Skip to content

Олимлар олдида фахрланиш, пасткаш одамлар билан тортишиш

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинди:

«Олимлар олдида фахрланиш, пасткаш одамлар билан тортишиш ва йиғинларнинг тўридан жой олиш учун билим олманглар! Ким шундай қилса, жойи жаҳаннамдир!».

«لَا تَعَلَّمُوا الْعِلْمَ لِتُبَاهُوا بِهِ الْعُلَمَاءَ، وَلَا لِتُمَارُوا بِهِ السُّفَهَاءَ، وَلَا تَخَيَّرُوا بِهِ الْمَجَالِسَ، فَمَنْ فَعَلَ ذَلِكَ، فَالنَّارُ النَّارُ».

Ибн Можа ривояти
Саҳиҳ
Изоҳ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олимлар олдида фахрланиш ва гердайиб: «Мен ҳам сизлардек олимман!», - дейиш ёки калтафаҳм ва пасткаш одамлар билан тортишиш ёки йиғинларнинг тўрида ўтириб, бошқалардан олдинга ўтказилиш учун билим олишдан огоҳлантирдилар. Ким шундай қилса, билим олишдаги риёкорлиги ва Аллоҳ таолога ихлоссизлиги туфайли жаҳаннамга киришгагина лойиқ бўлади.

Сўзларнинг маъноси

...:

Ҳадиснинг фойдалари

Гердайиш ёки тортишиш ёки тўрдан жой олиш ва бошқа дунёвий мақсадлар учун шаръий билим олган кишиларнинг борадиган жойлари жаҳаннам эканидан огоҳлантириш.

Билим олишда ва беришда ихлоснинг аҳамияти

Ният - амалларнинг асосидир. Мукофот ёки жазо шунга қараб белгиланади.

Манбалар

Сунани Ибн Можа (1/ 170) (254).

Яна... (2)

مرشد ذوي الحجا والحاجة (2/378).

مشارق الأنوار الوهاجة ومطالع الأسرار البهاجة في شرح سنن الإمام ابن ماجه (4/ 482).