Skip to content
التوبَة /

Oyat 65

9 : 65
التوبَة Oyatlar 129
Sura · التوبَة
Ўзбек · Mansour
9 : 65

وَلَئِن سَأَلۡتَهُمۡ لَيَقُولُنَّ إِنَّمَا كُنَّا نَخُوضُ وَنَلۡعَبُۚ قُلۡ أَبِٱللَّهِ وَءَايَٰتِهِۦ وَرَسُولِهِۦ كُنتُمۡ تَسۡتَهۡزِءُونَ

Қасамки, агар улардан (нега сизнинг устингиздан кулганлари ҳақида) сўрасангиз, албатта улар: «Биз фақат баҳслашиб, ҳазиллашиб келяпмиз, холос», дейдилар. Айтинг: «Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?»

Explanation & meanings · 1
  1. Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом саҳобалар билан Табук жангига кетиб бораётганларида аскарлар орасидаги бир гуруҳ мунофиқлар бир-бирларига: «Мана бу одамни кўринглар. Ўзича Шом қасрларини ва қалъаларини фатҳ қилмоқчи бўлиб юрибди-я», деб масхара қилардилар. Аллоҳ пайғамбарини уларнинг сўзларидан хабардор қилгач, пайғамбар улардан: «Нега куляпсизлар?», деб сўраганида, улар: «Эй Аллоҳнинг пайғамбари, биз фақат йўлни қисқартириш учун ҳазил-ҳузул қилиб келмоқдамиз, холос», деб алдамоқчи бўлган эдилар.