Skip to content

Умматимнинг охирида сизларга сиз ҳам оталарингиз ҳам эшитмаган сўзларни сўзлайдиган одамлар чиқади. Ўзингизни улардан, уларни ўзингиздан узоқ тутинг!», дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллох соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Умматимнинг охирида сизларга сиз ҳам оталарингиз ҳам эшитмаган сўзларни сўзлайдиган одамлар чиқади. Ўзингизни улардан, уларни ўзингиздан узоқ тутинг!», дедилар».

«سَيَكُونُ فِي آخِرِ أُمَّتِي أُنَاسٌ يُحَدِّثُونَكُمْ مَا لَمْ تَسْمَعُوا أَنْتُمْ وَلَا آبَاؤُكُمْ، فَإِيَّاكُمْ وَإِيَّاهُمْ».

Имом Муслим ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда У зот умматларининг охирида ёлғон тўқийдиган одамлар бўлиши, улардан олдин ҳеч ким айтмаган нарсаларни ва тўқилган ёлғон ҳадисларни айтишларини хабар бердилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни тўқима хадислари қалбдан жой олиб, қутилишдан ожиз қолмаслигимиз учун улардан узоқлашишга, бирга ўтирмасликка ва эшитмасликка буюрдилар.

Сўзларнинг маъноси

فإياكم إياهم: أمر بالابتعاد عنهم.

Ҳадиснинг фойдалари

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматлари орасида нима бўлишини хабар беришлари ва хабар берганларидай бўлиши, нубувват аломатларидан бир аломатдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва ислом дини тилидан ёлғон гапирган инсондан узоқлашиш ва ёлғонига қулоқ солмаслик лозим.

Ҳадиснинг саҳиҳ ва собит эканини билмагунча уни қабул қилиш ва тарқатишдан сақланмоқ лозим.

Манбалар

Саҳиҳи Муслим (1/ 12) (6).

Яна... (1)

قرة عين المحتاج في شرح مقدمة صحيح مسلم بن الحجاج (2/ 8).