган киши ҳақиқий силаи раҳм қилувчидир!» дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қазаъдан қайтарганлар». (Яъни сочни баъзисини олиб баъзисини тарк қилишдан қайтардилар)
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ҳар бирингиз бошқарувчисиз ва ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз. Ҳар бир раҳбар инсонлар устидан бошқарувчи ва улар учун масъулдир. Эр ўз аҳли аёли ва қўл остидагилар устидан бошқарувчи ва улар учун масъулдир. Хотин эрининг уйида бошқарувчи ва қўл остидагилар учун масъулдир. Қул хожасининг молига бошқарувчи ва унинг учун масъулдир. Ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз», дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Валийсиз никоҳлаш (ва никоҳланиш) йўқдир» –дедилар»
Саҳиҳ Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
«Туғишганлик кимни маҳрам қилса, эмизиш ҳам шуларни маҳрам қилади»,– дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Албатта дунё жозибадор, тотлидир. Аллоҳ сизларни унда халифа қилгандир ва қандай амал қилишингизга қарайди. Дунё ҳамда аёллар фитнасидан четланинг!. Албатта, Бани Исроилнинг биринчи фитнаси аёлларда бўлган эди», –дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз аёлларига яхшилик қиладиганингиздир», дедилар».
Ҳасан Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти