Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 5

Filtrlarni tozalash
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам У кишини Яманга юбориб, у ерда ясаладиган ичимликлар ҳақида сўрадилар. Абу Мусо: «Битъ ва Мизр», – дедилар. Абу Бурдага: «Битъ нима?» – дейилди. «Асал набизи (виноси). Мизр эса, арпа набизи», – деди. Шунда Расулуллоҳ: «Ҳар бир маст қилувчи ичимлик ҳаром», – дедилар.
Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривояти
«Ҳар бир маст қилувчи нарса — хамрдир. Ҳар бир маст қилувчи нарса — ҳаромдир. Ким бу дунёда хамр ичиб, унга ружу қўйган ҳолида вафот этса ва тавба қилмаган бўлса, охиратда уни ичмайди»,— дедилар.
Саҳиҳ Муслим ривоят қилган, Бухорий эса унинг охирги жумласини келтирган
«Аллоҳ ҳар ишни гўзал бажаришни буюрди. Ҳаттоки, ўлдиришни ҳам эҳсон билан адо қилинг. Агар қўй сўйсангиз, гўзал тарзда сўйинг. Агар қатл қилсангиз чиройли тарзда қатл қилинг. (Жонлиқ сўймоқчи бўлган) Бировингиз пичоқни ўткирлаб турсин ва қурбонлик роҳатда жон берсин!»
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Аллоҳ ва Унинг Расули хамр, ўлимтик, чўчқа ва санамларнинг савдосини ҳаром қилди», деганларини эшитдим. Шунда: «Ё расулуллоҳ, ўлимтик ёғига нима дейсиз? Ахир у кемаларга суртилади, у билан терилар мойланади, одамлар чироқ ёқишади», – дейилди. У зот: «Йўқ! У ҳаром», – дедилар. Кейин ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ яҳудийдарни ҳалок қилсин! Аллоҳ азза ва жалла уларга унинг ёғини ҳаром қилганда уни эритиб, кейин сотиб, пулини ейишди», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсада яхшилик қилишни ёзиб қўйди. Агар бирон нарсани ўлдирсанглар, яхши усулда (қийнамасдан, азобламасдан) ўлдиринглар. (Бирон чорва ҳайвонини) сўйсанглар, сўйишни яхши усулда бажаринглар – сизлардан (ўша ҳайвонни сўяётган) бирингиз пичоғини (ўткир қилиб) чархласин ва сўйилаётган ҳайвонга (жон беришни) осон қилсин», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти